Инстаграм оламидаги ўз сахифасида изохдагиларга жавоб қайтарган Наргизнинг жавоби кун мавзусига айланди. Бир зумда телеграмдан тортиб ижтимоий тармоқларгача одамлар нафрат билан Наргизнинг жавобини мухокама қилишга тушишди.
Ўзбек миллатини ўзини дахшатли кўриниши билан хайратлантирган Наргиз, истеъдоди билан қувонтириб яхши маънода яна хайратлантирган бўлса....охирига кооотта қилиб...халигидек..
Хуллас...Ўзбекни хайратлантирдию...сўнггисида нафратига дучор бўлди..
Изохлар... қайси санъаткорни изохларида ахмоқлар кам? Шу сайтимизга кунига ёзиладиган изохларни (яхши хам модераторлар саралайди) хаммасини чиқарсак борми? Ахмоқлар камми? Ғараз ниятлилар ва провокаторлар камми? Хасадгўйларчи?
Биламан, бахона тайёр: провокация! Унда Ўзбек миллатию Ватанни айби нима? Нафратинг миллатинг ва Ватанинггами? Ким бўлсанг хам, қаерда ва қай турқ-тароватда бўлсанг хам , Наргиза Зокирова бўлиб Ўзбекистонда туғилдингми, Ўзбекистонлик Наргиза Зокирова бўлиб ўласан. Энди Худо билади ўз ватанингга кўмилиш насиб этармикину аммо бунақа гаплар билан Худо кўрсатмасин сизга хали Ўзбек еридан мозор хам насиб қилмас. Бўлмаса нега "Голос"да Ўзбекистондан эканлигингни айтдингиз? Америкаданман дейиш керак эди.
Ё шу қадар аламзадамисиз Наргиза? Ўзбекистонда исталганидек танила олмай ўша Америкада хам тан олинмай аламлар йиғилиб қолганмиди? Эсимда ўша пайтлар Ўзбекистонда "Чоп-чоп" деган ғалати ашулалар билан тўлғониб хам танила олмагандингиз. Ўша ватаним деётганингиз Американгизда хам танилмадингизку, юрдингиз ресторанма ресторан ашула айтиб. Энди бир Россияда омадингиз келиптида...Кимларни мархамати билааан? Кимлар қўллаб-қувватламаган экан а? Ўзбекмасмиди МАБОДО ўшалар?))
Сиз Ўзбекистондан воз кечганингиз нима бўлибди? пфффф...не велика потеря!))
Элимиздан не не олиму зиёлилар чиққан, дунёга машхур қанча буюкларимиз бўлган, улар олдида битта артист ким бўлибди?омагин ўзини.. Артистде, бемалол воз кечворвурадиям...диниданам (изохда айтганидек) элиданам, миллатиданам ЎЗИДАНАМ! Лекин бутун бошли миллат ва Республика хақида бундай дейишга артист бўлганидаям хаққи йўқ!
Кийма бошқа атласдан иштонам бошқаям! Еч дарров! Э аптин қурсин сан хотинни! Увол сани кетингга атлас лозим-иштон!
Провокатор ахмоқлар жуда кўп, аммо Ватан ва миллат бу муқаддас! Тўғри, кўринишингиздан муқаддас тушунчаларингиз чўчиб қочиб хам кетгандир...бироқ қалб борку! Қолгандир? Ё ўша ер хам шайтоний кўринишдами?
Ман бу хонандани имиджига унчалик қатъий бўлмагандим, илк мақоламда хам ёзгандим, сабаби уни қалби гўзалку барибир деб билардим. Шундай хис қилардим. Чунки қалби хунук одам санъаткор бўлмайди! Энди билмадим балки бирон мақсад кўзлабми....хуллас қалби навога тортган инсонни қалби хунук бўлмаса керак деб билиб келганман...навони қалбига тортгандан эса хабарим йўқ...
Наргизни иқтидори ва махоратига беш кетгандим. Афсус! Санъатига фикрим ўзгармайдиям, аммо инсон сифатида хурмат йўқ! Санъаткор сифатидаям уни бошқа тинглашга иштиёқам йўқ...
Менга Ўзбекистонни дўзах дегани жахлимни чиқариб юборяпти... Ўзингни кўринишинг дўзахку кал!
Қолгани, ўша қабиладек туземка кўринишидан то шу изохидаги салбий энергетикасидагача хаммаси ўзини иши аммо манам шу Республикада яшайман, манам ўзбекман ва манга бу изохи хақорат!
Дўзахдан қочдим дебсиз...Аммо негадир Америкага бориб кўринишингиз дўзахи бўлиб қолган. Чунки жаннатда дўзахийлар яшай олмайди. Улар ўзига хос ва мос жойни барибир топади.
Яхши қилибсиз, ўрнингизда тошдек қотинг!
Хечким бу ерда сизга зормас! Санъаткорларимиз жудаяяяям кўп! Жуда жуда! Махоратли ва иқтидорлар хам бўлган, бор ва бўлаверадиям!
Сиз биринчи ўринни ололмаган "Голос" лойихасида ана Ўзбекистонлик бошқа 14 ёшлик қизалоқ ғолиб бўлди!)
Шу куниёқ бошқа бир ватандош "Главная сцена"да ғолиб бўлди.
Хечқиси йўқ, унумли ердан гиёхлар ўсаверади! Керакмас ўт-ўланлар ўтлаб кетаверсин истаган тарафига.
Жаннат Ўзбекистоним унумли! Хали олдинда яна не не улуғ инсонларни дунёга хадя қилади ўзбек миллати!
Тадаааааан!))))))))
Лекин миллий матоимизни бошқа кетингизга тортманг!!!
|