07:56 Мен қайтарман хурматим бироз, тупроқлардан баланд бўлганда! | |
Ман қайтарман хурматим бироз, тупроқлардан
баланд бўлганда, Алами кенг махрами ишқнинг, виқорлари улуғ бўлганда. Мен қайтаман
ғуруринг бироз, ишончингдан
кетганда йироқ, Юраккинанг энтикиб оз-оз, соғинчлардан тутганда титроқ
Мен қайтаман ишончим бироз, соддаликдан
баланд бўлганда Хазонларнинг япроғи каби, тупроқларга
бўлганда яқин. Бир бирини сезганда симиб, бир бирини қучганда тиниб, Бир бирига тенг бўлса сабр, бир бирини
татиса кибр!
Гўзалликка шайдоси кимлар, мухаббати сингди тупроққа. Осмон узра бўлсада севги, туролмайди асло оёққа Ўтар экан умр сезилмай, кетар
экан чирой билинмай, Хазон
бўлиб тушар тупроққа, дарахтига
содиқ қололмай...
Шундай хурмат қолган тупроқда, шундай
тақдир деб адашганлар, Кимларгадир у сўнгги манзил, кимлар юзидаги хатолар Кимларнидир айби чапланар, тупроқлардан лой бўлиб юзга Йиқилганда татитиб қадрин, тупроқ азиз боши эгикка
Оёқ остида деб шошилма, қўлдан баланд бўлар тупроқлар Ундан
кимлар қурар бинолар, кимлар ясар
тандир, кўзалар Хазонини кутган тупроқлар , ўтаверар оёқ остида. Дарахтлардан баланд бўлмоққа, имкони йўқ севган юраклар.
Кимларгадир нон берар бўлса, кимларгадир бошпана бўлиб, Кимларнидир чанқоғига кор, кимда гуллар қучар туваклар Кеча бўлган оддий тупроқлар, хазонларга зору гирёнлар Қайтар хазонлардан баландда, тандир, тувак, кўза, бинолар. Мен қайтарман хурматим келиб , тупроқлардан
бино бўлганда Чанқоғидан
силласи қуриб, юрагига малхам кутганда Обрусида, бир азиз бўлиб, иссиқ нондек бўлиб қароғим Мухаббатдан устуни мехр, буюк бўлар бўлса тупроғим..
Мен қайтарман хурматим бироз, йўқлигимда азиз бўлганда Ўзи билмай ёдига тушиб, хотираси асир қилганда
Соғинганлар кўзларидаги , бир томчида кўринмоқ учун, Шундагина яна бир қайтиб, сатрларда
яшамоқ учун.... (с) Sayyod (Сардор Камилов) Матн ва ижро Sayyod Мусиқа Yanni | |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 33795 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 28 | ||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |