Ўзбекистон халқ артисти, маданият намунаси саналмиш эстрадамизнинг қироличаси Насибахоним Абдуллаева қўшиқларини тинглаган одам ностальгия нафасини жонини даврлар оша сезиб, гўё у ностальгия эмас балки хануз бирга яшаётган қадрдонимизни хис эттиради. Ёдимда, болалигимда пластинкада қўшиқларини тинглардик. Қаранг, пластинка, халиги катушкалик магнитафон кейин кассета ва мана бугун дисклар давригача ўтиб келаётган хонандамиз росмана тирик афсона. Унинг қўшиқларидан то сахнада ўзини тутиши, кийиниш маданиятидан то сухбатдаги бежирим адабий сўзларни танлаб ишлатиши махоратига хам тан бермай илож йўқ. Хақиқий маданият вакили ва санъат олами учун устоз намуна!
Насибахоним хақида деярли хамма нарса бизларга маълум бўлсада унинг фикрлари хамиша қадрли ва қизиқ. Сахна эфир ва тадбирларда кўринган Насибанинг шахсий худуди бўлган уйидаги кўриниши ва мухити хам кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Шу пайтгача бирорта журналистга насиб этмаган бу шарафли фотосаёхат айнан бизга насиб этди. Шу сабабли хам фоторепортажимизни "Насибадан насиб фотосаёхат" деб номладик.
Эшик қоққан ким ўзи?)
Насибанинг ўзигагина хос бўлган латофатни унинг кўчасиданоқ кўриб остона хатлаб эса яна дид ва бежиримликни хам сезасиз. Ортиқча дабдаба ва бачканаликлар бу ерга бегона. Хаммаси деталигача майин, ёқимли ранглару батартибликдан иборат.
Бир қарашда музейдек ихчамгина уй аммо, музейдан фарқли бу уйда файз ва шинамлик сизни қуршаб туради.
Уйни фотосаёхат қилар эканмиз бахонада уйнинг хар бир қисмига монанд саволлар билан Насибадан видеоинтервью хам олдик.
Қайнона ва келинликдан тортиб то бугунги даврдаги санъат оламида мавжуд бўлган муаммоларга Насибанинг теран қарашлари хам интервьюдан жой олган.
Санъаткор инсон ижодда импровизацияга мойил бўлади, ошхонадачи?
Уйнинг айвонча (шийпонча) қисми Насиба учун алохида ўринда. Чой устида сухбат ёки ёлғиз фикрлари билан хамсухбат бўлиш учун айни қулай бурчак.
"Йиғлаётган бўлсам мана шу райхонлар иси димоғимга урилиб кўнглимга таскин беради. Вахоланки мени йиғлатиш осон иш эмас"..
" Болалигим хотиралари бу узум билан хамнафас. Шу сабали хам Самарқанддан қариндошлардан зўрға топиб Тошкентга келтириб ховлимга экдик"
Санъаткор уйида бир дона бўлса хам мусиқий асбоб бўлмасликни иложи йўқ.
Китоблар Насиба ва унинг оиласи доимий хамрохи.
"Телевизорда кўрадиган телеканалларим саноқли. Россия телеканалларини томоша қилмайман. Айниқса хабарларини."
Ота-онамнинг сурати. Уни шундайлигича қайта тикламаган холда фақатгина атрофини рамка билан безашни режалаштирмоқдаман. Ўша йиллар, хотиралар нафаси борлигича турсин.
Давлат тадбирлари ва майдонда нега кўринмайди?
Ошхона ва мехмонхона микси. Насибанинг санъат оламидан бу жойда энг кўп мехмон бўладиган дўстлари ким?
Бошқача тасаввур хам қилиш қийин. Хаммаси ўзига хос.
Фотосаёхатга мухтасар қилиб тез кунларда уларнинг жонланган тури бўлган видеоси ва албатта сухбат билан хам танишишингизни эслатиб ўтаман.
Суратлар муаллифи Тимур Кабулов.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |