02:50 МАНГО: Ойбек кетди, Фаррух қайтди! Видео | |
12-сентябрь 2013 йил Манго гурухини Фаррух яккахон ижод учун тарк этганди. 12-сентябрь 2014 йил у гурухга қайтди... Шу куниёқ гурух маъмури биз билан боғланиб эксклюзив маълумотни етказиб, гурух ижодий жамоаси билан учрашувга таклиф этди.
Орадан икки кун ўтиб , 14-сентябрь куни Манго гурухини тўлиқ таркибида уччала йигит ва ижодий жамоаси йиғилган офисга сайтимиз ташриф буюриб, видеоинтервьюни ўтказди.
Жудаям қизиқ маълумот ва эълонлар қилинган бу видеода гурухнинг хали хеч ким тингламаган янги қўшиқлари хам танишиш учун премьера қилинади.
Видеога қисқача матн кўринишда анонс:
-Сардор Рахимхон гурухимизга Ойбекни олишимизни истамай "зря" дея огохлантирганди...
-Ойбек Россияга отаси билан қурилишда ишлаб (!) ижод қилгани кетди....
-Ойбек энди Тошкентга фақат бозор қилгани ё айлангани келади.
-Манго гурухига Фаррух энди қайтгач, биринчи продюсеримиз хам қайтди, яқингача ишлаб келган бошқа продюсер билан пул масаласида хайрлашилди. Пул бор жойда кўп ёлғон ишлатиларди, бизга содиқ ишламади... биз очиқ ўйинни истаймиз. Халол бўлиш керак!
-Ойбек кетганидан кейин хайрлашилган продюсер "Манго гурухини мен тарқатиб юбордим!" деган гаплар қилиб юрибди.
-Ойбекни ижодга интилиши суст эди, "Менгамас санъаткор бўлиш, қила олмайман бу ишни, сизлардек актив бўла олмайман!" деди.
Гурухнинг барча қўшиқлари матн муаллифи
-Фаррухни гурухга қайтганини хозирча яшириб, янги олинадиган клипда кўрсатиб сюрприз қилмоқчи эдик, аммо Sayyod.com учун эксклюзив тарзда маълум қилишга келишдик.
Суратлар муаллифи Сарвар Сухбатни Сухбатова Дилобар ўтказди. Видео Шахло Қодирова
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 15315 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 34 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |