"Манго” гурухини бир иштирокчиси тарк этгач,
ўрин узоқ бўш турмади. Собиқ "Баён” гурухидаги Ойбек Муқумов "Манго” гурухининг
янги иштирокчиси сифатида қабул қилинди.
Асли Самарқандлик бўлган Ойбек Муқумов хақида
унинг собиқ продюсери Сардор Рахимхондан қизиқдик.
Сардор Рахимхон: - Ойбекни иқтидори бор, евро,
озарбайжон ва эронча қўшиқларни маромига етказиб куйлайди. Лекин уни гурухда
ижодига шубхам бор. Асли лидер
характерига эга Ойбек гурухда ўзини эркин хис қила олмайди. "Баён” гурухида бўлган
пайтида хам, ажралиб туришга ва ўз
гапини ўтказишга харакат қиларди. Бу унинг лидерлик жихати билан боғлиқ ва "Манго” гурухидаги
фаолияти балки омадли уйғунлашиб кетар, аммо мен барибир уни яккахон хонанда
сифатида кўраман.
"Манго” гурухининг янги таркиби кўринишида
ўтган сайтимиз билан "Экспрессо” лойихамизни яқин кунлар эътиборингизга тақдим этамиз.
Қитмир ва жудаям танқидий саволлар билан сайтимиз мухлислари томонидан аёвсиз
"саваланган” гурух йигитларига у саволлар писта пўчоқдек бўлдими, ё жавоб бера олмай , ўзлари писта чақиб қолишдими?
Буни тез орада билиб хис этасиз! Сайтимизни кузатинг.
Суратлар муаллифи Sayyod-media group маркази фотографи Абдурахмон Содиқов
|