Россиянинг машхур юлдузли лойихаси қатнашчиси Нюша бизга "Не перебивай" яъни чакагимни ёпма ёки оғзимга урма маъносидаги қўшиғи ва унга ишланган клипи билан яхши таниш.Айтганча унинг илк "Вою на луну" ва мана шу машхур "Не перебивай" клипини режиссери ўзимизнинг Баходир Йўлдошев бўладилар.
Нюшанинг клипдаги харакатларига бизнинг хонанда қизларимиз тақлид қилади дея олмайману хар холда завқ билан кузатиб жудаям хавас қилишади.
Нюшанинг куйлаш махорати хам худди рақслари каби мураккаб ва тахсинга лойиқ.
Бугун 25 ноябрь куни Ўзбекистондаги етакчи мобил алоқа операторидан бири бўлган Билайн ўзининг 5 йиллик байрамини "Истиқлол" санъат саройида нишонлади. Айтганча, менинг хам мобил рақамим айнан шу компанияга тегишли.
Билайн компанияси томонидан мазкур концерттга ахборот кўмаги сифатида таклиф қилиндик.
Дастур бошида ўзимизнинг таниқли юлдузларимиз, албатта фонограмма орқали қайсинисидир рақсга тушди, қийшанғлаб ишваланди, қай бири сахнадан уёқ-буёққа юрди ва қай биридир гижинглаб сакраб югурди. Оламон эса аниқ Нюшани кутарди.
Қани эфир орқали клипларидаги рақслари, қўшиқлари орқали хаммани ўзига тобора тортиб бораётган бу қиз нима каромат кўрсатар экан?
Нихоят у сахнада!
Рақсбоп қўшиқларида фонограмма айтса керак дегандим...йўқ.. хам рақсга тушиб хам куйлади!
Сайтимизни кузатсангиз деярли барча фонограммист хонандаларимизни бахонаси доим "Бизни саройлардаги аппаратларимиз жонли ижрога мослашмаган" дейишади.
Райхон эса рақсга тушиб нафас етишмайди шунинг учун хали харакат қилишим керак деганди.
Мана Нюшахон Тошкентдаги ўша Истиқлол саройида туппа-тузук нафасиям қайтмай, тилиям осилмай куйладику. Аксарият хонандалар каби ойлаб репетиция хам қилмади шоуга. Аппаратларимиз ва саройимиз хам мослаша қолди.
Бу қиз чиққанига қанча бўлдию, бугунги кунда концерт бераётган бизнинг звиздаларимиз неччи йилдан бери сахнада? Лола билан бўлган видеоинтервьюда, "неччи йилдан бери сахнада эканман, ўзимни профессионал дея билмаслигим нотўғри бўлар" деганди....Билмааадим Лола, билмаааадим. Жуда катта гумону шубхалардаман...
Шахзода?
Унинг концерти хозирча олдинда, вахоланки Москвадаги Лужникида жонли концертини кўрдик, ана ютубда бор, шунинг учун келаси йил май ойидаги концертидан сўнг бахо берармиз.
Овози кучли деб мен доим мақтаган Зиёдачи? Менга бу йил жонли кўпроқ бўлади деб интервьюда айтганди.
Яна икта бўлди... Қолган қўшиқларчи? Макарена, коко джамбо, тамбов, мувед-мувед... чириб моғор босиб кетган, яна хорижни қўшиқлари бўлса...
Зиёда сенга нималар бўлмоқда? Борган сари ўсиш ўрнига хаммаёқ дабдалаку!
Бугун хам Билайн концертида бир икки ўзиники ва яна ўша занглаган хориж қўшиқларини куйлармиш ...яна фонограмма албатта.
Нюшани сахна ортидан кузатиб турганини тасаввур қилдим. Роса "қотган"дир, хех звиздаларингдан деб.
Хуллас, бугунги Билайн 5 йиллик байрами концертидан видеони яқин соатда эътиборингизга тақдим этаман.
ВИДЕО: