Санъат оламидаги энг хаққоний ва энг мардонавор лойихаларидан бўлган "Марди Майдон" жонли ижро фестивалининг навбатдаги концерти 24 апрель "Ўзбекистон Давлат консерваторияси"да бўлиб ўтилади.
Иштирокчилар орасида Амира Алибекова борлигидан хабаримиз бор эди.
Бугун Шахзода хам мехмон хонанда сифатида қатнашиши хақида маълум бўлди. Қизиғи, 4 кун қолган концерт учун жонли ижрода репетициялар бўлиб турган бир пайтда, Шахзода қатнашмаган, ва у қисқа вақт ичида тайёрланиб олармикан?
Ёшларимиз орасида энг ёқимтойлар деб саналган Шахзода, Райхон ва Лолаларни бу фестивальда кутганлар кўп эди. Шахзода бу учликдин биринчиси бўлди. Хўш, тайёрланмаган Шахзода жонли қандай куйларкин?)) Ўша куни камера нишонлари унга қаратилади))
Амира Алибекова санъатда ёш бўлишига қарамай, ўзига диққатни қарата олди, унинг ижодидаги илк сахнага чиқиш, томошабинларга жонли ижро билан "кўз кўзга туш"иши билан насиб қилмоқда. Бошланиши аъло!
24 апрель мардлар майдонда саналадиган, сайтимизнинг энг севимли тадбирларидан бири, Ўзбекнавонинг энг хаққоний лойихаси бўлган "Марди Майдон" жонли ижро фестивалида кўришгунча!
|