Бош сахифа » 2010 » Ноябрь » 25 » Севара Назархон: "Рейтинг бу тўйга хизматми?"
04:26
Севара Назархон: "Рейтинг бу тўйга хизматми?"

   Нафақат биз учун балки Россиянинг шоу-бизнеси учун хам Пугачева хоним сизни танлагани кутилмаган янгилик бўлди. Батафсил айтиб берсангиз.

-Икки ойларча аввал "Радио-Алла”дан менга қўнғироқ қилиб Алла Пугачеванинг интервьюсида иштирок этишимни таклиф этишди. Бу радиолойихада Алла Пугачева бир соатлик эфирда янги чиқиб келаётган ва ёки ўз ижодида мустахкам ўринга эга артистлар билан жонли мулоқотда бўлади. Ўша пайтлар Москва шахрида бўлганим боис албатта розилик билдирдим.

Шундан кейин икки кунлар ўтиб Алла Пугачева билан радиода сухбат қурдик. Шундан сўнг мени "Алла иқтидорларни изламоқда” кастингини финал босқичига таклиф этишди. Айнан ўша ерда Алла Борисовна менга ўз совғасини тақдим этди. Бу қувончли сюрприз бўлди.

 Радиодаги Алла Пугачева билан сухбатни кўчириб олиш:

1-қисм

2-қисм



Биз учун албатта бу катта қувонч ва ғурур хиссини уйғотади. Лекин худди шу хиссиётни Россия шоу-бизнеси хам хис қилаётганига шубхам бор. Хозирда энди нималарни хис қиляпсиз? Чўчиш? Россия оммаси олдидаги маъсулият ёки?

-Менимча айтарли фарқи йўқ. Албатта Россия катта ва одамлари хам кўп. Лекин у ерда хам, бу ерда хам турли мусиқани тинглайдиган одамлар бор холос. Шунинг учун чўчиш хиссини сезиш учун сабаб йўқ. У ерда хам хамма ердаги каби шундай одамлар.

 

Европадаги ютуқларни Россия шоубизнесидаги ютуқлар билан таққослаб бўлмайди. Балки Севара Европадаги ўз аудиториясини топа олмагандир? Эндиги режалар қандай? Севарани Европадаги ўзбек фолькини тарғиб этилиши алохида хурматда эди, Россиядаги фаолият қай тарзда кечади энди?

-Нима учун Россияда куйлаётганим, бу балки Европада уддасидан чиқа олмаганим учунми деган савол мени уялтиради. Яъни мамлакатлар ва уларнинг тингловчиларини таққослашлари хақида айтяпман. Аксарият МДХ вакиллари каби мен хам рус тилида сўзлаша олганим учун, ўзбек тилида куйлаганимдек рус тилида хам бемалол куйлай олишим оддий хол. Ва мен аввалроқ русийзабон альбомимни ёзмаганимдан афсусдаман. Сўнгги «Так легко» альбомимдан ташқари яна бир шундай альбом ёзаман, ва бунинг устида хозир ишламоқдаман.

Европага тўхталадиган бўлсак:  Яқинда Европа ва АҚШда менинг ижроимдаги ўзбек халқ классик қўшиқлар жамланган албомим тақдим қилинади. Уларни ўзбек классик қўшиқлари усталари билан биргаликда ёздим. У ердаги "Тортадур” қўшиғига ишланган клипни youtubeдаги сахифамда томоша қилишингиз мумкин. Бу альбомим икки ой ичида тайёр бўлади.  Мазкур альбомни Ўзбекистонда хам  топиш мумкин бўлади.  Шунинг учун худудлараро узилиш йўқ. Бундан ташқари янги эстрада альбомим устида хамон ишламоқдаман. Оханги жуда оғир, жуда бир попса хам эмас. Кейинги йил тугатсам керак. Бу альбомим чиқишига қадар сизга кўпроқ батафсил маълумотлар тақдим қиламан.

Яқиндагина "Бу оқшом” қўшиғимни фильм учун ёздим.  Бу қўшиқ Зиёд Эшонхўжаев томонидан анча аввал ёзилган. Менга бу қўшиқ жуда ёқади ва Зиёдга менинг "версия”м хам ёқди. Бу хақида маълум қилиш учун хозирда омадли ижод қилаётган Москва шахридан қўнғироқ қилди.  Шунингдек ремикслар ва қайта аранжеровка қилинган қўшиқларим, хамда чиқишлар иштирокларимдан ДВД хам тақдим қилинади.

 

Сўнгги пайтлар ижодингизда бесарамжонлик хукумрондек туюлмаяптими? Гўё ўзингиз нима истаётганингизни билмаётгандексиз. Авваллари ўзбек аудиторияси билан чекланиб ижод қилаётганингизда мунтазам хит ва рейтингиз бор эди. Кейин Европа, энди Россия, аудиторияни излашда ўша илк сизни тан олган, бугунги кунгача вафодор ва хануз ўзбек хитларингизни кутаётган аудиториянгизни йўқотмаяпсизмикан?

-Йўқ, умуман бундай туюлмаяпти. Сизга шундай туюляптгандир. Ўзим истаган иш билан машғулман. Янги қўшиқлар ёзяпман, чиқишлар билан иштирок қиляпман. Яна нимани исташим мумкин? 6/8 турдаги тўйбоп қўшиқлар билан бир умр тўйларда хизмат учун ижод қилишимни истамассиз? Мана шуни рейтинг деб атай оласизми? Бунинг учун сизларда мингта артистлар бор. Мени ўз холимга қўйиб истаган нарсамни қилишим учун рухсат берсангиз.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8762 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevara Nazarhon

Нравится
Барча изохлар: 47
1 Rich   (25-Ноя-2010 04:49) [Материал]
Raxmat Sayyod , uxlami kechasi bilan biz muxlislarga xizmat qivotganiz uchun! biz doim siz bilanmiz ! uzoqda bulsak xam! raxmat ! ota- onezga raxmat!

2 Feruza   (25-Ноя-2010 06:59) [Материал]
Sevaraning muxlisiman. U Ozbekiston faxri. Omad.

3 U_005   (25-Ноя-2010 09:22) [Материал]
Бунинг учун сизларда мингта артистлар бор.
Тушунмадим нима дегани бу? Сизларда дедими?

4 Kamella...   (25-Ноя-2010 09:57) [Материал]
Qoil .

5 Aktiv_Xonim   (25-Ноя-2010 10:03) [Материал]
СЕВАРА НАЗАРХОН ХАМ ХУДО ХОХЛАСА БУЮК ЮТИКЛАРГА ЭРИШАДИЛА. ИЖОДГА ОМАД!

6 Улугбек   (25-Ноя-2010 10:28) [Материал]
"Бунинг учун сизларда мингта артистлар бор. Мени ўз холимга қўйиб истаган нарсамни қилишим учун рухсат берсангиз."......,,,,,,
/////////////////////////////////
Боплабди!!! Так и надо вам!

7 Мухайё   (25-Ноя-2010 10:56) [Материал]
Хурматли СЕВАРА НАЗАРХОН сизни НТВ каналида курдим. Рахмат Узбекистонни номини ва ёшларини оммага курсатмокдасиз. Ижодингизга омад, оилангизга бахт тилайман. Сайёд билан булган сухбатни укидим. Сизга тушунарсиз саволлар берган. Сунгги саволга жуда хам тугри жавоб бергансиз. Бошка саволга урин хам йук.

8 nelly   (25-Ноя-2010 11:16) [Материал]
Добрый день Sayyod! Мне здесь кое-что непонятно стало! ( Бунинг учун сизларда мингта артистлар бор. Мени ўз холимга қўйиб истаган нарсамни қилишим учун рухсат берсангиз.) Что она хотела этим сказат? Помоэму она тож в Узбекистане родилась? Севара Назархан это не наши артисты, они и ваши! Где бы вы не жили вы все равно вышли с Узбекистана! И прославил вас миру УЗБЕКИСТАН! Sayyod или это предложение я нетак поняла?

12 Dildora   (25-Ноя-2010 15:18) [Материал]
Дорогая nelly!Зря вы так яро напоминаете, что она родом из Узбекистана!На мой взгляд,Назархан единственная,кто вышел из рамок узбекской эстрады,благодаря своему выдающемуся таланту!Для любой творческой личности важно постоянно быть в развитии и экспериментировать,что у ней получается,к несчастью для узбекской эстрады,к счастью для нее,лучше всех!Ее главной отличительной чертой является то,что ее творчество не для всех и не для массового потребления как продукт шоу-бизнеса,а именно то,что выражает ее как необычайно одаренную личность,реализовывающая свои способности в полной мере,при этом не изменяя себе.

9 ScoolD   (25-Ноя-2010 12:03) [Материал]
lekin ovozlariga tan berish kere

10 temur   (25-Ноя-2010 13:01) [Материал]
Sevara ovozi juda zo'r,lekin muomilasi azgina qopolroq..lekin hammani o'zini kamchiligi bor..atak to'gri gapni etdi,buning uchun bizada 100000artist bor to'y uchun."Bu oqshom" qo'shigini eshitdim juda zo'r chiqqan!

11 student   (25-Ноя-2010 13:35) [Материал]
SIZLARDA?!!!!!
Sardor oka sizga shunday dedimi? Oka siz qayerdanligingizni bilmaydimi u oyparastlik emasmi bu?

Kim Qashqarni qildi makon,
Kim Enasoy tomonda,
Jaloliddin – Qurdistonda,
Boburing – Hindistonda,
Bu qanday yuz qarolig` deb
Yotarlar zimistonda,
Tarqab ketgan to`qson olti
Urug`imsan, Vatanim…

O`g`lim desang osmonlarga
G`irot bo`lib uchgayman,
Chambil yurtda Alpomishga
Navkar bo`lib tushgayman,
Padarkushdan pana qilib
Ulug`beging quchgayman,
G`ichir-g`ichir tishimdagi
So`lig`imsan, Vatanim…
M.YUSUF


13 korean   (25-Ноя-2010 15:40) [Материал]
Sevarani muhlisiman lekin "sizlarda mingta artistlar bor" degani yahshi bumapti, guyoki uzi rossiyalikdey, halitdan bunaqa qilish yahshimas menimcha

14 DildoraXon   (25-Ноя-2010 18:41) [Материал]
Nima Sevara endi o'zbe tilida awula etmidilami? Rus muxlislari uchun bizadan voz kechtilami. Mayli ulan tinch qo'yamiz, bilganlarini qisinla. O'zi o'zbechadayam qotirib ashula etmo'dila, ruschada qanaqa etarkila? O'zimizda uladan ancha yaxshi etadigan mintasi boru, ulani bizaga kerelariyam yo'. Ishlariga omad. Rossiyada qolib ijod qivursinla.

15 armonli bola   (25-Ноя-2010 19:17) [Материал]
sevara nazarxon desa o`zbekistondi tuwunaman

16 bahrom   (25-Ноя-2010 22:36) [Материал]
Бир кам дунё филмидаги кушигини жуда яхши кураман.Севараг омад

17 MurodjJON   (25-Ноя-2010 23:53) [Материал]
Sevarani ovoziga gap yoq. SAYYOD janoblari ishlarizga omad

18 MurodjJON   (25-Ноя-2010 23:56) [Материал]
nimaga meni izohlarim chiqmayapti

19 Oybek   (26-Ноя-2010 04:25) [Материал]
Talantlivaya ,golos prosto super ,. I love you Sevara Nazarkhan.

20 Nelly   (26-Ноя-2010 11:15) [Материал]
Дорогая Dildora! Человек прежде чем говорит такие слова должен подумат! Я это напомнила чтоб она не забывала что она сама тож вышла с Узбекистана! И не говорила у вас! Я считаю это неуважения и неправильно! И вы ошибаетесь если думайте что только Назархан вышла из рамок узбекской эстрады!

28 Dildora   (27-Ноя-2010 12:57) [Материал]
Кого вы мне еще можете предоставить в качестве примера?Надеюсь не Шахзоду...Не могу ничего сказать плохого о ней- достаточно хорошо раскрученный прибыльный зажигательный поп-проект,что не скажешь о ТАЛАНТЛИВОЙ ПЕВИЦЕ И КОМПОЗИТОРЕ СВОИХ ДЕТИЩ,СЕВАРЕ НАЗАРХАН- не столь знаменита,потому что, как я уже говорила, ее творчество не для всех,лишь для истинных ценителей живого искусства.
О каком неуважении идет речь?Да,она не хочет приписывать себя к Узбекской эстраде?И это логично,если судить потому,что она уже более 10 лет является самостоятельным музыкантом,который, доказав свою индивидуальность,полюбился публике всей Европы,от Франции до самой Великобритании,что,заметьте, удается не каждому.
Послушайте ее последний альбом "Севара и Эльф так легко", и вы сами убедитесь в том,что она- СЕВАРА НАЗАРХАН,а не узбекская певица Севара Назархан!

21 нора   (26-Ноя-2010 16:24) [Материал]
силада деб шоу-бизнесни назарда тутди.

22 komol   (26-Ноя-2010 17:09) [Материал]
Sevara vashshsheee oshipti ...

23 HURSHID   (26-Ноя-2010 19:03) [Материал]
VAY JALLLL ... O`ZBEKISTONNI VASHE UNITVORIPTIYU UJA O`ZINI OSMONDA HIS QIVOTTI

24 opium   (26-Ноя-2010 22:31) [Материал]
sevara nima disa ham kutarishga majburmiz, katta chiksaham uzbekiston nomidan chikadi uzimizdagi mishki artisla bundan battar osmonu bitta gapga tsiplyatsa kilsh shartmi ...............

25 opium   (27-Ноя-2010 00:14) [Материал]
radiodan yozib olinganintervyuni eshittim zarracha ham osmonli yuk fakat kamtarlik hotya primadonnani uzi kullab turgan busa ham intervyu zur chikibdi primadonna bilan na ravnih gaplashish hammaga ham mas yutuklarin bilan tabrikliman tak derjat sevara ti umnitsa

26 Asxoj Group!!!   (27-Ноя-2010 02:49) [Материал]
Яна нимани исташим мумкин? 6/8 турдаги тўйбоп қўшиқлар билан бир умр тўйларда хизмат учун ижод қилишимни истамассиз? Мана шуни рейтинг деб атай оласизми? Бунинг учун сизларда мингта артистлар бор. Мени ўз холимга қўйиб истаган нарсамни қилишим учун рухсат берсангиз. ----->>>> bu erda u to'ylarda yurib reytingim baland deganlarni nazarada tutgan yani bizda ikkita qo'shiq chiqarib to'yma to'y yuradigan qo'shiqchilarni aytgan ko'zlaringni kattaroq ochib o'qinglar!!! Sevara Nazarhon kabi o'zbek milliy sanatini hurmat qiladigan qo'shiqchi yo'q bizda!!!
Agar u o'zbek sanatini hurmat qilmaganda uje unda ham rossiyaga borib "mejdu nebom i zemlyoy" deganga o'hshagan qo'shiqlaru yarim yalaongoch rasmlar bilan tanilib olardi!!! Hullas SEVARAga qarata nohaq TOSHlar otilmasin.

27 Bahodir   (27-Ноя-2010 10:45) [Материал]
Sevara to`risida gap ulada umuman balandlik yo`q oddiy o`zbek sanatkor oilasidan chiqqan omgarchiligi bor inson Sevaraxonni xurmat qilaman Sanatiga besh ketaman <<Бунинг учун сизларда мингта артистлар бор>> digan mani fikrim bu Bilsayam bilmasayam ashula etvotganla tiqilib yotibdi uni yomon divotganla qani qo`liladan kesa etila silayam shu darajada keyin o`xshasa yomon disela yarashadi bizada kim bor yosh ashulachiladan Shaxzoda i Sevara yana kim bor xich kim yo` qoganla to`y uchun soqqa uchun ashula etadi

29 student   (27-Ноя-2010 17:22) [Материал]
SEVARA NAZARXONGA

Nima ham derdik, biz kutamiz muvoffaqqiyatlaringizni, xudodan omad so'rab kutamiz...
Butun dunyo miqyosida iste'dodi tan olingansan'atkor bo'lishingizni tilayman va o'sha kunlarda ham
BIZLAR, SIZNI O'ZBEKCHA ASHULALARINI SOG'INGAN MUXLISLAR UCHUN HAM KUYLASHINGIZNI SO'RAYMAN!...

OMAD VA KUCH SIZGA, CHIN ODDIY MUXLISLARNING TILAGI SHU!
FAQAT ZABT ETMAY QAYTMANG BARCHINOY!!!


30 nelly   (27-Ноя-2010 19:07) [Материал]
Лучшее ШАХЗОДА чем НАЗАРХАН!

31 nelly   (27-Ноя-2010 19:10) [Материал]
Пусть песня Между небом и землей и чуть откровенное фото! Но она никогда несказла бы ВАШИ артисты! Не позволила бы себе такого! Sayyod вы согласны со мной?

33 Dildora   (28-Ноя-2010 13:37) [Материал]
Ппц конечно,логика)При чем тут откровенные фотографии?
Девушка,по-моему,вы потеряли мысль)А песня "Между небом и землей" мне очень даже по душе)
А сравнивать двух совершенно разных исполнителей-полная музыкальная безграмотность!

32 VEESNAR   (28-Ноя-2010 10:15) [Материал]
Ceвара Назархон очень талантливая - но чтобы что-то заиметь в шоу-бизнесе и даже в жизни НАДО ВНЕСТИ ВКЛАД ! наверное вы сами поняли что И КОМУ ! И НЕ НАДО ПЕРЕПЛЕТАТЬ ШАХЗОДУ В СУМАТОХУ. САМЫЙ ЛУЧШИЙ АРТИСТ Узбекистана ЮЛДУЗ УСМАНОВА - И НЕЗАЧЕМ СПОРИТЬ !

34 Dildora   (28-Ноя-2010 22:15) [Материал]
Ну,Юлдуз Усманова-это святое)!!
Спор состоял не в том,кто лучший в Узбекистане!Я лишь пыталась разъяснить прелестной nelly суть высказывания Назархон по поводу ее отношений к узбекским артистам)Всего лишь)

35 professor   (29-Ноя-2010 03:55) [Материал]
Nelli очень безграмотная и обиженная жизнью настырная сумасбродка. Ози узбек тулини тушунмаган, чунки умрида китоб укимаган, тарбия хам курмаган. Дилдора, не тратьте на нее время. Моська лает, а слон идет! Севара Н. делает промоущен для Узбекистана и узбеков больше чем большинство. И спасибо ей за это.

38 Dildora   (29-Ноя-2010 17:32) [Материал]
Спасибо,конечно,за совет)но прошу вас,дабы мы грамотнее,обойдемся без оскорблений!Личность, пусть и малого ума, на то и личность,что бы выражать свое мнение,даже если не всегда обоснованное)(Без обид,дорогая nelly)

36 nelly   (29-Ноя-2010 10:11) [Материал]
Уважаемый Professor! следите за своим языком ок? Дилдора мой последний пост который я написала не к вам было обращено! Professor всех по себе не судите! У всех свое мнение! Помоему вы сам такой человек необразованный не начитанный, если были бы чуть нормальным образованным человеком вы бы хоть подумали прежде чем писать! Короче пустая трата времени здесь с вами сидеть и обсуждать все это! Всем пока. Лучшее я другие новости почитаю чем ваш все это!

39 Dildora   (29-Ноя-2010 22:51) [Материал]
Во-первых, не за языком,мы тут переписываемся,следовательно,за речью!
Во-вторых,professor может и не самый тактичный человек,но все же далеко неглупый!
В-третьих,если мы вас чем то обидели,то уж не держите зла,просто порой такие люди, как я и professor,педанты,не выносят тот пред,который вы выражаете в самой безграмотной форме)
Почитайте лучше Гете "Фауст",или по легче Коэльо "На берегу Рио-Пьедра села я и заплакала"!Что будет вам полезнее,искренний мой совет)

37 student   (29-Ноя-2010 13:15) [Материал]
Bahodir
Maslan bir kishi gitara chalish bo'yihca dunyoda taniqli bo'lsihim mumkin, yoki dunyoda eng yaxshi arxitektor bo'lishi mumkin,
yoki aniqroq qilib aytadigan bo'lsam Sardor Kamalov chet el taklifi bilan chiqib chet elda yaxshi tanilishi mumkin, futbolistlami,sportsmenlami...hamma, hammasi
intervyuda "SIZLADA" emas "BIZADA" deydi!!!
O'zila oldin shunaqa ashula etilar emish!! Mani kasbim boshqa,lekin VATANIM BITTA! shuning uchun manga g'alati tuyulvotti!!

MANIMCHA SEVARA
Yo UZB chani bilmaydi;yoki bizadagi qanaqadur REKORDSlani nazarda tutdi va S.Kamalovni ham ularning xodimi deb o'yladi...

SEVARAGA OMAD, FAQAT VATANNI UNUTMASIN!!!
UNING SAN'ATINI ROSTDAN QADRIGA YETADIGAN MUXLISLARI BOR!!!!


40 professor   (01-Дек-2010 12:42) [Материал]
Nelly,
Esli by odin raz "postili" soobshenie, mozhno bylo proignorirova'. No kogda v kotoryi raz vy pokazyvaete svoimi soobsheniyami svoyu nezemnuyu glupost' i nevezhestvo - to prosto smolchat' trudno. Sevara zhe govorila ne pro uzbekov, a teh kto slushaet "pustuyu" estradu. I poslushaite Dildoru - nabiraites' gramoty i mudrosti iz knig, a ne iz pesenok Shahzody (mezhdu nebom i zemlyoi! - eto ya poyasnichayu). Kstati, zapominite, Nelly, "Darakchi" - eto ne kniga.

Student,
shoir kitobhonga "sening vataning" deganda "bizning vatanimiz" deb tushunsa boladi. Sevara ham "sizlarda" deganda uzbeklarni emas, "ozbek estradasini (yoki undan numa qolganini) tinglovchilari" haqida gapirgan. Tilshunoslardan sorang, Sevaraning bu gapini mazmuni nimadaligini. Tak chto, hafa bolmang - har hil iboralar bor.

A tak, Sherali rules!!!!!


41 Sardor   (01-Дек-2010 20:48) [Материал]
gap yo' lekin Sevara opa

42 Sardor   (01-Дек-2010 20:48) [Материал]
gap yo' lekin Sevara

43 SALOYJON   (02-Дек-2010 18:50) [Материал]
СЕВАРА ИШЛАРИЗГА ИЖОДИЗГА ОМАД СИЗНИ ТАБАССУМИНГИЗНИ ВА ШИРИН ОВОЗИЗНИ СОГИНИБ КОЛГАН МУХЛИСЛАРИЗ УЧУН ТВ ДА КУПРОК КУРИНИБ ТУРИНГ

44 student   (03-Дек-2010 20:20) [Материал]
professor
uzr domla sevaraning nima demoqchiligini tushunib turibman lekin sizga tushunmadim, tinglovchilar???
sizzi fikrizcha tinglovchilar, muxlislar olqishlavotgan ekande hozirgi chala yulduzchalani??
sevara muxlislarga aytmagan bu gapni manimcha. Showbiznga bisbatan etgan...
qiziq agar yo Sevara ham, siz ham tinglovchilarni nazarda tutib sizlarda degan bo'lsangiz, unda.. uje man yengildim....chunki ruschani ham rus tilshunoslarini ham tushunmiman!
A, SIZ RUS TILIDAN DARS BERSANGIZ YAXSHI BO'LARDI!
UZBEKCHA VA UNDAGI IBORALARNI MAN SIZDAN HAM,SEVARADAN HAM JUDA YAXSHI TUSHUNAMAN!

45 Husan   (07-Дек-2010 15:03) [Материал]
Toppa togri gapirgan, aynan *Sizlar*da. Blin sozini ozbekchasini bilmaganim uchun blin dep qoya qolaman. Blin, bittasi oynab qoydi toyda. TO'YDA! yana chekkadagi to'yda, i nima bo'ldi? Haligacha nima bo'lganini uziyam bilmedi. Uzru, Porno omaganu TO'YDA. mazza qib oynagan holos. Va kamiga mazza qilip oynashga sharoit ham yaratbergan. O'tlamasdan gapni indallosini aytsam, odatda yozmiman, kop hollarda, deyarli 99% holda o'qimiman commentlarniyam (*oshiptimi?* aka sabr qiling ohirigacha gapimi tugatvolay ok?), gap mensimaslik yoki *oshmoq* fe'lidamas, Gap meni o'zimi shaxsiy fikrim borligida. Va hech nima insonniy shaxsiy, o'zini kallasida tug'ilgan fikrdan oship tushmasligi, yoki uni o'zgartirmasligi kerak, shu princip(uzr ozbekcha couldn't) bo'ladi. *Oshmaptimi?*aka, siz oshnezi tikosida(ja bomasa nokia telefonizga shirildoq kalonka ulab kochada ashula eshitip yurganizda) aytyotgan qoshiqchiga qoshilip u bu dep ming'irlab qoyganizda shu qoshiqchi qancha mehnat qilganini eslap qoyasizmi? Siz "-Men tinglovchiman, men gapim togri." dep kekirdak degan a'zoni qiynashdan oldin eshitishni organing, keyiiiiiiin fikrlashni. Nu, kengroq fikrlashni demoqchiman. OOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOhirida*publichniy* joyda fikrizi *oshir*masdan, *oooooo saaan* dep tomogizi eeeeng tagida gapirib qolizi rock style qilmasdan, oddiy, juda bomasa qoshniz Adham akaga oxshap gapirishni organing, korasiz hayotizdagi kop muammolar oz ozidan echiladi. Sevarayam bir yoqda qop ketti sizi dep. Hullas, Sevarani yaxshi korib eshitmana va unga omad tileman. QOYIL SAN'ATIGA SHU INSONNI!

46 Donny   (31-Май-2011 14:30) [Материал]
Munosabat bildirishga ancha kech qopman. Maqolani endigina ko'rdim. Lekin Sevaraning ijodini yaxshi ko'raman. U hech kimga o'xshamaydigan xonanda. Bizdan uzoqlashib ketmasligini istayman. Sevaraning ishlariga omad. Yomon ko'zlardan asrasin

47 Dilmira   (29-Июн-2011 09:55) [Материал]
Я полностью согласна с 12 Dildora (25-Ноя-2010 14:18).

Дилдора вы правильно поняли и выразились, Севара неординарная, творческая личность, ее творчество не массовая. Успехов ее!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!