- Ҳозирги кунда ижодингизда кўп янгиликлар
борлиги ҳақида эшитдик. Шу ҳақида батафсил тўхталиб ўтсангиз.
Насиба Абдуллаева:- Янгиликларим шу кунларда, яқинда бир
нечта шоу бизнеснинг олди бастакор ва аранжировкачилари, ҳаммамиз бир жойга
йиғилиб, маслаҳат қилдик. Уларнинг ҳар биттаси, мен учун хит қўшиқлар қилиб
беришга аҳд қилишди. Улар бу ишни ўзлари учун, катта бир шараф деб ҳисоблашди.
Мана ҳозир, энди янги қўшиқларни олиб, эшитиб кўриш арафасидаман. Эшитиб
кўрганимдан кейин қайси бирлари маъқул бўлса, аранжировка қилишни бошлаймиз ва
ёзамиз. Энди қайси қўшиқ хит бўлишини ҳеч ким олдиндан билмайди, лекин хит
бўладиган қўшиқ озгина бўлса ҳам, олдиндан ўзини кўрсатади. Тайёр бўлмасдан
туриб, ҳали пишмаган материал ҳам. Биз айнан ана шундай материални танлаб
олмоқчимиз. Иложи бўлса, агар шундай нарса бўлса, ҳар бири хит бўлишини ҳоҳлаймиз.
Қўшиқларимизни деарли ҳаммасига клиплар суратга олинади. Ундан ташқари, ижодий
ҳамкорлигимиз муваффақиятли чиқса, кейин шу йиғилган бастакор ва аранжировкачилар
билан альбом қилиш ниятимиз ҳам бор. Ундан ташқари, шуни айтиб ўтишим шарт,
ҳозир уларни кимлигини айтмайман. Қўшиқларимизни танлаб олганимиздан сўнг,
кимлар билан ишлаганимизни айтаман. Яна бир нарсани айтиб ўтишим мумкин, бизни
йиғилишимизга келган ҳар битта бастакор ва ҳар битта аранжировкачининг
йўналишлари, умуман бир-биридан фарқ қилади. Бу билан айтишим мумкин, тайёр
бўладиган қўшиқлар ҳар хил йўналишда ва ҳар хил кайфиятда бўлади. Қўшиқларни танлаб
олиб, устида иш бошлаганимизда, яна сизлар билан боғланамиз ва кимлар билан
қанақа қўшиқлар устида иш кетяпти, қанақа клиплар оламиз, уларни ҳам айтамиз. Эрта
эмас, индинга туғилган кунимни нишонлаш арафасида турибман.
- Яккахон концертингиз борасидаги очиқ қолган
саволга тўхталиб ўтсак.
Насиба Абдуллаева:- Концертимиз нима сабабдан тўхтаганлигидан
хабарингиз бор. Мана энди ижодий ишларимизни бошлаб олиб, камида 2-3 та
клипларимизни эфирга бериб, айлантириб, яна бир ўзимизни томошабинга эсга солиб
олганимиздан кейин, ўйлайман-ки, концертларимизни ҳам кунларини белгилаб олиб,
тайёргарчиликни ҳам бошлаймиз.
- Хонанда Каниза билан айтган дуэтингизга жуда
кўп танқидлар бўлди...
Насиба Абдуллаева:- Тўғри жуда кўп танқидлар бўлди,
телефон қилганингиз ҳам яхши бўлди. Мени ўзим сизларга телефон қилиб, бу
масалада айтмоқчи эдим. Биласизми....(ўйланиб) мени ўзимга ҳам кўплар танқид
эмас, "Опа сизга нима бўлди?” деган саволлар кўп бўлди. "Сизга нима бўлди?
Сабаби нима эди? Опа нима учун шунга рози бўлдингиз деб?” Нима сабаб эди? Одамлар
ҳар хил ўйлаши мумкин. Ҳатто, мен биламан-ки, чет элларда мени савиямдаги
санъаткорлар, бунақа лойихаларга рози бўлиши учун, жуда катта маблағ эвазига ҳам
рози бўлиши мумкин. Ўзидан ўзи бўлмайди, бу нарсалар. Лекин, айтмоқчиман-ки,
мени унақа сабабларим
йўқ! Фақат, русчасига айтганда, "Это тот случай, когда моя доброта, меня подвела”, "Моя доброта со мной сыграла злую шутку.” Бу ҳолат, мени энг чиройли ва
халққа энг севимли бўлган қўшиғим билан юз бергани учун, жуда хафа бўлдим. Бу ҳам
мен учун бир мактаб бўлди. Томошабинларга айтмоқчиман-ки, бундай хатоларга
қайтиб йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Иш бор жойда хато ҳам бўлади. Фақат,
айтмоқчиман-ки, бир
нарсани тушуниб олдим, буни ҳам бир фойдали томони бўлди. Ҳаётда керакли жойда,
"йўқ” жавобини, рад жавобини бера олишни ҳам ўрганиш керак экан, инсон. Ҳамма
учун баравар яхши бўламан деб, мана бунақа ҳолатларга, вазиятларга ҳам тушиб
қолар экансан. Мен масалан, бировга, "нияти экан, жуда ҳам орзу қилган экан,
энди меҳнатлари зое кетмасин” деб, қилган раҳмдиллигим орқасидан,
томошабинларимни кўнглини ранжитишни ҳоҳламайман. Шунинг учун, бундан буён
"йўқ” жавоби берилиши керак бўлган жойда, ўйлаб туриб, ўша "йўқ” жавобини беришга,
мен ўзимга аҳд қилдим!
Феруза Фаттахова
|