Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди... IJODiston
Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

  У тонгдек  яшарди, мен эса тундек.  Аслида хам у тонг эдию, мен эса  кеча. Бирга тонг бўла олдик, хатто кундуз хам. .. Лекин тун эмас бирга.Мен хануз тунман, у эса тонг. 

У хануз кимларда, мен эса ёлғиз...


Бағри дилим қон бўлди, халоватим топсайдим, тоғда қирлар бағрида, лолаларни қучсайдим.  

Бағримдаги қонларни ховурини боссайди , лолаларнинг рангидан қайғу ранг йўқотсайди...

Кўчада учраганни, ғирт бегона бўлса хам, бир қўчоқлаб йиғласам, овунарми бу дардим.

Душманимни уйига кўтариб борсам дардим, ўз дўстимга сиғмаган овунарми қайғуим...

Менга бугун азизроқ, мени ёмон кўрганлар, уришсин хўрласинлар, ахмоқ севги шайдосин.

Илонларнинг захридан ором олар холдаман, бугун сенга дардларим раво кўрмай душманим.

Бугун кулар устимдан душманиммас дўстларим, эгилди мағрур бошим, мухаббатнинг захридан.

Қайга қочиб кетсайким, хамма бўлса бегона, бугун менга азизроқ, мен билмаган ошиён.

Бугун менга яқинроқ дардирсар Мажнун чўли, энди билдим не учун чўлни  истар дард юрак.

Дардларимни чўлларда оловлатиб қутулсам,   совуғи бас келмаган иссиғида ёнсайдим.

Севгидан зада бўлдим, чидолмасман захрига, бугун менга яқинроқ душманимнинг хўрлаши.

Унинг захри йўқ асло, қалбимдан ололмас жой, хўрлаб кулар балки хам, юрагимни оломас.

Нечун севгим шодлиги, атрофга байрам берди,  нечун унинг қайғуси оламни мотам этди.

Нечун  ишқим чиройи бунчалар захарлайди,  нечун севгим нигохи мени бемор айлайди,

бошқаларга билинмас,  менга эса бир олам, сенинг бир томчи ёшинг,  менинг учун жаханнам...

Менга яна яқинроқ бу оташин оловлар,  севганимга аталган икки оғиз аламлар

Узоқларга қочади  хотиржам халоватим,  уни хамма эслатар  кўчадаги одамлар

Куйган оғиз йўқ демас, ишқнинг берган дарсидан , яна яна ёнсам дер, суйганини бағридан.

Нечун  юрак танлови, бизга хеч мос бўлмайди,  нечун уни аъло деб  фақат юрак атайди

Бошқаларга билинмас, бизга бўлар бир жахон,  унинг бир кулишидан юрак жаннат сезади

Мендан яна йироққа, ақлу хушим кетади, юрак бўйнимга солган арқон дорга элтади....

                                                                ..нечун ишқим чиройи бунчалар захарлайди...



Шахардан асал хиди келмоқда, гап бахор ва атроф гуллаганида эмас, сен билан ўтган лахзаларимиз  шахарни эгаллагандек.

Кўчалардан ширин хид келмоқда, гап куз келиб мевалар ғарқ пишганида эмас, гап сен билан мени мухаббатимиз ширин пайти кўчаларни яшнатганида.

Биз учун хар фаслда кўчаларда тотли ифор тараннум этади. Бахорда гулу асал, ёзда райхонлар,   кузда шафтоли,  қишда апельсин! Мухаббат қалбни эгаллаганда, унинг ифори шахарни эгаллаб бўй таратиб туради.

Севишганлар учун айни бахор палласида шахардан азоб иси келмасин, ёзнинг қайноқ эхтиросидан   алам ёндирмасин,  кузнинг ёмғирлари  соғинч кўз ёшлари бўлмасину...қишнинг изтиробли айрилиғи бўлмасин...

Шахардан  хамиша асал иси келсин!

 


Қафасга тушдинг қушча, питир-питир этасан, бағримни қон тимдалаб яна нима истайсан. Озодликдан тўйдингму, махбус бўлиб нетасан, топган қафас юрагим, уни юмдаб нетасан.

 Кенг далалар каммиди, боғда ниманг излайсан, шунча гуллар турганда тиканни не танлайсан, 

Бағринг қондир сени  хам, дилинг бўлди энди ғам, соғлар  туриб айт нечун, телбани сен танларсан.

Жон деб қўйворардиму, рахмим келиб холингга,   анчайин пайт   хеч кимса тушмаганди қафасга

 Лойиқмассан тиканга қувнаб учгин дейману,  сен хам кетиб қолсанг гар тиканларим  ейману

 Мен хам асли қафасмас, тикан хам эмас эдим, мухаббатдан энтиккан содда бир қушча эдим

Гул деб урилганимни тиканлари тиғлади,  ишқ саройи аслида  қафас билан ўралди.

Бора-бора қанотим темирдан қафас бўлди,  қалбимни химояга темирдан девор бўлди.

Менку гулга боргандим,  сен ахволим кўрдингку, менку алданган эдим, сенчи билиб келдингку.

Питир-питир этасан ахмоққина қушгинам, яраланган қалбимни яна тирнаб нетасан...

Шу қафасга киргунча саройин сўрамадинг,   шу тиканга қўнгунча, гулини кўрмагандинг...


(с) Sayyod

23-Май-2013 11:18
Бўлим: IJODiston | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sevganimga atalgan noma, Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Abbosbek   (23-Май-2013 11:22)
Питир-питир этасан ахмоққина
қушгинам, яраланган қалбимни
яна тирнаб нетасан...
Suppper Monolog)))) hands

2 tohta   (23-Май-2013 11:29)
Бугун кулар устимдан душманиммас дўстларим, эгилди мағрур бошим, мухаббатнинг захридан....

3 Tanhoginam   (23-Май-2013 11:50)
Mazza qilib o'qidim hissiyotli nomalar judayam ma'noli.Sevganimga atalgan nomani kitobi chiqsa ham zo'r bo'lardi.Agar chiqsa hamma shu kitobni sotib olib o'qisa kerak.Ijodizga omadlar.Nomalarni tez-tez yozib turing sog'inib qolyapman.

4 Tanhoginam   (23-Май-2013 11:51)
smile smile

5 Farrux   (23-Май-2013 12:32)
Жуда таъсирли шеър, айни хакикат жумлалар ва мукаммал шеърий исбот !!!! Койил колиш керак шеър муаллифига "5" бахо...

6 Shahzoda   (23-Май-2013 12:49)
коил... Зур

7 Анварбек   (23-Май-2013 13:00)
Офарин

8 Laylobonu   (23-Май-2013 13:20)
Juda ajoyib

9 Superka1017   (23-Май-2013 15:10)
sevganimga atalgan noma chikishini doim  intizorlik bn kutaman...zorr gap yoq kattakon rahmat !!!

10 dilafruz   (23-Май-2013 15:45)
Tushungandayman super, raxmat sizga

11 Bahti   (23-Май-2013 15:46)
Voooy biram murakkab so'zlada yozasizey yengil xazim bumayopti werlariz atak yaxwi!

12 Bek8111   (23-Май-2013 16:29)
Мана буни хакикий совга деса булади! Койил!

13 Dimaaaa   (23-Май-2013 17:36)
okaaaa dardni sezgandek yozasizde o'ziyam...qoyil qolmastan iloji yo'q.

14 Ulugbek   (23-Май-2013 18:24)
Sardor aka uzizi ijodizmi?

15 Shohi   (23-Май-2013 19:22)
Ajoyib misralar....

16 Anar   (23-Май-2013 21:09)
Qoyil supeeer

17 zabona   (23-Май-2013 22:19)
kim ni ijodidan ekan mualifi kim ekan bilsak boladimi  bunchalar yuarkni  ezadigan qilip yozipdi

18 Kamola_95   (23-Май-2013 23:02)
WoW..! taassurot z6r. 3-martta oqisamam baribir 1-oqigande ta'sir qivotti, zor chiqipti..!

19 Gulsum   (24-Май-2013 08:34)
Бора-бора қанотим темирдан қафас бўлди,  қалбимни химояга темирдан девор бўлди. Менку гулга боргандим,  сен ахволим кўрдингку, менку алданган эдим, сенчи билиб келдингку. Питир-питир этасан ахмоққина қушгинам, яраланган қалбимни яна тирнаб нетасан... Шу қафасга киргунча саройин сўрамадинг,   шу тиканга қўнгунча, гулини кўрмагандинг...Exxx...

20 MiSs_DiLfUzA   (24-Май-2013 14:56)
Super

21 ZOHA_BORN   (24-Май-2013 15:08)
vashshe klass Sayyod.com

22 Jasur_S   (24-Май-2013 21:06)
Ma'no boru, she'rga hos QOFIYA, BO'GIN MOSLIGI VAPWE YO'Q. She'r qoidalariga rioya qilingan holda yozilsa bundanda huzal, bundanda ta'sirli bularmidi. Bu sh'erga kirmaydi. Teks desa bo'ladi.
Ответ: Сиз бирон ерда бу шеър деб аталган жойини кўряпсизми? Ё Севганимга аталган НОМА нималигини билмайсизми? Нома бу хат, хат бу шунчаки ёзув!

23 STUDENTKA   (24-Май-2013 23:44)
to'risi kutmaganidim.........
wu saytdigi eng qadrdon bo'p qogan "Sevganimga atalgan noma" uchun kootakon rahmat Sayyod!

24 fay   (25-Май-2013 02:05)
Асосийси маъно! Жуда таъсирли ички кечинмалар! Севги, мухаббат, дард ва армон....

Нечун  ишқим чиройи бунчалар захарлайди, 
Нечун севгим нигохи мени бемор айлайди,
Бошқаларга билинмас,  менга эса бир олам,
Сенинг бир томчи ёшинг,  менинг учун жаханнам...

Sayyod га омад, бахт, тинчлик, хотиржамлик ижодий барака тилайман! Яна янги ижод намуналаридан кутамиз!

25 Sardor_B   (25-Май-2013 06:54)
Ajoyib ijodizga ulkan zafarlar. To'xtameng ijod qilishdan aslo

26 bek_x6   (25-Май-2013 16:53)
Узоқларга қочади хотиржам халоватим, уни хамма эслатар кўчадаги одамлар

бошқаларга билинмас, менга эса бир олам, сенинг бир томчи ёшинг, менинг учун жаханнам...

Душманимни уйига кўтариб борсам дардим, ўз дўстимга сиғмаган овунарми қайғуим...

Бугун кулар устимдан душманиммас дўстларим, эгилди мағрур бошим, мухаббатнинг захридан.

sad sad (((

27 Xurshidbek   (04-Июн-2013 03:21)
sovqottingmi? yuragimga kir, unda ozing yoqqan olov bor ishon!!!!!!!!!!!!!!!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [583]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 29
Мехмонлар: 29
Рўйхатдагилардан: 0