02:20 Monis маркази: салон, ателье ва бар! | |
Видеорепортаж + интервью (Ютуб)
Мунисанинг бутик ва уни либослар билан таъминловчи ателье ишга тушгани хақида инстаграмдан анчадан бери хабардор эдигу бироқ очилиш бўлмади деб хайрон бўлгандик. Очилиш кечиктирилгани сабаби эса оддий бўлиб чиқди ва у бутик учун тўплам (коллекция) тайёрлаш билан унга қарашли ателье банд бўлган экан.
Пойтахтимизнинг марказидаги (Перфектум офиси тарафида) бирваракайига ўз ичига уч юқори савияли жойни олган Мунис маркази очилди. Бутик очилишига таклиф этишгандию бироқ унга қарашли яна гўзаллик хамда спа салонию ва стейк бар хам борлигини гувохи бўлдик.
Очилиш маросими хам очиғи худди ушбу марказ каби жахон стандартлари талабларига жавоб берадиган ва албатта дидига мос бўлган юқори дид ва савияда ўтказилди. Бунда Мунисанинг синглиси Кариманинг хиссаси катта эканлигини у эътироф этади.
Мунисанинг қайчиси хечам қирқишни истамасди. Микрофонга ўрганган қўллар кошки қайчини "эгарлай" олса))
Суратлар нечоғлик ушбу мухитни хис қилдира оляпти билмадиму аммо рости хам Мунисни ўзи ва ижодига мос равишдаги юқори дид билан хаммаси жой жойида қилинган.
бежирим
нафис ва шинам
Ушбу комплекс хизматидан фойдаланиш учун очилиш маросимида 200.000 сўмдан то 500.000 сўмгача бўлган нархлардаги чипталар ўйналиб омадлиларга топширилди. Шунингдек бутикдан махсус совғалар хам рақамлар орқали аниқланиб мехмонларга совға қилинди.
Бутик коллекцияси намойиш этилгач Муниса "Лол қоламан" ва "Манбоп" қўшиқларини ижро қилди.
Санъат олами намойиш тугаганидан сўнг келгани сабаб улар учун алохида қайта намойиш қилинди.
Умидахон, Нигора, Камола ва Билолхўжа, Халима, Севара ва турмуш ўртоғи хамда Мадина Мумтоз ўғли ва турмуш ўртоғи билан ташриф буюришди.
Иккинчи маротаба либослар намойишига Муниса ўзи изохлаб турди. У "Ўзбекнаво"га кийиб бориш учун либос дея эълон қилган либос қайси сизнингча?
Либослар турфа йўналишда ва энг асосийси жахон миқёсидаги мода трендларига риоя қилингани эътиборга молик. Масалан (пижамный стиль) халат ва спортив элементлар уйғунлашуви.
Мунисага омад тилаймиз, марказ ажойиб ва энг асосийси юқори дид ва савияда! Жудаям кўркам шинам ва бежирим. Одамнинг хаваси келади. Мунис маркази гуллаб яшнасин ва жахон подиумларигача чиқишини тилаймиз. Буни Муниса уддалашига ишонаман!
Суратлар Нодира Махмудовадан. Видео тез орада Афзал Илхомдан бўлади.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 18212 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |