12:55 Насиба Абдуллаева таваллуд айёмидан. +Видео | |
15-ноябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Насибахоним Абдуллаева 55 ёшини пойтахтдаги бир ресторанда яқин инсонлари даврасида нишонлади.
Байрамда асосан Насибанинг оила аъзолари, қариндошлари, яқинлари ва ўзи яқин деб билган хамкасблари иштирок этишди.
Санъат оламидан шу кеча актерлар Ёдгор Саъдиев, Гавхар Зокирова, хонандалар Самандар, Каниза, Амира Алибекова, Ботир Қодиров, Зиёда ва қизиқчи Обид Асомовлар мехмон бўлишди.
Кечани Самандар Хамроқулов олиб борди.
Обид Асомовнинг шу кунги гаплари анча пайтгача шов-шув бўлиши тайин.) Тақдим этилаётган видеодан уни кўриб билишингиз мумкин. Масалан Обид Асомовни уйидаги деразаларни Насиба Абдуллаева ювгани воқеаси ва уни Насиба хам тасдиқлагани қизиқ бўлса керак а?) Уч кун аввал олтинчи набирасини оиласида қарши олган олти карра бува Обид Асомов хоразм лазгисини машхур бўлишига Насиба Абдуллаева сабабчи экани ва уни хаттоки хоразмликлар хам Насибадек куйлай олмаслигини айтди.
Ёшлар Насибадан хамма нарсани ўрганиши кераклигини билдирган Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев 36 йил аввал Ботир Зокиров тарафидан сўнгги маротаба куйланган қўшиғини шу куни илк маротаба куйлаб уни Насиба учун бағишлашини маълум қилди.
Насибахонимга шу кеча Обид Асомов ўзбек ва рус тилларида севги изхор этган бўлса Ёдгор Саъдиев инглиз тилида изхор этди. Бу хаммаси албатта хазиломуз тарзида кечган бўлсада уларнинг қалбида Насиба учун инсон сифатида юксак хурмат ва мехр-мухаббат изхори эканлиги тушунарли бўлди.
Хуллас барчаси видеога мухрланган ва уни тақдим этамиз:
Маданият маликаси ва тирик афсонамиз бўлган Насибахоним Абдуллаевани ижодий жамомиз номидан табриклаб, унга фақат хаммамизни бахтимизга соғ омон юришини тилаймиз. Зеро унда хаммаси етарли. Тарихдан мустахкам жой олиб, барчани бирдек улуғ хурматига сазовор бўлган хамда катта хавас билан тилга олинадиган буюк санъаткор! У хамиша шундай гўзал, латофатли бўлиб доимо намуна учун ўрнак тимсоли бўлиб қолишига ишонамиз.
Суратлар ва видео муаллифи Нодира Махмудова
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 96990 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |