07:36 Қурбон Хайит муборак! | |
Ассаламу алайкум ва Рахматуллоху ва Барокатуху ахли мусулмонлар! Бугун мусулмонларнинг энг буюк байрамларидан бири бўлмиш Қурбон Хайити дунё миқёсида нишонланмоқда! Шу кунларга етказганига шукр!
Биз эркаклар тонгги Хайит намозидан кейин анъанага кўра уйимизга нон билан кириб боришимиз ўзгача бир файз бўлса , кейинчалик унга ширинликлару шарлар қўшилиши бу жудаям катта бир бахт нишонаси бўлса керак а?
Бугунги байрамда барчангизни табриклаш билан биргаликда хонадонингиздан азиз бўлган нон аримаслиги ва унга хамиша ширинликлар хамрох бўлиб уйингизда доимо болаларни шодон, соғлом ва бахтли овози жаранглаб туришини чин дилдан тилайман! Алхамдулиллах, шукрки шундай бахт сохиби эканман, буни хис этиб чин дилдан сизларга шуни тиламоқдаман! Байрам муборак!
Суратлар Бодомзордаги "Мирзо Юсуф" масжиди атрофида бугунги Хайит намозидан сўнг олинди. | |
Бўлим: Tabriklar |
Кўрилган: 25184 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |