Яқиндагина Муниса бир неча хонандалар унинг стили, имиджи ва куйлашигача тақлид қилаётганлар хақида очиқ ойдин гапиргани хақида мақола тайёрлагандик (манбаа)
Бироз ўтмай унинг қўшиқларига хам чанг солингани ва бу географик чегара билмай, нақ Қозоғистондан то Кавказгача эканлиги хам хайрат ва хам қайсидир маънода ғурур хиссини бағишлайди.
Эстрадамиз плагиатдан иборат деганимиз билан мана шундай биздан бирга-бир ўғирланаётган холлар хам йўқ эмас. Асли бизни эстрадамизни кўплаб мамлакатлар ўзларини қўшиқчиларидан кўра кўпроқ қизиқиб тинглашлари хам сир эмас.
Масалан мана шу Қозоғистонда хам бизнинг артистларни жудаям севиб тинглашади. Биз уларни хонандаларини улар бизни хонандаларимизни тинглаб таниганчалик билмаймиз ва танимаймиз.
Муниса Ризаеванинг "Секин-аста" қўшиғи қозоқ тилида аслига деярли бирга-бир тарзда фақатгина қозоқ тилида қайта куйлангани ва унга ишланган клипини кўрдингизми? Jan Ahmadiev & Indira -Шектен аспа.
"а а эй ридидим дидидим"идан то "а а оо"-сигача ўзгартирилмаган)) фақатгина "Секин аста"-"Шектен аспа" бўлган холос. Инсоф билан асл муаллифни кўрсатиб cover тури сифатида ёзишганига хам рахмат))
Кавказ тарафларда эса Айшат Айсаева дегани Мунисанинг рус тилидаги "Убеги" қўшиғини "Убегай" деб деярли бирга-бир қайта куйлаган.
Мунисани шахс сифатида (асосан интернет оламида) харқанча танқид қилишмасин у санъат оламига кириб келганидан кейин ижоди билан кўпчилик хонандаларни анча ортда қолдириб юборгани рост. Масалан хизматга деярли бир суммадаги артистлар билан фақат биттасини танла ёки тўртта арзонроқ таниқли артист ёки битта Муниса деса кўпчилик албатта Мунисани чақирган бўлардим деяпти. Очиғи, айнан мана шу холатни шахсан ўзимиз бир неча маротаба гувохи бўлганимиз учунам ёзяпман. Хизматлардаги драйви, энергетикаси билан хам тўйхонага файз бағишлаётган Мунисага талаб шу сабаб хам катта.
Бунақа жудаям кам муддат ичида порлаб хануз бир маромидаги рейтингини ушлаб туриши , йиллар бренди бадалига эмас, ижоди рейтинги билан хизматларда энг талабгорлардан бўлса ва мана ўзга миллат вакиллари хам қўшиқларини қайта куйлаётганлари унинг бугунги кунидаги даражасини исботласа керак. Нафақат ўзимизда!)
Юқоридаги плагиатни хар икки холати юзасидан Муниса фақатгина хурсанд эканлигини билдирди.
|