Бош сахифа » 2013 » Октябрь » 7 » Гурухдаги хиёнат. Манго билан Экспрессо!
16:23
Гурухдаги хиёнат. Манго билан Экспрессо!
  "Антарес" студияга кириб келганимизда у ерда Азиз ва Ойбекка кўзимиз тушди салом аликдан кейин Хамдам студия ичкарисида эканлигини билдик.

Бироздан кейин гурух йигитларидан бири Хамдам чиқиб келди. Салом аликдан сўнг, интервьюни кепкада берай деб , кепкасини кийиб олди)))

Айтишича, "деловойроооқ" кўринармиш шунда))

Азиз ва гурухнинг янги аъзоси Ойбеклар  "Биздан фарқли кўриниб қоласан, еч" деб, уни бу шаштидан қайтаришди))

Сайт мухлислари қолдирган саволлар билан Мангочиларни ўққа тутдик.

 

 Komiljon (20-Сен-2013 14:27) Mango guruhiga salom meni savolim nega guruh nomi mango? 


 Азиз; - Гуруҳ номини устозимиз С.Рахимхон билан маслахатлашган ҳолда мухлисларимиз учун доим ширин ва ноёб булишимиз учун шундай номлаганмиз.


MUHABBAT;  Манго гуруҳи қачон ташкил топган?

 Хамдам ; 2011йилда ташкил топган ….


MIRAHMAT; (23-Сен-2013 13:12) 

Mango guruhini 1 ta yigitimiz tark etgani rostmi


Азиз
;  Ха рост ўрнига Ойбекни олдик (собиқ Баён гурухи солисти)

 

Sanjar (22-Сен-2013 13:04) ;

Do'st nomli qo'shig'ilaga vashee gap yo' super, Savol: 1.Bu qo'shiq kimga atalgan,birorta do'stingizgami yoki shunchaki kuyladilami? 2. Farruxni guruhdan ketganiga nima sabab bo'lganini batafsil aytib bersangiz(agar sir bo'lmasa) . 3. Farrux bilan aloqani butunlay yig'ishtirdinglarmi?

 

Хамдам ;  Шундай яқин дўстлар ҳам бўладику .Шу хақида куйлашни истаганмиз энди шунақа жанрдаги қушиқлар айтамиз. Хеч кимга аталмаган .

Азиз ; Фаррух буни ўзи танлади ҳеч қандай сабабсиз гуруҳни тарк этди


Хамдам ; Фарруҳ келдиде, "Хамдад, Азиз, ман чиқдим, яккахон ижод қилмақчиман " деди. Биз буни кутмагандик. 


Азиз; Фаррухни бундай қилишини кутмагандик тўғриси , бу бизга оғир бўлди,  у билан биз яқин дуст эдик. Аксарият гуруҳлар гуруҳ бўлгач дўстлашади, биз эса гуруҳ ташкил топишидан аввал дўст эдик. Биринчи ўринда овоз эмас одамгарчилик  туради. Дўстликка ҳиёнат қилиш ёмон. Фаррух кетгач кастингга жуда кўпчик  келди,  Фаррухдан ҳам овози зўр лекин биз учун биринчи ўринда одамгарчилик . Гуруҳга Ойбекни олишимиз сабаби, у билан илгаридан дўст эдик,  яна уни овози ҳам кўриниши хам Мангога мос . Шунинг учун уни олишга қарор қилдик .

Хамдам ; Ойбек ҳам Баён гуруҳи вақтида ҳудди шундай муаммога дуч келган. У хозирдаги бизни холатимизни жуда яхши тушунди.

Ойбек; Ха, бу жуда оғир, ўша вақтда мен шундай ҳолатни бошимдан кечирганман , буни нима эканлигини жуда яхши биламан

Азиз ; Бирга ҳали кўп ижод қиламиз муҳлисларимиз учун ваъда берамиз.

Мухаббат;  Нега сизларни Уммон билан қиёслашади, у гуруҳни ўзингизга рақиб деб биласизларми ?

Азиз: Уммон гуруҳи йигитлари  билан дўстмиз , улар билан биз ўзимизни  тенглаштирмимиз . Уммон гуруҳи   қанчадан бери ижод қилишади , биз бўлса энди бошладик ва уларга ўзимизни рақобатчи деб ҳам билмаймиз, уларни йўналиши бошқа бизники бошқа. 

   ali (20-Сен-2013 15:10) ;

  Mango Gruhi hayotda gapirish talafuzila etvotkan qoshig'iladi talafuziladan aanchagina farq qiladi...sovolim har bitta qoshig'ilani etilishini toshkenchaga ogirishda kimdandur yordam sorisilami???

2Farruh chiqib ketibtila gruhni rejasida bu narsa bormidi? Farruh eshitishimcha ovoziz Aziz Xamdam gruhdoshlarizdan o'tkirroq "Yolgiz otni changi chiqmas changi chiqsa ham dong'i chiqmas" shu maqolga fikriz...


     АЗИЗ ; 1. Талаффуз бу гуруҳда фақат Хамдамдаку  у ҳам бўлса гуруҳимиз фишкаси.   Кўчада бўлса оддий гаплашамиз мана нармалнийку талаффузимиз 

   2.  фаррухни чиқиб кетиши режада  йўқ эди албатта

   Хамдам ; Биз унга омад тилаймиз

 

 bek88 (20-Сен-2013 15:43);  1. Vatan xaqida qo'shiqlariz bormi, va nechta? 2. Sayyod.com saytiga kirib turasizlarmi?

Азиз ; 1.Албатта бор 2 та қўшиқ айтганмиз ..  Мустақил ватаним ва  Ўзбекистон бор бўлсин деган асосан байрам тадбирларида бу қўшиқни ижро этамиз. 2. Ха sayyod.comга кириб турамиз

 

Shahzoda (02-Окт-2013 06:00) ; 

Mango guruhi yigitlari  imidji ustida kim ishlidi va xoreogrofichsky raqs harakatlarini kim o'rgatadi?

 

Азиз ;    Имиджимизни ўзимиз яратамиз асосан Хамдам.  Биз санъат олийгохини тугатганимиз учун , бошқа гуруҳлардан ажралиб туриш учун рақс харакатларимизни, ўз имиджимизни,  яъни саҳнада бир ҳил кийиниб, хаммамиз бир ҳилда рақсга тушиб бошқа гурухлардан ҳар тарафлама ажралиб туришни истаймиз ва ажралиб турамиз ҳам.

 

Sveta (20-Сен-2013 10:38) Nega pista haqda qoshu etgansila? Kimni ideyasi edi?


Азиз Бизани менталитет тушунмаган Писта бу Фольклор қўшиқ,  ғояси  эса Хамдамга тегишли. Қўшиқ устида Боб(ур) Умаров ишлаган.

Хамдам;  Наҳотки эшитмагансиз ёш пайтимизда бўлардику бу қўшиқ (дея хиргойи қила кетди, пистани қандо чақарлар мана бундоқ чақарлар дея)  

MUXABBAT: Айнан қайси вилоят фольклоридан?

(Озгина жимликдан сунг )

Азиз :– бу ўзимизни Яккасарой тумани фольклори  

  Хамдам:-   йуқ бу Чилонзор тумани фольклори ( иккови хам қах-қах уриб кулиб юборди)


Азиз  (кулиб) Ўзбекистон фолкьлоридан.  Шу қўшиқ танкид билан хит бўлди. Биласизми, қўшиғимизга клип ҳам олмаганмиз ТВ даям  айлантирмаганмиз, лекин қўшиқ  оммалашиб кетди . Балки,  у кимларгадур ёқмас лекин , қаерга бормайлик айнан шу қушиғимизни сўрашади. ДАН ходимлари ҳам айнан шу  қўшиғимиздан бизни танишади. Ха сизлар пистани айтган гуруҳ эдинглар дейишади, бу қўшиқ вилоятга борсак ҳам кўп сўралади . Вилоятдаги муҳлисларга  хам бу қўшиқ жуда ёқади. Хозир қўшиқлар 1ой 2 ойдан кейин унутилиб кетади, янгиси чиққунча . Қўшиқлар   умри қисқа 1 йил яшаса  бу узоқ муддатли қўшиқ хисобланади . Биз қўшиқларимизни шундай  узооқ муддатли бўлишини истардик


(Шу пайт хонага гуруҳ продюсери  Тохир кириб келди)

MUXABBAT;   Оҳирги хит бўлган қўшиғингиз номи  Нигинами ёки  Гулбаданми 


ХАМДАМ; Ўзи у қўшиқ номи Нигинам эди. Одамлар қўшиқ боши Гулбадан дея  бошланганлиги сабабли  уни Гулбадан дея ҳам аташади.

  ABBOSBEK- (20-Сен-2013 13:03)  TvM da aylanayotgan Gulbadan klipida Aktrisa Luiza (O Maryam, Maryam) ro'l o'ynagandi , nega u qatnashgan sahnalar yo'q. . Menga masalan o'sha qatnashgan Joylari yoqqandi???


Азиз: Чунки  сюжет тарзда олинган клип твм бадий кенгашидан ўтмади  менгаям сюжет варианти ёқганди.


Mr_Anonim (21-Сен-2013 07:35)  Mango guruhiga savollarim shulardan iboratki. 1. Mango Guruhi "Litsenziyasi" nima sababdan olib qo'yilgandi? 


Азиз;  Ватан ҳақида қўшиқларимиз йўқлиги учун олиб қўйилганди.

 

Xayrullo (20-Сен-2013 09:49) Хозирги кунда жонли ижрога эътибор кучаймоқда. "Манго" гурухи ҳам жонли куйлаши мумкинми? Нахотки "тоғни урса талқон қиладиган" учта кап-катта йигитлар биргалашиб битта қўшиқни жонли куйлай олишмаса!?

Азиз; Албатта куйлай оламиз   концертимиз учун 5 та қўшиқни жонли тайёрлаяпмиз.

Мухаббат;  Қачон концерт бермоқчисизлар

Азиз: Келаси йил Май ойларида концерт беришни режалаштиряпмиз .

Мухаббат;  Режаларингиз  

Хамдам ; Яқин кунларда Хитойга гостролга кетмокчимиз. Дард кушигимиз хитойдагиларга ҳам  ёкибди. Шунинг учун яқин кунларда Хитойга гостролга боришни режалаштиряпмиз .

 MUXABBAT :Дард қўшиғи клипи суратга олиш жараёнида актёр  Умид  Искандаров  билан келишмовчилик булгани ростми

Азиз; Йўғеее Умид акам туғишган акамдеклар  нега  энди келишмовчилик бўлади . Умид акам ўша куни оҳирги саҳнани суратга олаётганимизда совукда шамоллаб қоламан дея  ёмғир тагида озгина асабийлашдилар .

Хамдам ; Клип тайёр булгач  ўзларига ҳам ёқди.

 MUXABBAT: Молиявий масаладачи келишмовчилик бўлмадими?

Бу саволга гуруҳ йигитлари ҳар хил жавоб кайтаришди. Гоҳ пул бердик, гоҳ олмадилар пул дея чалкаш жавоб қайтаришди.


 Вилоятда манго гуруҳи фан клуб  борми

Хамдам ; Ха бор хар бир вилоятда бор

DILNOZA_E 1. Mango guruhining muhlislari bilan munosabati qanday? Ashaddiy muhlislaringizni taniysizmi? 2 Jahon estradasida kim bilan duet aytishni orzu qilasiz?

Азиз : Ха энг ашаддий муҳлисаларимиздан …(исмларни санай кетишди)….. ва бошка фан клубдаги қизлар уларни кўпчилигини исмини билмасакда лекин танийми 2. Йўқ чалинмаганмиз 3. Жастин Бибер билан дует этишни истардик.

 DILNOZA: Муҳлислардан дооод деган пайтингиз булганми ва булса качон яъни шахсий хаётга кириб кетишига кандай карайсиз

Азиз: Биласизми баъзи қизлар шунчалар таъқиб қилади уларга қолса биз қўшиқ айтмай вақтимизни улар билан ўтказишимиз керак. Баъзи кизларни ҳадеб телефон қилишидааан дооод деворгиларгин келади. Бизга Эмас Санъатимизга мухлис бўлишсин кқўшиқларимизни яхши кўришсин . Биз муҳлисаларни бошқача эҳтиёжларини қондиришга мажбур эмасмиз.

Izolda (24-Сен-2013 18:40) Mango sevgan qizlariz bormi?


Азиз:  йўқ севган қизимиз йўқ

Тохир продюссер :  Буларга севишга "запрет",  бу ижодга халал беради


Азиз: севиб қолишни хохлардик чиндан . Энди қайсидур қиз яхшийкан десак бошланади 100 марталаб қўнғироқлар ўзимни ўлдираман гаплашмасез деган гаплар  

Хамдам:   Биз чиқиб кетмасимиздан (машхур  булмасимиздан) аввал севиб қолишимиз керак экан . Майли қўшиқ айтмасез ҳам севаман дейишади баъзи муҳлисалар, агар қўшиқчи бўлмаганимизда қаёқдан танишарди бизни .Қизлар биздан кўра машхурлигимизни севадигандек туюлаверади.


 Дилноза; Оилада неча кишисизлар  қачон оила қурмоқчисизлар

Хамдам:- Оилада 6 кишимиз.  4 фарзанд  3қиз 1 ўғил ман 3 чи фарзандман  опа сингилларим ҳаммаси  оилали. Ўзим 3 йилдан кейин уйлансам керак.

Азиз:-  Оилада 5 тамиз. Уч Ўғилни  кенжасиман оилада қизбола булмаганлиги сабабли  онамга ёрдам бериш учун  уй ишлари хаммасини қилардим. Санъатга киришимга онам сабабчи бўлганлар.

Jasmina (20-Сен-2013 16:37) Muxlislardan kelgan she'rlar bo'sa qo'shiq qib etib berolisizlami....? 

 

Азиз: Агар шеърни қофияси келишган маъноси яхши бўлса албатта. Агар маъноси яхшию сўзлари келшмаган бўлса этиборга олиб куямиз.

Хамдам : Бизда  шеърни Азиз ёзади. 

 56 zuli (20-Сен-2013 16:47) Манга масалан Манго гурухи йигитлариниг раксдаги харакатлариям, куйлашлариям ёкади, прикольный йигитлар, уйланишса серьезныйрок ашулалар айтиб колишар, яхшилаб маъносига эътибор берилса, кимларгадир танкид беришганди булишади, бу йигитларга зур продюссер ва аранжировщик керак, кеин уёги зур булиб кетишига ишонаман, чунки уларда талант борлиги шундог сезилиб турибди, Уммон йигитларига таклид килишини эса хали сезганимча йугу лекин хозирги ёшлар узи хоть с прической бир бирига ухшашади, так что все нормально. Клипдаги харакатларига караганда кинога таклиф килишса серьезныйрок роль бериб шуни уйнаб берасан дейишса хам эплаб кетадиган талантларии бор, бошкаларга ухшаб сузилиб еки ухшата олми туришмиди манимча. Мангога эса омад, ишларида ривож тилайман, саволим эса, куйидигича: Агар журналист буганиларда Сардор Комиловга канака савол(оригинал)берар эдингиз, (Чунки биламанки Сайёд бетакрор журналист, унча мунча саволни саволам демиди узи, жавоб учун олдиндан рахмат. Зули.(vibration_asia@mail.ru)

Хамдам: Сардор Камиловни қатту хурмат қиламиз ўз кучлари билан, хеч кимни ёрдамисиз кутарилган-лар. Битта савол билан санъаткорни қанақалигини билиб оладиган, ҳамма нарсани шоу даражасига олиб чиқа оладиган даражадаги кучли журналист деб биламиз.

Азиз:  Жуманжи нега булмиёпти бормокчи эдик, анчадан бери шу лойихага тайёрланиб юргандик.

Xayrullo   Гурухда лидерлик кимда ва нима учун? (Клипда ҳамма тенгдир, лекин сахнада барибир билинади)

Азиз: Лидер булмоқчи булган  одам кетди гуруҳдан , Гуруҳда хаммани фикри муҳим .

 

30 Kamola_5 (20-Сен-2013 11:11) 1.San'at bilan shou-biznes farqini tushuntirib bera olasizmi? 3. Qo'shiqni hozir ko'pchilik havasga ijro etadi, fikringiz qanday bunga? Iqtidor ham kerak emasmi?4. Mango guruhi ustozlik qilishi mumkinmi? Shunday taklif bilan chiqishganmi? 5. Musiqa borasida nazariy bilimlaringiz qanday? Bu sohada tahsil olganmisiz?

Азиз  САНЪАТ БУ ҚОБИЛИЯТ ХАҚИҚИЙ ИСТЕЪДОД ЛЕКИН ҲОЗИРГИ КУНДА БУНИНГ ЎЗИ КАМЛИК ҚИЛАДИ.

ШОУ БИЗНЕС БЎЛСА ўз НОМИ БИЛАН БИЗНЕС  . Бу бизнес дунё бўйича 2 ўринда туради 1чиси нималигини этмиман 

Азиз: Йўқ чунки ҳали ўзимиз шогирдмиз лекин, маслахат керек бўлса маслахатимизни аямаймиз

Хамдам: хозирда Ойбекдан гитара чалишни ўрганяпман

Азиз: фортопианони салгинааа биламан (хижолатомуз)

Тохир продюссер: соз чалишмас вокал муҳимку буларга

Ойбек: Нега энди қўшиқчи соз чалишни билиши керакку


Мухаббат: Ўзингиз қайси инструментни яхши  чала оласиз

Ойбек: Хаммасини доирадан тортиб гитарагача  


Karmelita (20-Сен-2013 15:41) MANGO guruhi yigitlari o'zligini KLASSIK qo'shiq etadigan qo'shiqchi sifatida tasavvur qila olishadimi va unga ovozligi yetishiga ishonishadimi?


Азиз: Йўқ биз мақом йуналишида айтмаймиз  асосан миллий эстрадада қўшиқ айтамиз бу бизнинг йўналишимиз.


Dilnoza_E (20-Сен-2013 22:54) 1. Tanqidga Mango guruhi yigitlarining munosabati.  2 Nimadan afsuslanasiz?


Азиз: (кулиб) Тепадан кариймиз , хахаха (кейин жиддийлашиб) танқид хаққоний бўлса қабул қиламиз албатта , мевали дарахга тош отилади, рост гап бўлса қабул қиламиз (ҳаққоний назарда тутилди)

Хамдам: Фаррух кетгач  жуда кўп қўнғироқлар буляпти .  Кўпчилик бунга салбий муносабатда  бўлди.

Азиз: Гуруҳни бошидан Хамдам билан ўзим бошламаганимиздан афсусдамиз. Бошқа қўшиқчилардан кимлар билан  дуэт айтиш истаги бор. Йўқ ҳозирча бундай ниятимиз йўқ ва  хечкимга дуэт таклиф килмаганмиз  . Хали буни вақти ҳам эмас хозир Ойбек билан  гуруҳда янги қўшиқлар устида ишлашимиз керак.

Muhammad Umid (21-Сен-2013 08:50) Avvalo Mango guruhi a'zolariga omad tilayman va savolim shunday: 1 "Hayot uchun" fudbol o'yinidan ta'surotlar qanday bu loyiha san'at olami vakillarini birlashtira oldi deb o'ylaysizlar? 2  Jamoat transportlarida yurasizlarmi yoki faqat shaxsiy avtomobildami? 

 Азиз:  Таассуротлар Жуда зўр. Ҳақиқатданам бу лойиха бизларни бирлаштирди дея оламан. Ҳамкасбларимиз билан бир мехмонхонада яшаб бир оиладек яқин бўлиб кетдик . 2. Шахсий автомобилда .

N1 (20-Сен-2013 10:10) Ijodilar juda zo'r qo'shilarin ham zamonaviy yoshlarbop SAVOL: MANGO guruhi sizlarni Rossiyadagi shou konsertda "Yilning eng yaxshi yoshlarbop guruhi" deb tan olishgani rostmi? 

Хамдам : (кулиб) Демак россиядагилар ниманидур билишаркан.

Азиз : Ютубдан кўриб шундай фикрга боришган шекилли лекин   дунё миқёсига чиқиш ниятимиз бор . Ўзбекистонни  машҳур қилиш ниятимиз бор  . Ўйлайманки мухлисларимизга янги манго таркиби ва ижоди ёқади хали мухлисларимиз учун кўп ижод қиламиз. 

Мухаббат: Фарзандларингизга қўшиқларингизни эшиттирасизларми

Азиз:  Йўқ фарзандларим инглиз тилида гаплашади .Келажакда хорижда яшасам керак лекин келиб тураман Ўзбекистонга

Dilshod_A (20-Сен-2013 21:36)  1 guruhda kimmi fikri kopro inobatga olinadi. 2Siladan qorbobo chiqmidiyu lekin qorbobo bop qosela san'at olamidan kimni qor qiz qip olardila..)) 3 agarda uchchalela 1 ta qizzi sevip qosela bu vaziyatda nima qilasila. 4. 20 Yildan keyin mango guruxi..... A. Umuman yoq bop ketadi ? B. Maqom etadi ? C. Uzb xalq artisti.

 Азиз:-  1. гуруҳда ҳаммамизни фикримиз муҳим чунки биз дўстмиз

 Хамдам:-  2. Асал Шодиевани қорқиз қилиб танлардим

 Азиз:- 2. ( кулиб) Прити Зинтани . Қизни кўнглига қараймиз у кимни танлайди 4. 20 йилдан кейин кариган буламиз)))))))  балки тарқалиб кетар балки ижодни давом эттирармиз балки  ёш манго гуруҳи тузармиз балки бўлар манго гуруҳи  балки жиддий жойда ишлармиз  нима булгандаям дуст бўлиб қоламиз.

 

Мухаббат: Мангочилар  Бўш вақтини қандай ўтказади хоббиларингиз

Азиз : футбол хаммамизда

Тохир продюсер: интернет соц тармоқлари гуруҳ йигитларини хоббиси.  Азизда айниқса охирги пайт ватсапомания

Хамдам : -манда бўлса гитара чалиш .


Қоидага кўра "Экспрессо" лойихаси тўлиқ турда хамкоримиз "Бекажон" газетасида чоп этилади.


 Лойихани Мухаббат Агзамова ўтказди.

Суратлар муаллифи Sayyod медиа маркази фотографи Абдурахмон Содиқов.

Бўлим: Expresso | Кўрилган: 21198 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Mango

Нравится
Барча изохлар: 22
1 Abbosbek   (07-Окт-2013 16:53) [Материал]
Muxabbatopa sizdan yaxshigina Jurnalist chiqar ekan hands

2 Karmelita   (07-Окт-2013 17:12) [Материал]
Mani sovolmga shunaqaa jovop berwligni bludm:D

3 Muhammad Umid   (07-Окт-2013 18:12) [Материал]
Meni ham savolim berilganidan juda hursandman. Loyiha mualliflaridan minnatdorman, Bu guruh ijodi baribir hammaga qiziqarli bo'lib qoldi, "Bekajon" dagi to'liq matnni ham o'qib chiqaman. Javoblar uchun rahmat!

4 Aziz   (07-Окт-2013 18:18) [Материал]
Pfffffff esi joyidmi bulani!!! Vawe yomadi!!! Olmxonla uchchalasiym!!! Pradyusser, aziz, hamdam. Oybek nma qb adawib yuripti bulni orasida?!

5 Zuhra_M   (07-Окт-2013 18:31) [Материал]
Guruhdan Farruh ketgani yomon bobdi DO'ST bu hayot davomida kere bo'ladigan eng suyanch insoniylik tuyg'uku ahir

6 Dadaxon   (07-Окт-2013 19:14) [Материал]
Хамдам: Биз чиқиб
кетмасимиздан (машхур
булмасимиздан) аввал севиб
қолишимиз керак экан . Майли
қўшиқ айтмасез ҳам севаман
дейишади баъзи муҳлисалар,
агар қўшиқчи бўлмаганимизда
қаёқдан танишарди
бизни .Қизлар биздан кўра
машхурлигимизни
севадигандек туюлаверади. Manashu javobga, javob egasiga xurmat. Xaqiqiy javob böldi boru, özi xaqiqatam shude.

7 tashkentt   (07-Окт-2013 20:28) [Материал]
buladan ko'ra Afruz guruxi bilan suxbat qisela bo'masmidi, bulani gaplarini tayini yo'ku bemani , bulaga xali ancha borakan intervyu berishiga, o'rtog'in nomardli qip ketgan bo'sa sanla mard bo'p omad dilarin xotinlaga o'xshab orqasidan g'iybat qimasdan

8 308-maktab   (07-Окт-2013 20:53) [Материал]
балки ёш манго
гуруҳи тузармиз балки бўлар манго гуруҳи балки жиддий жойда
ишлармиз ...
Нима санъат уйинчокми?

9 RaVsHaNBeK   (07-Окт-2013 22:21) [Материал]
Kim bu gurux man eshitmaganakanman

Ummonga raqobatchi bo'lisharmushh ***** aaaaancha bor ukalarim)))

10 ledy   (08-Окт-2013 00:20) [Материал]
Мухаббат: Фарзандларингизга қўшиқларингизни эшиттирасизларми Азиз: Йўқ фарзандларим инглиз тилида гаплашади .Келажакда хорижда яшасам керак лекин келиб тураман Ўзбекистонга
Источник:

wacko wacko

11 SheRocK   (08-Окт-2013 05:47) [Материал]
Bezpantovka)) jal' i ewe raz jal' ! ne gramma professionalizma ! farzandlarim ingliz tilida gapiriwadimiw)))  eto je smewno i pri etom unizitel'no dlya nawey estrady ! ya o4en' uvajayu Oybeka xot' i li4no ne znokom snim ! No ya uveren 4to on sdelal eto radi deneg ! izvenite menya fanaty Mango no on v bolote !

12 sasha1014   (08-Окт-2013 09:53) [Материал]
xa bu guruh yaxshi. ayniqsa yengi awulalari yoqudi borku "go'l badan" dgan xD xD xD xD

13 userT   (08-Окт-2013 10:08) [Материал]
kim bular uzi, uzligini jaaa maqtab yuborishibdiku, sag'al pastga tushsin osmondan,  ashulalarini netdan qidirib kurdim hammasi bema'noku, tag'in uzligini ijodkor deyishga balo bormi savil:(, undan kura hech bulmasa Doston ubaydullaev, yoki shunga uxshash boshqa ozgina bulsa ham xalq taniydigan sanatkorla bn suhbat quriyla iltimos siladan!

14 bek88   (08-Окт-2013 10:42) [Материал]
bek88 (20-Сен-2013 15:43); 1. Vatan
xaqida qo'shiqlariz bormi, va
nechta? 2. Sayyod.com saytiga kirib
turasizlarmi?
Азиз ; 1.Албатта бор 2 та қўшиқ
айтганмиз .. Мустақил ватаним ва
Ўзбекистон бор бўлсин деган асосан
байрам тадбирларида бу қўшиқни
ижро этамиз. 2. Ха sayyod.comга
кириб турамиз.
RAXMAT BARCHA SAVOLARGA JAVOB BERGANIZ UCHUN. Omad ijodlarizga.

15 MANDARINKA   (08-Окт-2013 16:07) [Материал]
daaaa xammasidam manga anu bollani fikrlari yoqdi Xamdam

16 Bek007   (08-Окт-2013 16:36) [Материал]
"Mango" guruhini Sardor Rahimhon tuzganmi?! Ikkalasi ham bumapti boru, faqat odamni asabini buzishdan boshqa narsaga yaramaydigan guruh. TVM ni quysam buldi shular, huddi hotinlarni kiymini kiyib, hotinlardek qushuq aytib , *******?!  Sardor Komilov! Sizni realist jurnalist deb bilaman, iltimos saviyasi, darjasi nunoq "ijodkorlar" bilan saytingizni darajasini tushurmang.

17 NATACHA_ATLAS   (08-Окт-2013 19:06) [Материал]
Нега бизда Ватан хакида кушик сурашади? Ватанни нималигини, кадрини билмай, туфта ашула чикарсаям номига Ватан хакида ёки она хакида деб куйлайверишса майлими? Ватан туйгусини хис килмагунча, кушикдаги текстни автомат равишда куйларверади-да. Бу гап факат Манго эмас, бошкаларга хам тегишли. Сони эмас, сифати мухим дейсизку, яна? Мана масалан, Шахзод гурухи 10 йиллар илгари "Азиз юртим" деб куйганди, бу кушик хатто ёшларга хам ёкканди. Чунки Рашид Халиков ичидан отилиб чикаётган туйгуни куйлагани шундок сезилиб турарди. Так что, ижодкорларга озодлик беринг!

18 zizi   (08-Окт-2013 22:14) [Материал]
Tashkentt gapizgaaa 500%qowilaman AFRUZ bilannam suxbat qurilaaaaa. Odam sog'ingan ulani!

19 Amirxon   (09-Окт-2013 10:08) [Материал]
o'zi bu guruhni Farrux degani ushlab turgandi, ovozi normalniyroq (normalniy emas,normalniyroq) edi. U ketibdi, endi Mangoni holiga voy, Mango endi tangoga tushib yuruvursa kere )))

20 JaS   (09-Окт-2013 23:37) [Материал]
Man Mangoni ko'rganman drujba burgerga kirb ketvotganini qizlari bilan yana qizlaga vaqtimiz yo' diyishvotdi

21 shadosh   (10-Окт-2013 13:12) [Материал]
xiyonatmuw Oybeni ozi aloxida chiqip ketganu

22 Malika_95   (16-Окт-2013 12:08) [Материал]
man bergan jovobladan qoniqmadim qanaqadir

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!