21:47 ФАНАТИЗМ: Райхонга хизматкор бўлсам, Шахзода онамдан устун, Лола учун жонимни бераман! | |
Бир неча йилдан бери хонандалар атрофида ашаддий мухлислар айланиб юрар экан, студиялар эшиги олдида қоровуллаб турганлари хам бор. Шулардан бирини хаттоки мен хам таниб қолганман, бугун у яна студия эшиги олдида бир неча соат вақтини ўтказди. Сўрасанг ўзи билмайди нимага вақт кетказаётганини, шунчаки хонандаларни фанати ва кузатиб туриш билан вақти ўтади. Қизиғи 2-3 йилдан бери бесамар кетаётган вақт ва йиллар... Феруза Жуманиёзова турмушга чиқаётганида бир фанати қўнғироқ қилиб роса йиғлаганди, нега турмушга чиқади мен уни севманку деб. Интернет балоси чиқдию, фанатлараро жанглар кучайди. Сайтимиз уларга ижодий йўл билан адреналинни чиқариб ташлаш имкониятини ИМПРО-ТК лойихамиз бергани ёдингизда бўлса керак. Айтганча, бу лойиха бахордан яна давомланади. Тобора фанатизмнинг ғалати кўринишлари намоёнлана бошланди. Шахсан мен учун ғалати бўлгани кўп. Шу сабаб бугунги кундаги рейтинги баланд хонандаларни ашаддий фанатларига бир турдаги саволлар билан мурожаат қилишни лозим топдим.
Шохруххон фанати: Искандарова Гулноза 22 ёш, бухгалтер ёрдамчиси -"Бўрилар” фильмининг биринчи қисми 25 май куни премьера бўлганида бутун синф билан борган эдик. Адашмасам 2006 йиллар эди. Ундан аввал Шохруххонни умуман ёқтирмасдим, ўша фильмдаги ролидан кейин бошқача муносабатда бўла бошладим. Фанатизмдан нима фойда? -Менга унинг қўшиқлари хаётимни яхшироқ бўлишига ёрдам беради. Бошқа хонандаларни қўшиғи яхшироқ бўлишга ёрдам бермайдими? -Айнан Шохруххон янги чиқарган қўшиқлари менинг ўша пайтдаги холатимга тўғри келиб қолади. Фанатизмни севги билан фарқи бор деб ўйлайсизми? -Ха, масалан кимлардир "Мени севиб қолсин, менга уйланса эди” дея орзу қиладику, менда эса ундай эмас , ўз окамдек бўлиб қолсайди, хар бир қувончу ташвишларини бирга бўлишсам, уйланиб болалик бўлганида хам, барча холатларини бирга бахам кўрсам дейман. Лекин бу севгимас! Фанатизмни зарарли тарафларини ўйлаганмисиз? -Ўз кумирини камчиликлари билинмай қолишлиги, хаққоний бахо бера олмаслик. Масалан бачкана бўлиб қолса хам, унга тўғри реакция қилмайсиз. Менда бир хил пайтлар шундай бўлиб қолади. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Ха... Кўнглим қолади. Лекин хозирча бундай холат бўлмади. Кумирингиз учун нималарга тайёрсизу, нималарга эса йўқ? -Яқин инсонларимдан кеча олмайман. Кумиримни хаётини енгиллаштиришга ва қувонч олиб киришга харакат қиламан. Суйган инсонингиз ёки (келажакда) турмуш ўртоғингиз кумирингизни тингламаслик талабини қўйса ва ундан воз кеч деса? -Агар уни қаттиқ севсам ва у мени бу холатда тушунмаса, кумиримдан воз кечардим. Турмуш ўртоғим бўлганидан кейин бундай талаб бўлса , албатта воз кечардим. Кумирингиз сизни мухлиси сифатида қабул қилмаса... -Барибир яхши кўраверган бўлардим. Масофадаги яхши кўриш борку. Сиз унга фанат бўлишингизга арзирмикан? -Менимча ха, юлдуз сифатида эмас, уни инсон сифатида билиб, яқиндан билганимдан сўнг, хурмат қилиб яхши кўришни бошладим. Камчиликлари бор, лекин у ўзига хос барибир, шу камчилиги билан хам ўзига хос. Агар оддий инсон бўлиб қолганида шу даражада яқиндан билсам, барибир шундай акамдек яхши кўрган бўлардим. Фанат ўз кумирини бошқалардан кўпроқ яқинроқ хис қилади ва уни барча камчилик ва устун тарафларини бошқалардан фарқли кучлироқ сезади ва кўради. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Одамларни гапини юракка яқин олиб, сиқилиб қоладилар. Мана шу одатларини ўзгартирган бўлардим. Харакат қиляпман хам. Шохруххонни деб аварияга учраганингиз ростми? -(кулади) Жа унақамасу. Қандай тушунтирсам экан? Шохруххон туғулган кунига совға сифатида суратга олиш ишларини қилиб юргандик. Гангада суратга олиш бўлиб, кейин бошқа ерга давомлаш учун кетаётганимизда қарама-қарши йўлдан машина келиб, мен ўтирган машина билан тўқнашиб кетган. Лекин ўша куниёқ Шохруххон ва уларнинг продюсерлари Иззатилла акалар шифохонага келиб , хабар олиб туришган. Оила аъзоларингиз шу сабаб Шохруххонни ёмон кўриб қолишмаганми? -Йўқ, мен Шохруххонни мухлисига айланганимдан кейин, онам хам унинг бир-икки қўшиқларини ёқтириб қолганлар. Шохруххонни айбдор деб билишмайди, сабаби уни машинасида эмасдик, Шохруххон йўқ бўлган, у аварияни сабабчиси эмас, ёки шу суратга олиш ишларини буюрмаган хам. Бундан Шохруххон ва уларнинг продюсерлари Иззатила аканинг хам хабари бўлмаган .
Номсиз қолишни истаган Шохруххонни бу фанати унинг фикрларини олишимизни жудаям қаттиқ сўради -Ўзим ўқитувчиман, дарс бераман. Шохруххонга фанатлигим туфайли хаттоки ўша дарс берадиган ўқув масканидан хайдалишимгача борди. Фанклуб аъзоси бўлиб учрашувларда қатнаша бошлаганимдан кейин мажлисларда турғазиб қўйиб уялтиришган, буни хеч қачон унута олмайман. Фанатизмнинг зарарлиги шундан иборат бўлди. Фанатизм фойдаси хақида эса Шохруххонни фанклуби жамоасига ўрганиб қолганман. Шохруххон ва уларнинг продюсерлари Иззат акалардан катта фойдаси теккан тарафлари бўлган. Шохруххонни аввал бошқача деб билардим лекин, фанклубга аъзо бўлгач умуман бошқачалигини билдим. Масалан у кўп гапиришни истамайди, қанча кўп савол берсангиз шунча у сиздан узоқлашади. Яна қизил шим кийишни аслида ёқтирмайдилар, буни ўзлари хам айтганлар, лекин имидж учун кийганлар. Масалан 12 октябрь 2012 йил ўзининг концертнинг илк кунидан, сизни тўйингизга Иззат ака шошилтириб олиб кетаётганида, Шохруххон "Ман қип қизил костюм шимда одамларни орасига кириб боришга уяламан” деганлар. Лекин тўй тугаб қолиши мумкинлиги учун, сизни табриклашга шошиб кийим алиштира олмаганлар. Тўрисини айтаман, озгина бачкана тарафлари бор. Оғзиларига келган гапни олдиларида қиз болами , бошқами қарамай тўғри гапириб юборадилар. Емаган бир бачкана хазил қилиб қоладилар. Бир келиб қолади. Шохруххон шу фанклубдан чиқиб кет деса хам чиқиб кетмасдим.
Шахзоданинг фанати: Шерматова Шахзода 20ёш, талаба -9 ёшлигимда машинада кетаётган пайтим , унинг қўшиғи радиодан янграб , менга ёқиб қолган. Ота-онам бу Шахзода деб айтишган. Кейинчалик, хаттоки исмим Шахзода эканлигидан ғурурланиб хам юрардим. Шахзодани ўз онангиздан хам қаттиқроқ яхши кўришингиз хеч кимга сир эмас... Нима учун? -Билмадим... Балки Зилола мени қалбан кўпроқ тушунса керак. Вақт ўтиб ўша фикрингиз ўзгардими? -Йўқ, мен хануз унинг қўшиқларида ўзимга керакли барча нарсаларни топаман. Онамни Зилоладан кўра қаттиқроқ яхши кўраман деб айта олмайман, Зилола мен учун биринчи ўринда. Ғалати, онангизни бундан хабари борми? У хайрон қолмайдими? -Йўқ, онам аввал хам билган, хозир хам. Қизим хаётида хеч кимни бунчалик қаттиқ яхши кўрган эмас деб хайратланадилар. Нима учун бундай? Мен нима қилиб берай сенга?-деб сўрайдилар хам. Билмасам, Зилола умуман бошқача, ўзгача, оддий эмас. Фанатизмдан нима фойда? -Хеч қандай фойда йўқ, шунчаки у билан сухбатлашганимда энергия билан озиқланаман. Перезагрузка бўламан. Фанатизмни зарарли тарафларини ўйлаганмисиз? -Масалан? Зарари хақида ўйламаганман ва зарари бўлиши мумкинлигини хам билмайман. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Мен уни аввал ижодий қиёфада қабул қилардим, у билан танишиб сухбатлаша бошлагач, нафақат ижодий тарафлама омадли эканлиги балки, инсонийлик ижобий фазилатлари жуда хам кўплигини билдим. Унда хаммаси ижобий. Кумирингиз учун нималарга тайёрсизу, нималарга эса йўқ? -Мантиқан чегараланган нарсалар доирасида хамма нарсага боришим мумкин. Билмасам у мен учун у хамма нарса! Кумирингиз сизни мухлиси ва инсон сифатида қабул қилмаса, ёки у хақида биронта хаққоний салбий нарса билиб қолсангиз... -Кўнглим қолмайди! Мен уни барибир аввалгидек яхши кўриб, хурмат қилавераман. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Унда хаммаси мукаммалу лекин , жудаям яхши инсон бўлганлиги сабабли, кичиккина нарсаларни хам юрагига яқин олаверади. Мана шу жихатини ўзгартирган бўлардим. Қолган хаммаси унда мукаммал!
Шохрух рэп фанати: Рўзматов Бобур, 19 ёш, талаба -Шохрухни хамма қўшиқлари манда бор, хаммасини тинглайман. Телевидениени тарк этгандан кейин , у тўғрисида шахсий хаёти ва бошқа хар-хил гаплар бўлгач , қизиқа бошладим. Кейин ашулаларини тинглаб ёқтириб қолдим. Азалдан тинглардиму лекин, 2 йиллар аввал қизиқиб тинглашни бошладим. Фанатликдан нима фойда? -Фойдаси йўқ, шу ўзимиз учун шунчаки, ёққан ашулани эшитамиз. Яхши қўшиқлари билан кайфиятни кўтарамиз. Қўшиқларида маъно бор , ижобий. Фанатизм зарарлари борми? -Билмадим манга хали билинмади, хеч ким хали унинг қўшиғини эшитма, сани тарбиянгга тўғри келмайди демади. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Йўқ, манимча унақа бўлмайди. Кумирингиз учун нималарга тайёрсизу, нималарга эса йўқ? -Масалан концерт бўлиб, бошқа артистлар хам қатнашса, керак бўлса концертда Шохрух учун уруш-жанжал, тўполон қилардим. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Мани битта нарса хафа қилгани МТВА-2012 тақдимот ўтиб кетганидан кейин "Ёрон эй” клипини чиқарди. Тақдимотдан аввал чиқариши керак эди. Бу ўзини қўлида деб ўйлайсизми? -Энди клип ўзиники, ўзи овотти, хаммасини тепасида ўзи турадику, ўзини студияси бор. Хозир у телевизорда чиқмаяпти, қаёқдаги бўлар бўлмас артистлар хам клип олиб чиқяптику, Шохрух "конкретный” энг оригинал ва энг қиммат клиплар оляптику. Лекин экранга чиқармаяпти фақат интернетга. Шохрухни мухлислари шу сабаб камайган, хозир хаммаси Уммон, Шохруххон ва Жасур Умиров...машнақа... Ашаддий мухлислари топса интернетда топади, " а так” лекин ўзи йўқ бўлиб кетди. Энди жа унақа тарки дунё қилиб юборишам шартмасмиди дейманда. Кўриниб туриш керак концертларда, бошқа жойларда қатнашиб. Сиз хозир уни ўзини қўлида бўлмаган нарсаларни айтяпсиз, саволим ўзидаги ниманидир ўзгартириш хақида эди. Телевиденияга чиқмаслиги уни истаги эмас, уни қўлида хам эмас. -"Ёрон-эй” клипида романтик лавхаларда чиқди, ўша жойи тўғрисини айтсам умуман ёқмади, ярашмапти...мани фикримде. Клипга гап йўқ, клип зўр чиққан лекин қиз билан чиққан жойлари ярашмабди Ким билан чиқиши керак эди? -Бошқа актерлар таклиф қилинадику бунақа жойларда. Шохрух хам одамку, у хам севиб севилиши мумкинлигини кўрсатиш мумкинмасми? -Балким кўзим ўрганмаганлиги учун шунақа бўлдими, билмадим, шунақа туюлдими. "но” ғалати кўринди манга. Сиз уни қиёфасини севиши мумкин бўлмаган бир "дерзкий” деб қабул қиласизми? -Гап ундамас, мана арғумчоқларда қизни итариб чиққан жойлари қанақадир романтично зўр бўлганде , ану юзига торт босган, бир-бирига тегажоғлик қилганлари клипни қанақадир бузгандек, ғалати туюлди. Бу мани фикрим. Клипга гап йўқ, битта шу бир икта жойларини этмаса... Уммон гурухи фанати: Зохида 22 ёш, бугун ишдан бўшади, эртага яна ишга киради. Хуллас ошпаз. Исмингиз Зохида бўлганига Зохидга фанатмисиз дейман? -Йўғээй, кўпроқ Жасур ёқади. Жасур суйган қизи борлигини айтганди -Биламан Қачон бу гурухни фанатига айландингиз ва нима сабаб бўлган? -Тахминан 2 йил бўлиб қолди, "Севавераман” қўшиғи ёққанди, кейин хамма қўшиқлари дардли. Фанатликдан нима фойда? -Тўғрисини айтсам унчалик фойда йўқ, зарар у (кулади) Яхши, зарари нимада? -Масалан шу гурухни химоя қиламан деб бировлар билан урушиб, жанжаллашишга тўғри келади, лекин мен артистларни деб бировлар билан урушмайман, кераги хам йўқ. Тўғрисини айтсам, Уммонни кўпчилик ёмон кўради, лекин ман уришиб гап талашмайман. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Қўпол муомала қилгани , кимнидир менсимай ўтиб кетгани ёки сўкинганини кўрсам, ёқтирмай қолишим мумкин. Менда шундай одат, яхши одамни битта ёмон тарафини кўрсам, бўлди ёмон кўриб қоламан. Кумирингиз учун нималарга тайёрсизу, нималарга эса йўқ? -Тўғрисини айтсам, жонимни бермайман! (кулади) Агар ўзингни ўлдир , ёки томдан сакра деса "жалка”-да, нима кераги бор энди шу учта қўшиқчини деб ўлиб кетаманми? (кулади). Кумирингиз сизни мухлиси ва инсон сифатида қабул қилмаса... -Хеч нарса бўлмайди, хаёт давом этади. Фанат ўз кумирини бошқалардан кўпроқ яқинроқ хис қилади ва уни барча камчилик ва устун тарафларини бошқалардан фарқли, кучлироқ сезади ва кўради. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Жасур яхши, "нормальный”, Шохрух сал катта қарашроқ, иложи бўлса мухлислари билан сал пастроқ тушиб гаплашгани маъқулроқ деб ўйлайман. Зохидни билмадим, Зохидга унчалик қизиқмайман. У хам шундай катта қарашроқ бўлса керак манимча. Лекин Жасурни муомалалари яхши.
Уммон гурухи фанати: Наргиза Маматқулова ўқитувчи, газеталарда Мохларойим тахаллуси остида шеърлари чиқиб туради. -Уммони шу қадар ашаддий фанатиманки, Туркистон саройидаги концертида милициялар билан уришиб кетдим, артистлар олдига ўтишга тўсиқ устидан ошиб , милицияни бошини босиб ўтиб кетдим (кулади) халиги тўсиқ ағанаб тушдида, (кулади) роса комедия бўлди, милиция хаммаси мени ўраб олиб, чиқариб юбораётганида жанжал қилиб бориб, охири қўлларимдаги гулларни бердим. Зохид эса "ўзини олиб” гулларимни олмаяпти, ўзиям бир соат турдим гулимни олсин деб. Милициялар билан роса уришиб, бақириб, жанжал бўлиб кетди хуллас. Бундан 2 йил аввал почкамдаги тош бўлгани сабабли даволанишга шифохонага ётдим. Ўша пайтлар Уммон деса, эээ дердим. Кейин дугонам флешка бериб эшит деди. Касалхонада одам барибир зерикади, эшитиб туриб ухлаб қолибман, бир уйғониб кетсам дардли қўшиқ янграяпти. Яшагим келиб кетди, ўзимда имкон топдим ва тузалишга харакат қилдим. Кейин Уммонга бошқача назар билан қарай бошладим. Ким нима деса десину, лекин улар ўз кучлари билан кўтарилишган, хомийлар орқали эмас, шунинг учун хам укаларим сифатида яхши кўриб , хурмат қиламан. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Хозир унинг мухлислари кўп, биз кўп улар эса битта, улардан хали кўнглим қолмади. Фанклубининг аъзосиман. Кумирингиз учун нималарга тайёрсизу, нималарга эса йўқ? -Қўшиқлари чиқса янгиликларини реклама қилишга, қўллаб қувватлаб туришга, олқишлашга , қийин вазиятга тушиб қолишса қандайдир ёрдам бўлса, тўғри маънода тайёрман. Фақат фанат сифатида! Қўшиқларини фанатиман, инсон сифатида хурмат қиламан, лекин "Севаман, ўламан” деган гаплар йўқ. Фанат ўз кумирини бошқалардан кўпроқ , яқинроқ хис қилади ва уни барча камчилик ва устун тарафларини бошқалардан фарқли, кучлироқ сезади ва кўради. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Яқиндагина мошина ювиш шахобчасига Шохрух борганида, мухлислари дастхат сўраб ўраб олишса, қочиб кетган экан, хар бир мухлис учун бефарқ бўлмаслигини сўрардим. Мухлислар борки, санъаткор бор. Хориж ижодкорларини қўшиқларини ўғирлаб эмас, ўзлари мехнати билан ижод қилишларини тилаб қоламан. Кейин фанклуб йиғилганида бирга қатнашишларини сўрайман. Шохруххонни фанклубидек фанклубимиз бўлишини истардим, тўғри Сайёд Ком фанклубигаям Шохруххонгаям етолмаймиз лекин, янгимиз, шу нарсаларни инобатга олишларини сўрардим.
Райхонни фанати: Фаррух 1994 йил туғилган, коллеж ўқувчиси. -Райхонга қизиқишим одамларнинг у касаллиги хақидаги гаплардан кейин бўлган. Яъни ўшани тагига етиш бўлганми, кейин ашула чиқарганлар, ану чўлда айтганларку, хаёлда хаммани ўтказиб, сочлари унда жингалак эди. Фанатликдан нима фойда? -Мен уларни қўшиқларини эшитсам тинчланаман негадир. Билмадим нега унақа. Хамма нарсаларни унутаман, яхши нарсалар ўйланади. Фанатизмни салбий тарафлари хақида ўйлайсизми? -Йўқ. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Йўқ. Кумирингиз учун нималарга тайёрсизу, нималарга эса йўқ? -Оналари оламдан ўтганларида, хайитда фотихагарчиликка бордим. Менимча хамма нарсага тайёрман. Кумирингиз сизни мухлиси ва инсон сифатида қабул қилмаса... -Хурматим ўзгармайди, қўшиқларини тинглайвераман. Фанат ўз кумирини бошқалардан кўпроқ , яқинроқ хис қилади ва уни барча камчилик ва устун тарафларини бошқалардан фарқли, кучлироқ сезади ва кўради. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Тақлдини, Майкл Джексонга тақлидлари сал ошириб ўтиб кетади. Кейин тўй сифатида...яъни, энди бахтли бўлишсин, тўйлиги ўтиб кетди , сал шубха билан қарагандим.
Райхонни фанати: Чарос Бердиева 20 ёш, -2005 йилдан бери ашаддий фанатиман. "Фақат мухаббат” қўшиқлари чиққанида жудаям яхши кўриб тинглардим. Кейинчалик 25 метрлик хат ёзганман, Даракчида хам чиққан, кейин яна хатим хам чиққан у ерда. Кейинчалик Райхон ва ёрдамчилари мени таний бошлашди. Ёрдамга кўп чақиришарди, "Сумбула”, "Бомбей”, "Ёр-ёр” клипларида қатнашганман. Шунинг учун , хар йилги концертига таклифнома беради, 4 кун бўлса 4, 3 кун бўлса 3 кунга. Ёрдамчилари Фатхуддин ака орқалик Райхонни ўзи бериб юборади. Фанатликдан нима фойда ва зарар -(хўрсиниб) Тўғрисини айтсам хозир фанклубларидан чиқиб кетганман. Лекин ўша пайтлар Райхонни "жинниси” эдим, қаерда бўлса ўша ерга борардим. Райхон мени кўрса қочадиган даражага борганман. Фанклубдан чиққаним боиси, аъзолар мени кўнглимни оғритишди. Лекин Райхонни ўша-ўша яхши кўраман, фанатлари билан юришни эса , истамайман. Чунки улар ёнингизда яхши гапириб, орқангиздан бошқача гаплар қилишади. Фанатлар орасида Жасмин бўлиб танилганман, радиоларда хам. 2012 йилги концертида гул берганимда, Райхон қўлимни тортиб , сахнага олиб чиқди , юрагим дукуллаб кетди, Райхон шундоқ ўзимга қараб , юзимдан ўпиб қўйди, ўша пайт "Омон эй” триосини айтишётганди . Кейин фанатлар "Жиннисан а, чиқиб Райхонни қучоқлаб олмайсанми, қара ўзи сени қучоқладия” дейишди. Фанатлар устимда "Вой Жасмин”лаб туришадида , орқамдан ғийбат қилишарди. Уларга айтгандим Шахзодани фанклублари роса зўр, ахил. Бизда эса "Асалим, шакарим” деб орқадан мана шунақа қиласизлар а? деб Фатхуддин ака чиптани "коробка” жойдан олиб бераман деган, Қудрат билан Элмаз бизни фанклуб админлари эди, концерт куни яқинлашган сари чиптадан дарак йўқ, Қудратга айтсам, Фатхуддин акага айтаман деди. Бир куни ўша фанклубдан Манзура деган ўртоғим қўнғироқ қилди, Қудратлар аллақачон чипталар олиб бўлишибди, бизларга эса йўқ деб алдашаётган экан деб. Кейин шартта Фатхуддин акага қўнғироқ қилиб, ўзим бориб , ўзим олиб келганман. Концертга борганимда эса Қудрат узр сўраган. Кейин кўнглим қолиб чиқиб кетдим фанклубдан. Мана бундай югуриб юришлар , бировни кўзига ахмоқона бўлиб кўриниш .. Райхонгаям шунча югурганим билан зўр бўлиб кўринмадим. Бу ахмоқоналик, буни тушуниб етаман, охирги пайтлар бу хақида менга гапириб ташлашарди. Концертни чиптаси чиқди деган кундан бошлаб халоватим йўқолади, ухламай чиқаман. Чипта қўлимга теккач, концерт келгунича тушларимда концертни кўриб чиқавераман. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Йўқ. Кумирингиз учун нималарга тайёрсизу, нималарга эса йўқ? -Райхон учун хамма нарсага тайёрман, нима деса қилган бўлардим. Олдин хаттоки уйида хизматкор қилиб олса борардим дердим. Лекин турмушга чиқсам , уни деб оиламни бузмаган бўлардим. Кумирингиз сизни мухлиси ва инсон сифатида қабул қилмаса, ёки у хақида биронта хаққоний салбий нарса билиб қолсангиз... -Райхонни шу тарафидан кўнглим қолгани рост. Унинг яқинидаги бир инсон билан Райхонни деб кўп уришгандим, телефон рақамларигача топиб, эрталабгача мухокама қилиб чиққанимда, ўша инсон бир гапни айтганди: "Сизларни ёнингизга келиб, асалим жоним дейдию, шундоқ нарига ўтиб , "анавиларни қурит!”-деб айтади” деган. Мен Райхонни шунақалигини ўзим хам биламан, охирги пайтлар тан хам олиб, ўз кўзим билан кўрганман. Факлубни ўзини ёқтирмайди, шунчаки уни кўтараётгани учун "Вой вой асалим, жоним, севаман ” деб айтади. Мана шу нарсаларни тушуниб етганим учун хам фанклубдан чиқиб кетдим. Лекин барибиргаям уни яхши кўраман, билмадим... Шу туйғу ушлаб туради, лекин Райхон қанақа эканлигини ман биламан. Мана шу камчиликлари билан хам унга муносабатим ўзгармайди, уни барибир ашаддий фанати бўлиб қолавераман. Фанат ўз кумирини бошқалардан кўпроқ , яқинроқ хис қилади ва уни барча камчилик ва устун тарафларини бошқалардан фарқли, кучлироқ сезади ва кўради. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Фақат одамларга иши тушганида яхши гапирмаслигини Райхонга маслахат берардим. Хамиша хаммага бир хил бўлишини хохлардим. Одамни менсимаслик одати бор. Одамни олдига келиб ўтириб шундоқ энсасини қотириб ўтиради, шундоқ одамга билдириб қўяди. Шахзода беғуборда, биласизми униям кўп кўрганманда, Ўзбегим Таронаси концертида хам ўтирганида кўргандим. Райхон энсасини қотириб ўтирганини хаммага билдириб қўйганди. Одамлар ичида билдириб қўймай, хушмуомала бўлишини тилардим. Фақат иши тушган одамларига яхши гапиради, биламан уни... Қайтараман, шу барча камчиликлари билан барибир уни яхши кўравераман.
Муниса Ризаева фанати: Саидабзал 17 ёш, лицей ўқувчиси. -Ашулалари яхши чиққан, овозлари хам мос, муомалалари яхши, хеч қачон одам ажратмайдилар. Бозорда ишлаган пайтим, кўриб қолганман ва одам ажратмай, бемалол гаплашганлари ёққан. Бошқалардек менсимаслик хиссини сезмаганман. Фанатликдан нима фойда? -Билмадим, шунчаки қизиқишда. Фанатизм зараричи? -Зарари йўқ шекилли. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Муомаласидан бошқасига кўнглим қолмаса керак. Кумирингиз учун нималарга тайёрсизу, нималарга эса йўқ? -Қўлимдан келганча ёрдам бераман. Фанат ўз кумирини бошқалардан кўпроқ , яқинроқ хис қилади ва уни барча камчилик ва устун тарафларини бошқалардан фарқли, кучлироқ сезади ва кўради. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Юриш туриш ва кийимларига эътироз айтардим. Либослари очиқроқ. Қолган хамма нарса "а так” тўғри уларда.
Лоланинг фанати: Зайнаб, 21 ёш , ишлайди (кўзи қаро фанклуб лола) -Лолани 5 синфимдан бери фанатинман, "Севинч” фильмидан кейин ёқтириб қолганман. Самимийлиги билан ёқиб қолган. Лолани 300-400тача суратларини йиғиб, фанклуб йиғилишида катта қилиб намойиш қилганимда, кўриб хурсанд бўлган ва йиғлаб юборганига хайрон қолиб, хурсанд бўлганман. Фанатликдан нима фойда? -Манимча фойда бор, ўша инсонни кўрганда, унга қараб ўзгариши мумкин. Фанатизм зараричи? -Ишлардан жавоб сўраб, қийналиб фанклублар йиғилишларга ва концертларга бориш. Уйдагилардан ва ишдан жавоб сўрашлар. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Қолган хам, Лоланинг 2012 йилги концерти олдидан репетициясига борганимизда сал совуқроқ муомала қилган, шунда хафа бўлиб қолгандим. Кумирингиз учун нималарга тайёрсизу, нималарга эса йўқ? -Керак бўлса жонимни сўраса, жонимни хам беришга тайёрман! Войбўўў... -(кулади) Беролмайдиган нарсам йўқ бўлса керак. Хаммасига тайёрман. Фанат ўз кумирини бошқалардан кўпроқ , яқинроқ хис қилади ва уни барча камчилик ва устун тарафларини бошқалардан фарқли, кучлироқ сезади ва кўради. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Кўпроқ мухлисларингизни кўнглига қаранг, ва улар кўп нарса содир қила олган бўларди. Масалан кўпчилик мухлисларини биламан улар "Лола учун мана буни қилган бўлардим” деб айтишади, лекин Лоланинг вақти йўқ, мухлислари билан кўпроқ бўла олмайди.
Юлдуз Ибрагимовна Усмонова фанати: Рустам 29 ёш, бизнесмен. -Юлдуз опани болалигимдан бери тинглаб келаман. Шу қўшиқлар асосида тарбияланиб, катта бўлганман. Фанатизмни зарари хақида. Яқиндагина яна бир фанат Мухиддин билан иккингиз Юлдуз Ибрагимовнани қўшиқларидан попурри қилиб Президент туғулган кунига видео жойлаштирганингиз Озодлик радиоси сайти нотўғри талқини билан, ўз манфаатлари юзасидан сиёсий тарафга буриб юборишди. Бу кимни ғояси асосида аслида сайтга тайёрланиб қўйилганди? -Бу мани ғоям бўлган. Мақсадим фанклубимиз номидан Президентни табриклаш бўлган холос. Бундан хоним Ибрагимовнанинг хабари бормиди? -Йўқ. Бу билан Юлдуз Усмоновага салбий оқибатлар юзага келадиган холат келтиришимиз мумкин деб ўйламадингларми? -Билмасам, энди шундай деб хам ўйлаяпмиз. Лекин буни истамаганмиз, ният бошқа бўлган, шунчаки қўшиқларидан фойдаландик . Вахоланки эски қўшиқларни попурри қилганмиз, нима учун ўша пайтлар Озодлик радиосига бу қўшиқлар билинмай, энди тахлил қилишгани ғалати. Шунчаки уларни ўз манфаатларига бу қўл келди холос. Ижодий қиёфаси билан инсонийлик фазилатлари бир-бирига зид келиб қолса, ундан кўнглингиз қолмасмикан? -Йўқ. Фанат ўз кумирини бошқалардан кўпроқ яқинроқ хис қилади ва уни барча камчилик ва устун тарафларини бошқалардан фарқли, кучлироқ сезади ва кўради. Сиз ўз кумирингизда нимани ўзгартирган бўлардингиз, нимани қилма, ёки ундай бўлма деган бўлардингиз? -Бошқа шоирлар билан хам ишлаб кўришларини тилардим, чунки сўнгги пайтлардаги қўшиқлари бир хилдек. Авваллари турфалик бўларди ижодларида.
Хар бир хонандани, фақатгина бир ашаддий фанати билан сухбат ўтказиш режада бўлгандию лекин, Райхон , Шохруххон ва Уммончилардан биттага кўп олингани сабаби, уларни қаттиқ илтимослари ва энг ашаддий эканликлари сабабли қўшилди.
Хонандалардан кимлардир бу сухбатни қалбакилаштирилган деган ниятга боришларини олдини олган холда маълум қиламан: барча сухбат диктофонга ёзилган (суратлари хам турибди), фанатларнинг телефон рақамлари мавжуд ва хаққоний равишда энг ашаддий мухлислари танланганини сухбатдан хам билишингиз мумкин бўлади . Барча иштирокчилардан интервью ва суратлари сайтга чиқарилиш рухсати олинган. Хуллас хаммаси тоза, хаққоний ва ўз хулосамни қўшмадим хам. Ўқувчилар ўзлари бахо беришар. Бошқа барча фанатлар ўз кумирларингизга мана шу изохларда шу каби фикрларингизни қолдиришингиз мумкин. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 22614 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 121 | 1 2 3 » | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |