Май ойи ёзга яқин бўлгани сабабли, янгиликлар оловланиши хам шу ойданоқ бошланмоқда.

- 1-Май куни, яъни бугун "Фавворалар куни"
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорлигида жорий йилдан эътиборан ҳар йили 1 май куни Тошкент шаҳрида анъанавий "Фавворалар сайли" ўтказилади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2014 йил 23 апрель куни "Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қабул қилди.
Қарорда қайд этилишича, мазкур сайлда Тошкент шаҳридаги ҳар бир фаввора олдида, айниқса, мусиқали фавворалар ёнида маданий тадбирлар, санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар, кино ва театр актёрларининг ёшлар билан учрашувлар ўтказилиши белгиланган.
Ёдингизда бўлса , 2012 йил 12 август куни Тошкентдаги мусиқий фонтанлардан фото ва видеорепортаж тақдим қилгандик.
(манбаа)
Бугунги фавворалар сайлидан хам репортажга ходимларимиз чиқиб кетишмоқда, кутинг)
-1-Май куни , бугун Афруз гурухи солисти Музаффар Бобожонов "Навруз" ресторанида бахтли оила қуриш бўсағасида никох тантанасини ўтказади. Оммавий ахборот воситаларидан биринчилардан лутфан таклиф этилганимиз боис, шу куни хизматдамиз!
-2 май "ФАХРЛИ ИНСОН" хайрия лойихаси бу ойнинг хам илк жумасидан нурли қадамлар билан келаси ойгача нурафшон қилишни канда қилмайди. Бу акциямизда қатнашмаган артистни ўзи қолмади хисоб. Халқ артистларидан , хизмат кўрсатган артисту, рейтинги баландлар, даври келганлару, ёш ва умидли хонандаларгача... Аммо қатнашмаган артистлар етарли. Ўзбек тили сўзга хам бой, артистга хам))) Бу сафар артистларимиздан кимлар қахрамонлик қиларкин? Кимлар ФАХРЛИ ИНСОН номига хаққоний лойиқ бўларкин? Тайёргарчиликни менинг вафодор ва хурматли ФанФорумим бошлаб юборган!
-3 - май куни Манзура эркаклар ва аёллар либослари бутикини очмоқда. Бутик номи "Манзура".
Манзура:- 3 май соат 15:00да Навоий кўчаси 4 да "Манзура" бутикини мен, катта опам ва дўстларимиз билан очяпмиз. Бутикда кийимлар, сумка , пойабзал ва бижутериялар сотилади.
Очилиш куни кичик концертча ва фуршет бўлиши кутилмоқда.
-Либослар Манзура стилида бўладими?
Манзура: Шундай деса хам бўлади. )