Назархон ёқишни истамайди. Видео MP3|Video
Назархон ёқишни истамайди. Видео

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Россия телеканалидаги "Танцы со звездами" лойихасида Севара Назархон иштироки хақида хабар бергандик. 

Мазкур лойихада унинг рақс бўйича  "партнер"и бир неча карра рақс спорти бўйича чемпион Александр Набиуллин бўлмоқда. 

Ушбу жуфтлик 4-рақам остида иштирок этмоқда.  (яна 4 рақами...тасодифни қаранг, йил бошидан бери 4 рақами омадли кўринмоқда... футбол-Сардор Рашидов, "Главная сцена"- Сардор Милано ) 

 

Лойиханинг 1-сонида Севара ва Александр "Венский вальс"га рақсга тушишди.

 

Россиянинг буюк режиссери, "Оскар" сохиби Никита Михалков Севарани менинг фикримча ижобий танқид қилди:-(Томошабинларга) ёқиш истагингиз  бўлмагандек туюлди менга.  Сизга (бу рақсда, лойихада) четдан қандай кўриниш эмас, мохият қизиқроқ туюлгандек. Актер учун эса бу жуда мухим нарса. 

 

Тўппа-тўғри ва шундай бўлсин хам! Ўзбек сахнасида тобора яланғочланиб, томошабинга ёқиш тугул шундоққина уларни деярли  зўрлаб қўяётган айрим хонандалар олдида, айнан хориж сахнасидан туриб ёқишни истамай, ўзини тутиб олган,  шарқона аёл эканлигини унутиб юбормаган ва буни сездириб миллат юзини хис этаётган Севарага бу танқид катта мақтов!

Севаранинг ўзи бу танқидни жуда енгил дея бахолайди: -Тағинам бу юмшоқ танқид эди, авансдек бўлди. 

 

 

Бошқа тарафдан репетиция жараёнидаёқ унга бўлаётган бошқа танқидга эса қўшиламан, яъни унинг эмоция ва мохият характери сезилмаганида. Рақсда на мимика, на характер ва на эмоция бор. Шунчаки рақсга тушилди...ва бўлди.  Ўзи Севара бошида доим шунақа қилади, буни "Точь в точь" лойихасида хам сезгандим, кейинги сонларида эса  зўр натижалар кўрсатганди.  Бу лойихага хам хозир кўникиб олиш жараёнида шекилли. Видеода ўзи айтганидек: "Атрофда хамма профессионал, мен эса ўзимни бу лойихада бир бошдан йиғиб чиқаяпман". 

Бошланиш учун эса чакки эмас. 

 

"Катта боксчи"  Николай Валуевдан кутилмаган фикр: -Рақс жуда майин ва уйғунлашган тарзда кечди. 

 

Лойихада юртдошларимиз машхур бизнесмен  Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ўзбекистонлик чемпион, тренер профессор Ирина Винер Усмонова хам хайъат аъзоларидан бири бўлиб, Севарани қўллаб-қувватлаб энг юқори 10 балл қўйди. Хурмат!

Қизиғи, бироз аввал танқидий фикр билдирган Никита Михалков хам 10 балл қўйди.  Севара ва Александр 46 бахо билан иккинчи турга ўтишди. 

 

Негадир Ютуб каналида Севара билан боғлиқ тури ё узуқ-юлуқ тури ёки тўлиқ дастур турида эса айнан Севара чиққан пайтидан то тугагунча овози ўчириб қўйилган...ғалати..  Ўзимизнинг майтуб тасксдагина тўлиқ турини топа олдик.  Севаранинг фанклуби илтимос фаолроқ бўлиб ютубга жойлаб борсангиз. 

 

Майтуб тасиксда томоша 

 

 

2-сонда  Севара ва Александр "Контемпорари" (шарқ ва ғарб хореографияси уйғунлашган йўналиш) стилида Земфиранинг "Мы разбиваемся" қўшиғига "Среди миров" деб номланган рақс постановкасини  тақдим этишди. Рақс бошиданоқ тепадан қўшиқ сўзлари ва охангига хос равишда пастга тушиб келишлари, декорацияни ўтаган  "дунё"лар жуда эффектли чиққанлигини эътироф этмай илож йўқ. 

 

Россия  халқ артисти, балерина Илзе Лиепа: -Мана шу рақсда кўрсатилган "дунё"лар хаққи хам мана шу рақс лойихаси мавжуд бўлса керак, назаримда. Сизларни рақсингиздаги ўзаро дуэтни кузатиб қандайдир хатоликларга хам ахамият бериш мухим бўлмади.   Лойихадан тушган пуллар хайрия фондларига берилишини хисобга олса, бу рақсингизда айнан яхшилик энергиясини мукаммал тарзда намойиш қила олдингиз дея оламан.

Россия халқ артисти Авангард Леонтьев:- Рақсда самимий бўла олишни уддаладинглар. Нафас ютиб (рақсингизда тасвирланаётган) орангиздаги нималар бўлаётганини кузатдик. 

Балет бадиий рахбари Сергей Филин :- Болакайлар хаммадан аъло рақсга тушишади чунки уларда хеч қандай комплекс йўқ ва ўз рақсларида бахтиёрлар. Бугунги рақсларингиз том маънода болакайлар рақсидан хам аъло бўлди. 

Максим Галкин бошловчи:- Фантастик номер!

 

Бу сонда Севара ва баландликдан қўрқадиган жуфти  Александр билан  47 бахо олиб, 14-тадан  7чи поғонани эгаллашди. (Кучли учталикни 3чи поғонаси)

 

Ютубда  йўқ...негадир яна майтуб тасиксдан топдик

Майтуб тасиксда томоша 

 

 

 

Кузатишда давом этамиз!

24-Фев-2015 05:30
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sevara Nazarhon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Gulsum   (24-Фев-2015 09:59)
Ovozi eshitlmagani yomon bopti koridigu gaplariniyam eshtse qizurogidi esiz!

2 Olimjon   (24-Фев-2015 10:03)
Севара Александр Набиуллин 2 выпуск 21 02 2015 (360p, ) - https://www.youtube.com/watch?v=030ZDunZ35A

3 Шахиня   (24-Фев-2015 10:27)
это шоу...бывает и хорошо и плохо...уважаю Севару...благотворительный марафон все таки и как бы не выступила все равно хорошо...нашла неплохую версию на ютубе и выложила в группу

4 Дильфуза   (24-Фев-2015 11:42)
Севара омад тилайман Узбекистонда шунака талантли инсонлар купайсин.

5 Guli   (24-Фев-2015 13:27)
Video ochilmadiyu

6 ledy   (24-Фев-2015 14:05)
Ютубда Телеканал "РОССИЯ 1" каналида норм. курсатяпти. Овоз хам яхши.

7 Sherzod   (24-Фев-2015 15:11)
https://www.youtube.com/watch?v=_4UdYqVB7Y8 mana toliq turi

8 Лола   (24-Фев-2015 16:17)
Ютубда овозли турини курдим иккала ракст хам нежный чиккан омад Севарага жуда екди

9 Doni   (25-Фев-2015 06:53)
Valuyev har doim O`zbeklarning talantiga yuqori baho berib kelgan. (Chagayev)

10 dilosha   (25-Фев-2015 08:38)
manga umuman ko'rinmayaptiyu video.nmagekin?

11 Azamat   (25-Фев-2015 15:34)
Lekin Sevara raqslaridan uning professional emasligi ko'rinib turibdi. *********emas...Bu uslubdagi raqslar albatta noz-ishva va ***** juda muhim.

12 rahima   (25-Фев-2015 15:53)
rayhonni konserti kanday boldi borganlar bormiii?

13 ledy   (26-Фев-2015 01:47)
Очиги Севарани чикишларига кизикишим йуколяпти. Санъатни ичидами, "ёниш " керак.

14 ledy   (26-Фев-2015 01:50)
Айрим фаросати кисилиб колганлар бошка тармокларда хатто изохчиларни гапиниям мухокама киларкан. Котиб колдим. biggrin

15 мухаррам   (01-Мар-2015 10:51)
Севара бошкача у хечкимга ухшамайди

16 Sevara   (05-Мар-2015 17:39)
Adashimga gap yo'q.Sevara

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 21
Мехмонлар: 21
Рўйхатдагилардан: 0