Хафтасига қўшиқ чиқаришига қарамай, Жасур Ғойипов қониқмаяптику...)) Йигит инглиз тилида куйлаб юборди.
Очиғи, бадиий кенгашимизга тақдим этилган бу Never let you go қўшиғини тинглаб, ўзбек йигити куйлаётганига ишонмадим. Куйлаш манераси, характери ва умуман мусиқадан то ижросигача худди хориждаги бир хонанданинг қўшиғи деб ўйлайсиз.
Бу эса олдига қўйилган мақсадни уддалаганлик белгиси ва Жасурнинг махоратидан дарак бўлса керак.
Never let you go
Феруз Абдуллаев сўзи ва мусиқаси
Аранжировка N'Zero
Тасиксдан кўчирмоқ 4мб
Муқобил тасиксдан
Жасур Ғоипов: -Ижодни инглиз тилида Малайзиядалигимда жиддий бошлаганман аслида. Кейин Феруз Абдуллаевга айтдим, инглиз тилида бир қўшиқ ёзайлик деб ва Остин Махоун билан биргаликда куйлашга қарор қилдик. Лекин асли дуэт учун мўлжалланган бу қўшиқ, баъзи сабабларга кўра хозирча факат Жасур Гаипов номидан чиқди.
Афсуски, бугунги кунда Америка билан шартномам йўқлиги сабабли MTV еки Hits FM ларда расмий равишда чиқолмайман, шундай экан, хозирча бу қўшиқ ўрта Осиёда давлатларида айланади, холос.
Бу хали бошланиши, ғоя ва режаларим кўп, ўйлайманки, аста секинлик билан бу режаларимни амалга ошираман.
Яна бошқа янгиликлар хақида хам тўхталиб ўтсам, эндиликда Бобур Умаров билан ижодни тўхтатдик.
Сентябр ойида "Яна бир бор" деб номланган янги таронамга Ёдгор Носиров хамда Жамшид Хожиниёзов билан биргаликда клип олиш режамизда бор.
Боб(ур) Умаров билан "Узр" ё "хайр" нотасида ижод тўхталдими билмадик. Балки шундоғам аксарият хонандаларга қўшиқ ёзиб бераётган Боб(ур) хафтасига қўшиқ чиқаришга ўрганиб қолган Жасур темпига дош бермадими, буниси энди қоронғу.
Иккисига хам омад.
|