05:04 Мунисни ашуласигамас, пиарига тўйга чақиришармиш)) | |
Даракчи газетасининг янги сонидаги Муниса Ризаевани маъмури йўқолганлиги борасида мақолада, муаллиф билдирган фикридан, яна бир бора динозаврлар хақидаги мақолам аниқ ва тўғри эканлигига амин бўлдим.
-Маъмур йўқолганини пиар ва реклама билан боғлабди))) Жа, маъмур рози бўларканде а бутун Республикага номи қораланишига? Шунақаям тор ва фақир фикр бўладими а?
-Мунисани Райхон билан дўстлигу ва узоқ ўтмай узилиши хам пиар ва рекламамишде))) Ўзи шоу-бизнес журналистими у муаллиф, тушунмадим? Редакцияни деворидан ташқаригаям чиқиб туришам керемикан?
ЭНГ ҚИЗИҒИ!!!
Мунисани тўйлари ва концерт дастурларидаги иштироки кўпайганини айнан Муниса билан боғлиқ воқеалар билан боғлаши қалай?))) Муниса ўзи ашулачими? Ашула этадими ё тўй ва концертларга уни ВОҚЕАЛАР тафсилотини айтиб бергани чақиришадими? Шунақаям ахмоқона фикр юритиш бўладими а? Фақат даври ўтган, омади юришмаган хонандаларга пресс-котиблик қилиб ялақиланиб юрмасдан, даври келган ва рейтингдаги санъаткорни шу қўшиқлари ва рейтинги учун тўйга чақиришар деб ўйлаб хам туриш керемикан дейман-да)) Ўша сен ишлаётган хонандаларга яхши қўшиқ қилиш маслахатини бергандан, пиар ва реклама қилиш сенга қулайлиги тушунарли. Шу учунам у бечоралар ижодгамас пиар ва рекламага пулларини совуриб ўтиришибди тўйсиз ва концертсиз)) Ўзи этишадию зўрлар зўри билан ишлайди деб.)
Агар яхши қўшиғинг бўлмаса, шу элементар ижодинг сабаб рейтингинг бўлмаса, "Бошқа галлактикага сайр қилиб келганман" деса хам тўйгаям чақиришмайди, концертгаям. Пиар рекламанг бунақа эълондан зўр бўлиши табиий, аммо ким бунга тўйда пул тўлайди?
Райхон билан Мунисани дўстлиги ва муносабат бузулиши хам пиармишде....пфффф. Аввал у муносабатлар нега бузулгани ва КИМЛАР буни уюштирганидан хабардормикан? Майли хабардорлик хам холва бўлиб қолибдику, лекин буни пиар ва реклама дейиш))) Майли концерт қолдирилганлиги, униям албатта сабабини билмайди, Жасур Ғойипов билан тўйини хам пиар десак, қандай қилиб маъмур билан боғлиқ иш хозир тегишли жойда хужжат орқали кечаётганини пиар ва реклама дейиш мумкин? Хуқуқ тартибот органлари майнавозчилик эканде а?
Мақоласи сўнггида: Кимдир уларга маъмур топилган деб тасдиғини топмаган маълумотни айтибди. Тасдиғини топмаган маълумот тасдиқланмади, тасдиғиниям топоми ўлиб кетди ярим йўлда))) Чунки Мунисадан яқиндагина сўраганимда, маъмури топилмаганини айтди.
Даракчи очиғи яхши газета. Бу редакцияда ишлайдиган кўпгина ижодкорларга хурматим чексиз. Даракчи газетасида жудаям қизиқ, долзарб ва супер мақолалар бору...шоу-биз бўлимига келганида ... редакция онгли, теран фикрлайдиган, МАЪЛУМОТЛАРДАН хабардор ва фикрлаш доираси адекват бўлганларни хечам қўйишни истамаяптгандек...
Балки айнан Даракчига аслида бундай пиар ва реклама учун шунақа "журналист"лар керакдир? Мунисаку ашула айтади. Шундан пул топар. Бу "журналистлар"ни тўйга ва концертларга айтишмайди, ёзганига, ўша пиар ва рекламасига пулини газетаданам, ўзи пресс-котиблик қиладиган хонандасиданам олади.
Бироқ газета рейтинги учун истаганини ёзавериш...Шохруххон айтганидек "Мани номимдан тўқиб интервью ёзворишган, ман у интервьюни бермаганман" дейишига қараганда, пиар ва реклама аслида кимга кераклиги тушунарли ва бу адекват хулоса!
Тиражлар тушмоқда...интернет даври ривожланяпти дегандек))
Изохдагиларга савол: Сиз Муниса Ризаевани у билан боғлиқ воқеалар учун қўшиқларини тинглаб, тўйга шу учун таклиф қиласизми ё бошқа сабаби бормикан?)) Шунга қараб манам тўйларга юришни бошлайман!)) Атиги пиар ва реклама эканку жазоси))
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 12881 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 28 | |||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |