Бош сахифа » 2012 » Октябрь » 18 » Нечун ёдга олсам, юрак бир титрар... Севганимга аталган нома-46
05:08
Нечун ёдга олсам, юрак бир титрар... Севганимга аталган нома-46

Кўзларим севинчда турганда ногох, қулоққа чалинди таниш бир наво, суратинг ўтдию кўзим ўнгидан...бирдан кўзларимда қалқиди кўз ёш... майли икки томчи, майли ним тўлди,  севинч учқунини бир онга ёпди... Шунда тушунмадим, бахтлиманку мен..нечун бир хотира юракка тегди..

Билардим ахёнда кимлардир эслар, хаётимда келиб кетганлар билар, мана ўзимга хам етдими онлар...Нечун ёдга олсам, юрак бир титрар.

Ёмон инсонмассан, қилмадинг жафо. Ўз йўлига бунда хаттоки вафо. На сен бердинг уни, на мендан вафо... нечун ёдга олсам юрак бир титрар...

Ёлғони хам бўлди, кимда  мукаммал? Ёлғоннинг озори ним ширин бўлди, дилим оғримасин деб хавотирда айтган ёлғонларинг аслида қадрим.  Яна гунохлардан изларман савоб,   яна сенга  излаб топдим бахона... Хаммасига сабаб йўлимдан чиққан, ўзим кутмаганим дардисар соғинч...

Армоним қолмади хаётда дейман, ёнимдаги ёстиқ энди бўш эмас, қучоғим тўлдирган халол бир ёрим... нечун юрак гохо бир оғриб қўяр...

Ақлим  қалбим ила ғалаён этар, тушунмайман хечам нени талашар? Ақлим менга дейди ношукур бўлма, қалбим эса йиғлар...йиғлайди унсиз...Жавоб беролмайди, жавоби йўқдир, унинг учун яна ақлимда гап кўп. Исёнинг сабаби борми эй   кўнгил? Жавоб беролмасу..лек халоватсиз...Ниманидир кутар кимнидир аниқ... балки бу оддийдир, оддий бир соғинч.

Бахтим сен эмассан, биламан ўзим. Севгим хам эмасу....тушунмам бироқ, соғинчлар ўзгадир, бир кўргим келар, кейин эса тўйиб , бир қучгим келар...қизиқ нечун шунда, юрак бир титрар...

Ақлимга бўй эгдим, бўғдим кўнгилни, етар шунча йиллар мен қулинг бўлдим, ақлимни хор қилиб йиллар касрига, юрак ва кўнгилга итоат этдим. Нимага эришдим , ё кимларга мен? Ақлим ахир хақку, бахт эмасди у.  Бахтимни топдим деб тинчиганимда...халоватим бузар бир эслаш гохо...

Лабларим табассум қилгандан ногох, сендан эсдаликка нигохим тушди,  овозинг бир нафас қулоғим тутиб, юрагим бир титраб энтикиб тушди....

Нечун  ёдга олсам...кўнгил бир йиғлар? Сўзламайди қотил, сўзсиз тиғлайди... Қалбимни кўзлари тўлган ёшларга, бир томчиси тушмай мўлтираб турар. Нималар истайди тушунмайман хеч, фақат хотирадан бир қалқиб тушар, қулоғим наводан ўртанган пайти, суратинг ўтказиб юрак бир титрар..

Шунчаки соғиндим....дўстим бўлиб қол.. ахён ахёнларда  холдан хабар ол , фақат илтммосим сен хам ўртанма, қалбим  ёдга олса ... дўстдек  эсда қол!

 Хаёт бунча қизиқ, қонунлари хам... Яйраб турган япроқ титрай бошлайди, бир қалқиб у хам тарк этар унсиз.. хазонларга айланиб тушади охир.

Яйраган пайтимас, тушгани хаммас, шу титраб тургани қалбимни ўртар, бунчалар ўхшайсан титраган япроқ, қалбим  ёдга олиб энтикканига...бунчалар қўрқасан хазон бўлишга...

Гўё бир кўрсангу бир яшнаб кетсанг, ям-яшил барглардек яйраб қувонсанг...биласанку ахир барибир бу куз,  келадими йўқми, манзилинг хазон... Қарши боролмаймиз табиатга биз, қарши боролмаймиз вақтимизга хам, бахтимиз сурури оғушида хам, юракни титратган хотирага хам...

Бугун наволарим ўзга охангда,  қўшиқлар алёри покиза нафис,  қадалган нигохлар ўзгача майин, фақат юрак жимжит... индамас харгис...

Кўзларим  овунчда турганда ногох, қулоққа чалинса таниш бир наво, суратинг ўтса хам кўзим ўнгидан...кўздамас юракда қалқир энди ёш... майли икки томчи, томиб бир тўлсин, юрагим қора қон азобдан энди,  томчилаб оқса хам кўзимдан қонлар...  начора...чидайман бераман бардош...  Шунда тушунаман, бахтлиманку мен... безовта қилгани оддий хотира, билардим, билардинг бизларга эмас,  ажралишдан ўзга йўқ эди чора...

Бугун мени бахтим тўкисдек билсанг, келар вақти сени табриклашим хам,  фақат хохламасдим ахён ахёнда юрагинг менингдек бир титрашин хам...


(с) Sayyod
Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 15707 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 36
1 4747   (18-Окт-2012 06:03) [Материал]
:(((((( ex

2 Frenk-kent   (18-Окт-2012 07:28) [Материал]
Lolmannnnn, yozganlarizdi uqib,tugrisi xotinizga sabir tilayman,Erkay kishi unutolmaydi,ayol esa srazi unutadi,agarki yomonlik kursa,haqiyqiy asl basharasini bilsa xotin kishi sevgan busayam nax kechyoradi tupuryoradi biggrin victory
Ollox yuqtirgan talantiz bor kuz tegmasin,kutib qolamiz bundan ham zurlarini ilxomizga ilxom qushilsin tongue

3 rano   (18-Окт-2012 08:05) [Материал]
xm zor yozibsiz

4 Muxlis   (18-Окт-2012 08:14) [Материал]
Chaqnagan ko'zlar
Sirli sirli boqib
Nenlarni so'zlar
Balki baxtni balki taxtni
Chaqaloq kulgusi
Otalik tuyg'usi
Nelarni baxsh etar
Balki baxtni balki taxtni
Shuda endi hayot
Sag'inch bag'ridagi tuyg'ular
Endi bezovta qilma jim yot
Balki unutarman, balki shundayin ketarman...

5 bonu   (18-Окт-2012 09:06) [Материал]
ayoliz bn baxtli boling,va keyingilari ayolizga bagiwlangan boliwini hohlardim

6 Safina   (18-Окт-2012 09:17) [Материал]
woow zur chiqibdi

7 Sokin_Qalb   (18-Окт-2012 09:22) [Материал]
Яйраган пайтимас, тушгани хаммас, шу титраб тургани қалбимни ўртар, бунчалар ўхшайсан титраган япроқ, қалбим ёдга олиб энтикканига...бунчалар қўрқасан хазон бўлишга...

Гўё бир кўрсангу бир яшнаб кетсанг, ям-яшил барглардек яйраб қувонсанг...биласанку ахир барибир бу куз, келадими йўқми, манзилинг хазон... Қарши боролмаймиз табиатга биз, қарши боролмаймиз вақтимизга хам, бахтимиз сурури оғушида хам, юракни титратган хотирага хам...

Бугун наволарим ўзга охангда, қўшиқлар алёри покиза нафис, қадалган нигохлар ўзгача майин, фақат юрак жимжит... индамас харгис... Shu joylari ko'pro yoqti!!!!!!1

8 MiSs_DiLfUzA   (18-Окт-2012 09:48) [Материал]
Bravo))

9 Gulsum   (18-Окт-2012 09:53) [Материал]
Бугун мени бахтим тўкисдек билсанг, келар
вақти сени табриклашим хам, фақат
хохламасдим ахён ахёнда юрагинг менингдек
бир титрашин хам...

10 Komila   (18-Окт-2012 10:28) [Материал]
"Шунчаки соғиндим....дўстим бўлиб қол.. ахён ахёнларда холдан хабар ол , фақат илтммосим сен хам ўртанма, қалбим ёдга олса ... дўстдек эсда қол!" жаду чиройли ёзибсиз Сайёд рахмат Сизга

11 saida   (18-Окт-2012 10:49) [Материал]
togrisini etcam xec tuwunmayapman maqsad nma ekan toidan keginam nomalani yoziw??? Barbirgayam foidasi yogu....otmiwni eslagan bn! Iwqilib uilangan yigitlarimizga Xudoni ozi insof bersin, sal bosayam xotinizga yoki sevgan qizizga xurmatiz boganda bu nomalani yozmagan bolardiz!!! Ex sevgi uincoq bob ketibdide bu zamonda(((((

12 STUDENTKA   (18-Окт-2012 10:50) [Материал]
Ақлим қалбим ила ғалаён этар,
тушунмайман хечам нени
талашар? Ақлим менга дейди
ношукур бўлма, қалбим эса
йиғлар...йиғлайди унсиз...Жавоб
беролмайди, жавоби йўқдир,
унинг учун яна ақлимда гап кўп.
Исёнинг сабаби борми эй
кўнгил? Жавоб беролмасу..лек
халоватсиз...Ниманидир кутар
кимнидир аниқ... балки бу
оддийдир, оддий бир соғинч.

13 STUDENTKA   (18-Окт-2012 10:51) [Материал]
Лабларим табассум қилгандан
ногох, сендан эсдаликка
нигохим тушди, овозинг бир
нафас қулоғим тутиб, юрагим
бир титраб энтикиб тушди....

14 STUDENTKA   (18-Окт-2012 10:53) [Материал]
Нечун ёдга олсам...кўнгил бир
йиғлар? Сўзламайди қотил,
сўзсиз тиғлайди... Қалбимни
кўзлари тўлган ёшларга, бир
томчиси тушмай мўлтираб
турар. Нималар истайди
тушунмайман хеч, фақат
хотирадан бир қалқиб тушар,
қулоғим наводан ўртанган
пайти, суратинг ўтказиб юрак
бир титрар..

15 saida   (18-Окт-2012 10:57) [Материал]
tuwunmadm nmaga komentlarim vaqtida bormayapti???

16 STUDENTKA   (18-Окт-2012 11:00) [Материал]
Bilaman o'qisiz, bitta awulam bo'lardi sevimli... Qora ko'zlaringa men zorman, Orzu ichra tongan ahvoli bemorman....

17 Anora   (18-Окт-2012 11:03) [Материал]
yig'lab-yig'lab o'qidim....judayam chiroyli chqipti....raxmat Sayyod...

18 madina   (18-Окт-2012 11:22) [Материал]
Gap yo'q.Ofarin.

19 Farida   (18-Окт-2012 11:26) [Материал]
Жуда таъсирли ёзилган, агар бу бадиий бир тукима булса ижодингизга койил колиш керак, шунчалик бировни дардини таъсирли ёзиш хаммани кулидан келавермайди. Агар буни ички хиссиётларингиздан келиб чикиб ёзаётган булсангиз аёлингизга сабр берсин. Турмуш уртогини уни эмас бошкасини эслаб ёниб яшашашини билиш жуда азоб. Хозирку билинмайди янги турмуш, йиллар утганда эса ...

20 Gulozora   (18-Окт-2012 11:31) [Материал]
Satrlar chiroyli, ma'noli manga yoqti, no shu kechirasizu lichni hayotizni bilgim kevotganiga lek shu ayoli bunga qande qararkin degan qiziqish va fikrla qamravotti mani borgan sari wacko

21 Dildora   (18-Окт-2012 11:32) [Материал]
Ko'zlarimga yosh to'ldi u'qib yozganlarizni... Man u'ylamagandim e'rkak kishi shunchalik sevib ich ichidan e'slab e'ziladi deb... E'rkelaga unutish oson tuyulardi..., ayolla e'zilib qolishadi faqat deb u'ylardim Sayyod. Rahmat Sizga, qalbizni ko'rdim bu so'zlarda... Bahtli bo'ling.

22 Sayyod   (18-Окт-2012 11:43) [Материал]
Яна бир бора илтимос қиламан: Ижод билан шахсий хаётни аралаштирманг!!!

Артистлар шахсий хаётини куйламайдику, ё шоирлар шахсий хаётини ёзадими?

Бу монологларим, шунчаки севганимга аталган нома рукним учун.


24 87-91   (18-Окт-2012 11:56) [Материал]
Ha Sayyod, sizni hayotiz oson bo'lmagan, shoirlar ham she'rini qaysidur joyida o'z hayotini aks ettiradi. Xullas, mehr va do'stlik tuyg'ulari ustun bo'lgan oilada sevgi ham tug'iladi smile

23 Sayyod   (18-Окт-2012 11:50) [Материал]
Мана март ойида ёзганим http://www.sayyod.uz/news....01-1224 Бошимни эгди ор, кечир мухаббат... тўйи бўлаётган йигит номаси. Бу йили март ойида уйланмадимку... бу оддий ижод, шунчаки нималардандир таъсирланиб хар тарафидан илхомланиб ёзиш бу оддий ижод намунасику...

25 zolushka_13   (18-Окт-2012 12:05) [Материал]
YO'QOTGIM KELMAYDI AFSUSKI KECH....BUGUN U KETADI QAYTMAYDI XECH.. AQLIMGA SIG'MAYDI, NAXOTKI SEVMAYDI ENDI MENI...

26 Nilufar   (18-Окт-2012 14:36) [Материал]
Ljjl дегим келди ie нарсани укиб худди мени хаётим ёзилгандек, худди мени дилимдан отилиб чикаётган сузлар бу.Оллохим хар нарсага КОДИРСАН УЗИНГ САБР БЕР

27 Shahruza   (18-Окт-2012 16:32) [Материал]
zor

28 Aziz   (18-Окт-2012 18:02) [Материал]
Зўр чиқибди, Сайёд. Агар март ойидагисини эслатмаганизда точно бу сафаргисини ич-ичиздан ёзгансиз деб ўйлардим. biggrin Раҳмат.

29 hijrona   (19-Окт-2012 01:33) [Материал]
gap yo lekin

30 S!!!!!!   (19-Окт-2012 07:22) [Материал]
saida ёзган фикрларига кушиламан

31 Gulozora   (19-Окт-2012 09:41) [Материал]
Voy, Sayyod shunaqa demismi, o'zim ham boshida urushib yurgandim kommentlada shoir o'zini har turga sola oladi deb, keyinro chalg'ib qoldim, judayam hayotizga o'xshashde tuyilib ketti, yaxshi bo'ldi aniqlik kiritganiz!!!

32 fashirova   (19-Окт-2012 09:42) [Материал]
ODAMZOD BORKI YANGLISHADI!
KO`PCHILIGINGIZ BU NOMANI O`QIB SAYYOD O`Z HAYOTINI YOZDI DEB O`YLABSIZ LEKIN ASLIDA BUNDAY EMASDUR ODAMZODNING BESH QO`LI BAROBAR EMASKU IJODKOR FAQAT HATOYINI O`ZINING TAQDIRINI YOZAVERMAYDIKU BOSHQA INSONNING KECHINMALARINI HAM HAYOTINI HAM YOZADI.
ATROFGA QARASEK KIMDUR BAXTLI KIM ESA BAXTSIZ O`SHA BAXTSIZ ODAMLARDAN SO`RASIZ SHU BAXTSIZLIGINI KIMDUR OTASIGA KIMDUR ONASIGA YANA KIMDUR BOSHQA BIRON NARSALARGA TUNKAYDI. KUMDUR ESA TAQDIRDA DEB QO`YADI
AZIZLAR TAQDIR DEGANIMIZ BU O`Z QO`LIMIZDA HAYOTIZ QANDAY DAVOM ETIRISH BU QO`LIZDA. BAXTLI BO`LISHIZ HAM BAXTSIZ BO`LISHNI HAM O`ZIZ BELGILAYSIZ BUNDA HECH QACHON TAQDIRNI AYIBLAY OLMAYMAYSIZ. SAYYOD HAM ODDIY IJODKOR IJODNI BALKIM TABIATDAN BALKIM KIMNINGDUR HAYOT KICHINMALARINI TINGLAB YOZAR

33 saida   (20-Окт-2012 22:09) [Материал]
Xar bir odam qilgan xatosidan xulosa ciqarb qilgan xatolarni qaitarmaslika xarakat qiliw kere!!! Bomidgan narsani bowidanoq bomagani YAXWI. Bu nomadagi yigit kata xato qilyapti turmuw qurgandan kegn odam sal bosayam masulyatni seza biliw kere, axir oila bu uincoqmasku sevgan qiziga vafo qimapti xotya b xotinini xurmat qisin!! Nma erkeman db xama narsani mumkun db oiluvuradmi! Mana mawnaqa erkela db kop bola etm qovoti...

34 Dadaxon   (22-Окт-2012 20:49) [Материал]
Ijodkor ijod qiladi. Xadeb xar bir ijod maxsulini xayotiga taqab bir vagon böxton toshlarini otmeylik. Xayotimi xayotimasmi nima farqi bor. Muximi va keragi noma zör. Shunga fikr bildirsak töri böladi manimcha

35 saida   (23-Окт-2012 20:50) [Материал]
man oz fikrimga ega insonman!!! Nmani togri db bilsam wuni yozaman agarda airim odamlaga tegib ketvotgan bosa ozilaga ovurmila, xar odam oz fikrini etwga xaqli!!!!

36 muqaddasnasatarin2015   (19-Янв-2015 11:01) [Материал]
Бугун мени бахтим тўкисдек билсанг, келар вақти сени табриклашим хам,  фақат хохламасдим ахён ахёнда юрагинг менингдек бир титрашин хам... JUDA TA'SIRLI!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!