Машхурларга фанатизм ва унинг оқибатлари хақида сайтимизда бир неча мақолалар кўтарилган. Хусусан ўша хонандасини ўзини онасидан азиз тутган фанатдан то хонандасини деб жонини фидо қилишга тайёр фанатларгача (манбаа).
1987 йил туғилган Тошкентлик Санам Улханова хам ўз кумири учун жонини беришга тайёр бўлсада, бироқ хозирча (шукрки) унинг режасида унга атаб музей очиш!)
Хоним Юлдуз Усмоновани асосан ўша давр ёшидагилари ёки ностальгик қўшиқлар учун ва ўша давр юлдузи деб билганлар севади деганлар адашишининг яна бир яққол исботидан бири бўлган холат бу хам. Санам деярли 10 йлдан буён Юлдуз Усмоновани ашаддий мухлисаларидан бўлиб, унга атаб шеър хам битган ва мана 5 йилдан буён Юлдуз Усмоновага атаб музей очиш фикри унга тинчлик бермайди.
Санам Улханова:- Юлдуз опани ашаддий мухлисиман, уларни хаддан ташқари севганимдан, кунда овозларини эшитмасам ёки суратларини томоша қилмасдан куним мазмунли ўтмайди. Опа учун жон керак бўлса уни хам бера оламан, уларга атаб шеър хам ёзгандим.
Bir siz un kechib otay daryolardan
Kormoq uchun kechib ketay dunyolardan
ko'ngilginam bezib ketdi ro'yolardan
Yulduz xonim bir ko'rishga zorman sizni
Shaydosiman ovozingiz shaydosiman
Siz malika men yurtingiz gadosiman
Qalbim unsiz chalgan kuyni nidosiman
Yulduz xonim bir ko'rishga zorman sizni
Qayda bo'lmang bahtimizga omon bo'ling
Shum tole'dan kechib bahtlar tomon yurin
Biz muhlislar uchun shunday doston bo'ling
Yulduzginam dunyolarga Yulduz bo'ling
Қўшиқларини тинглаб ўтирганимда нуқул архивларни топиб музей қилиш фикри келади. Менимча уларнинг бошқа мухлислари хам бир ёқадан бош чиқариб музейда Юлдуз опани суратлари, видеоклиплари, аудиоёзувлари, уларга таалуқли тақинчоқлари деймизми хуллас шунга ўхшаш нарсаларни йиғсак бўлади. Шунингдек опани 1987 йилдан бери хозиргача ашулаларини йилма-йил шеър матни хам музейда бўлади.
Қизиғи, Юлдуз Усмоновани фанклуби аъзоси бўлмаган бу мухлисанинг музей режаси хозирча амалда бўлиши учун хонанданинг рухсати керак экан, уларни рухсатисиз оча олмайман дейди Санам.
ТТЗ дахасида хорижлик сайёхлар зиёратгохига айланган уй музейи бўлиб , у ердан бир хонасини Санам ижарага олиб Юлдузга аталган музейга айлантирмоқчи
Санам:-Алохида уйни ижарага олиб хам қилсам бўларди, бироқ у ерга сайёхлар келиб турадида, улар хам кўрсин дейман. Яъни улар келганида шу хонага хам киритиб, мана Ўзбекистон примадоннаси деб таништирардик. Бу нарсаларни ўша музейдагилар билан гаплашгандим ва розилигини олганман.
Юлдуз Усмонованинг машхур хит шлягери бўлмиш "Санамгина" қўшиғидек номга эга Санам исмли мухлисанинг бу ғояси нечоғлик амалга ошишини кузатиб бориш билан бирга Юлдуз Усмонова билан учрашувларнинг бирида бу борадаги фикри билан хам қизиқамиз.
|