Бош сахифа » 2016 » Апрель » 25 » Насиба Абдуллаева альбом тақдимоти ўтказади!
22:03
Насиба Абдуллаева альбом тақдимоти ўтказади!

 

 

Ўзбекистон халқ артисти Насибахоним Абдуллаева бу йил ёз ойларида альбом тақдимотини ўтказишни режалаштирганлар.

Насиба Абдуллаева:- Бир йўла икки диск тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган, икки диск бир идишда сотувга чиқади. Бир дискда мухлислар кўп сўрайдиган машхур шлягер ва хит қўшиқларим, масалан "Бахт ўзи нимадир?", "Сунбула", "Қалдирғоч" ва бошқаларни янгитдан ва асосан ўз созандаларим ижросида чалинган мусиқий товушлар билан тақдим этилса, бошқасида ўзга ижодкорлар репертуаридан мени ижроимда куйланган қўшиқлар, мисол учун "Чаман ичра", "Мажнун" (Мухриддин Холиқов ижодидан) кабилар  хам янги талқиндаги тури бўлади. Улар орасида "Moon river" ва Озарбайжон хамда форсий қўшиқлар  хам бўлади. 

 

 

20-апрель куни "Сумалак-лакатум"дан кейин ўз созандалари билан кўчага чиққан Насиба Абдуллаева студияда шу альбом учун ёзиб тайёр бўлган икки қўшиқ "Сунбула" ва "Бахт ўзи нимадир?" қўшиқларини мошинадан қўйиб премьера қилдилар. Тайёр тури шу куни созандалар учун хам премьера бўлди.  "Сунбула" бошидан то охиригача қарсаклар билан олқишлаб турилган бўлса Насиба опанинг маъмурлари Дилором опа мазза қилиб рақсида  хиром қилдилар. Бу онлар шу қадар қизиқ ва ноанъанавий кўринишда эдики сўз билан таърифлаб бериш қийин. Мошина атрофини ўраб олиб қарсак чалиб премьерадан завқландик. Мароқли ва қизиқ онлар. Айниқса қўшиқлар янгитдан ўзгача бир тарзда , миллий чолғу асбоблар  орқали тилга кириб, нолалар қилибла ташлагани этингизни жимирлатади. Мусиқаларни ўзимни созандаларим ижро қилган дейди Насиба опа. 

 

Тошкентдаги "Букингем саройида истиқомат қилувчи" Насиба опанинг уйларидан бу мақом усталар тарафидан олиб ташланди.  Англиядан келтириб эшик олдига бириктирилган ва шуниси  билан хам махаллада ажралиб турадиган хонадон олдидаги ёзув таъмирлаш ишлари пайти ишчилар томонидан  адашиб олиб ташлангану ва  шу билан қайтиб топилмаган хам. Яқинда яна Англияга кетяпман ва бунданда қизиқроғидан келиб ўрнатсам ажаб эмас дея кулади Насибахоним.

 

Хозирча Насибахоним Абдуллаевадан янгиликлар шулар. 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 22234 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Nasiba Abdullayeva, Nasiba Abdullaeva

Нравится
Барча изохлар: 3
1 wurausmanova   (26-Апр-2016 01:26) [Материал]
Omad tilaymiz!

2 feruza   (27-Апр-2016 20:17) [Материал]
Омад жуддахам ёшариб гозал бопкетисиз опа

3 ledy   (28-Апр-2016 12:41) [Материал]
Узбек аёллар орасида бу ешда ташки куринишни шундай "ушлаб туриш" камдан кам холларда кузатилади.

Насиба опа, подилитесь секретом молодости. angel1 angel1 angel1

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!