13:59 "Манго" бу "кирди-чиқди" гурухми? | |
"МАНГО" гурухи яна тўлиқ таркибда иш бошлагани хақида инстаграмдаги шоу-бизнес вакиллари қўяётган суратлардан билса бўлади. Қизиғи таркибнинг учинчи вакили яна собиқ "Баён" гурухи иштирокчиси Ойбек... ЯНА!
Очиғи бу гурухнинг лақаби "кирди-чиқди" бўлиб қолмаса бўлгани, зеро Ойбек хам Фаррух хам бу гурухга кириб чиқиши биринчи бора эмас.
Бир бошидан хронологияни тақдим этсак:
Фаррух Раимов яккахон ижод қилиш учун гурухни тарк этгач, "МАНГО"га "Баён" гурухининг собиқ солисти Ойбек қабул қилинди ва бироз ўтмай у хам гурухни тарк этди. Яккахон хонандаликда омади юришмаган Фаррух эса яна гурухга қайтгач эса жанжал бошланди.
Бу жанжалларни бевосита сайтимизда тақдим этган икки видеодан билиб олиш қийинмас. Биринчи видеода айнан Ойбек кетиб Фаррух қайтгач йигитлар интервью беришгани:
Ушбу видео чиққач эса Ойбек ва "МАНГО" гурухини собиқ продюсери Қобил гурух йигитларига жавоб эътирозларини айтишгани санъат оламида катта шов-шувларга айланганди:
Орадан кўп ўтмай Фаррух яна гурухни тарк этди. У бир неча йиллик севгиси, бир вақтлар Навоийдан пойтахтга бирга келган Дилсўз (Гўзал) билан нихоят турмуш қурди.
Фаррух кетма-кет ажойиб қўшиқлар ва уларга клиплар тақдим эта бошлади. Улар орасида Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова билан хам дуэт бўлди. Очиғини айтиш керак, қўшиқлари хит бўлдими йўқми билмадиму аммо улар жудаям омадли бўлиб хаммага бирдек манзур бўлган ижод намуналари эди. Шахсан менга Фаррухнинг барча қўшиқлари ёққанди. Гулсанам билан дуэти эса сайтимиз версиясига биноан йилнинг энг профессионал, махорат билан куйланган ва омадли дуэти эътирофига лойиқ бўлди. Фаррух Раимовнинг яккахон тартибдаги қўшиқлари балки ижод махсулотларини етарли промо қилинмагани сабабми хит даражасига етмагандир. Ахир бугунги кундаги хитларни эфирдаги промо вақтига назар солсак камида 3-4 ой ва ўртача хисобда 7-9 ой эфирда кунига бир неча бора сингдирилгач хит даражасига етмоқда. Бу аниқ факт! Бунга мисол тариқасида У.Рахматуллаев ва Бахром Назаровларни эфир стратегияларини кўрсатиш мумкин. Яъни яхшигина пул тиксанг эфирларда "яхшигина" "айланади". Бу эса камида 10-15 минг доллар дегани. Сўнгги маротаба эфирда Озодбек Назарбековни ижодидан "Чанг кўчалар" қўшиғини куйлаб унга клип тақдим этган Фаррух яна эфирлардан кўринмай қолди.
Бу борада Фаррухнинг ўзи шундай жавоб берди: Фаррух Раимов: -Хомий билан ишлай олмадим, санъатни тушунадиган одам бўлиши керак экан, у одам тушунмади. Нега Озодбек Назарбековнинг қўшиғини қайта куйладингиз, ўзингизнинг қўшиқларингиз яхши эдику?
"МАНГО" гурухига яна Ойбек қабул қилингани борасида гурухнинг солистларидан бири Азиздан фикр олдик:
Яна Ойбек билан топишиш сабаби, бир - бирингиз билан уришиб, бир - бирингизга қарши фикр қилгандингиз?
Шу ўринда айни дамда Шахриёр рэпернинг продюсерлиги билан шуғулланаётган ва МАНГО гурухининг собиқ продюсери Қобил Бойчаевдан гурухнинг "кирди чиқти" кўринишию ва Фаррухнинг бугунги кундаги холати юзсамидан хам фикр сўрадик. Қобил Бойчаев: -Гурух билан ишлаган пайтимдаги жараёнлардан хамма хабардор. Ундан кейин тўғрисини айтсам, салом-алик хам қилинмади, гаплашиш ният хам йўқ. Улар йиғилдими ё ажрашдими ундан хам хабарим йўқ. Биласизми, бир тўхтамга келадиган бўлсак, хаёт бир-хилликдан иборат эмас, мисол учун кимдир қилмиши учун барибир қаердадир жавоб беради . Ўзи қилган хатосини ўзидан эмас бировлардан кўрадиганларни кўп кўрдим. Хечам аввал ўзига пичоқни уриб кўриб ёки ойнага қараб "Менда нима хато, мендан нима ўтди, нега бу нарсалар хаётимда такрорланмоқда?" деб ўзига савол бермас экан. Нима хам дердим, хаммасига омад тилайман. Омадини берсин! Кимни хомийси ким ва нима очиғи буниям билмайман, давлат тадбирлари ёки хизматларда кўришиб қолсак салом-алик бўлади холос, бошқа хеч қандай яқинлик йўқ ва уларга нисбатан бирор фикр билдира олмайман.
Шу ўринда яна савол туғилади. Хомийга ёлчимаган Фаррух нахотки яна гурухга қайтсаю ва Ойбек яна гурухдан кетса? Балки гурухда иштирокчи 4та бўлар? "Кирди-чиқди" давом этармикан ё? Сиз нима дейсиз?
Нодира Тўраева тайёрлади. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 15496 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 1 | |
|
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод