15:58 Хорижликлар хам қон топширмоқда... Сизчи? | |
4 апрель куни анъанага кўра, бу ойнинг хам илк жумасида, республика қон марказида лейкемия билан орғиган болаларга ёрдам мақсадида “Фахрли инсон” хайрия акциясини давомладик. Акциямиз соат 14:00 дан бошланиши режалаштирилган бўлсада, биз қон марказига 13:00да борганимизда қон топшириш ниятида бўлганлар йиғилиб, рўйхатдан ўтишни бошлаб юборишган экан. Шу кунги таниқлилардан фахрли мехмонларимиз Афруз гурухи йигитлари ва иккинчи маротаба Шоира Отабекова қатнашишди. Фанклублар фаоллиги қувонтирмоқда, уларни аксарияти мунтазам қатнашмоқда. Бу сафарги акцияда қўйидаги фанклублар қатнашди: Муниса Ризаева фанклуби НилуФарнинг фанклуби Беном гурухи фанклуби Шунингдек Шерзодбек фанклубидан ва Гугушанинг фанклуби рахбари акцияда қатнашиб, қон топширганлар бўлди. Мунтазам равишда қон топшираётган юзларни кўрарканмиз, бу фахрли инсонларимиз хақиқий қахрамон эканларига шубха йўқ! ФАХРЛИ ИНСОНлар қаторидан жой олган Афруз гурухи йигитлари қон топшираётган пайтидан лавхалар. Шоира Отабекова аввал хам бу тадбирда қатнашиб, моддий хайрия турига хисса қўшганди. Бу сафар у қон топширди. Шоира фахрли инсонлар қаторидан иккинчи маротаба жой олар экан, бу сафар у қахрамон қиз эканлигини хам намоёнлади! Суратларда мухрланган барча фахрли ва қахрамон инсонларимизга хурмат! Шу куни акцияга қон топшириш мақсадида Хитойлик мехмон хам ташриф буюрди. Янг Лонг исмли бу йигит Ўзбекистонда 2 йилдан бери яшаб, ишлаб келар экан. Яқин орада ўз юртига қайтиб кетиши хақида хам айтиб ўтди. Элимнинг ўзбек йигитлари..... келаси ой 2-май кунида кутамиз)) Шундай латофат ва назокат юзидан уфуриб турган қизларнинг қалбида катта куч, қахрамонлик ва жасорат борлигини сезиш қийин. Аммо улар хақиқий қахрамон ва фахрли инсон эканлиги уларга бўлган хурматни шундайин фахрлисини туғдиради. Шундай қизларимиз борлигидан ғурурланаман! Анъанага кўра, ташриф буюрган хонанда мехмонлардан шифокорлар учун жонли ижро сўралади. Шоира бир куйлаб бергач, "на бис" сифатида "жуфт бўсууун"идан бўлдию) Шоира яна битта қўшиғидан куйлаб берди. (видеодан кўрасиз) Афруз гурухи йигитлари қон топширишларидан аввал уларга қўшиқ куйлаб беришларини қон маркази ходимлари илтимос қилишди ва уларнинг ашаддий мухлислари деб, марказда ишлайдиган бир шифокор аёлни чақириб чиқишди. Ростан хам ашаддий мухлис эканлар шекилли, мазза қилиб биргалашиб хам қўшиқ куйладилар. (келаси жума видеода кўрасиз) ФАХРЛИ ИНСОН браслетларини тарқатишдан аввал Афруз гурухи йигитлари бир-бирларини фахрлилар қаторидан жой олганликлари билан табриклаб, аввал бир-бирларига браслет тақишди. Бугунги акциянинг биринчи қисми, яъни қон топширишни соат 18:00га яқин тамомлаб, Қон топшириш маркази донорлар билан ишлаш бўлимининг мудираси билан Гематология институтидаги шифокорлар тарафидан юборилган оғир ва қонга мухтож болакайларга бугунги қон топширган донорларнинг қонларини рўйхат бўйича, маълумотнома билан бирга жўнатдик. Хар бир топширилган қон хужжатланган ва назорат остида!
Қон марказидаги қон топшириш акциясини ўтказиб, ФАХРЛИ ИНСОН лойихасининг иккинчи қисми, моддий хайрияга қимматбахо дорилар олиб, бемор болакайларга тарқатиш учун шошилдик. ФАХРЛИ ИНСОНннинг бу турида хам мунтазам равишда қатнашиб келаётган таниш чехраларни кўриш қувончли холат. Билайн мобил оператори ходимлари хам фаол бўлишмоқда. Манзилга етиб боргач, бизни шифокор кутиб олиб, мухтож болакайларнинг рўйхати ва уларга керакли бўлган дори дармонларнинг номини бердилар. Одатдагидай дорихона ходимини чақириб, қўлимиздаги рўйхат бўйича дориларни олиб, бемор болакайларга топширдик. Фан клублар ва Билайн ходимлари тарафидан олиб келинган ширинликлар ва бошқа хомийлар томонидан тақдим этилган раскраскалар болакайларга тарқатилди. Шундай қилиб, доимгидек, яна бир ойни илк жумасини шундай хайрли ишлар билан бошлаб бердик.
Бизга бу ойнинг жумасида ушбу акция ва хайрия тадбирини ўтказишда ёрдам берган барча иштирокчиларга, қон топшириб бемор болакайларга қимматбахо дори учун хайрия қилганларга хам қалбан таъзим ва чин дилдан ташаккур изхор этамиз! Биз улуғ йўлдамиз, адашмайлик! Бу тадбир биздаги оқибат, мехр мурувват ва яхшиликни ойдан-ойга ривожлантириб жўшқинлантириб бораверсин! Инсон то ўла ўлгунича тарбияланиб боради, бунда атроф мухитнинг, унинг таъсирини роли жудаям катта! Бу акция бизни ойдан ойга тарбиялаб, чархлаб, яхшиликни ривожлантириб бораётганини ўзимиз хис қилиб сезяпмиз.
Хаммамиз ўлиб кетамиз, хаммаси қолиб кетади, Худо билсин чўнтагимиздами, сейфимиздан чиқмайми, улгурамизми бор будимиздан рохатлангани ё кутилмаганда ташлаб кетишга мажбур бўламизми... натижаси қўлдан қўлга, чўнтакдан қоринга, ундан хожатхонагача масофа... Нима қоляпти? Нима билан кетяпмиз? Ортиғини имкон қадар яхшиликка сарфлайлик, токи ўлим олдиндан повестка бериб огохлантирмайди, шартта келганида улгурмайсиз.
Қончи у нима бўлибди? Йилда қанча маротаба организмимизда янгиланади, уни топширишдан организмимизга фойдаси бор фақат. Қанчадан қанча одамлар фалокат юзасидан қонлари тўкилмоқда, шу савоб йўлида беморларга топширилган қонимиз бизни хеч бўлмаса шундай фалокатлардан асрар... Бундай аниқ мисоллар сайтимизда келтирилганди. Қон топширганлардан, хаётида аварияга учраб, аммо соппа-соғ қолиб бир томчи қони тўкилмагани хақидаги мақоламиз ёдингиздадир?
Онасини эмсин, хаммадан қолиб кетади хаммаси...хаммамиз ўламиз. Хаммаси ўткинчи... охиратни бойитайлик...бунинг учун бу ёлғон дунёдаги ёлғон мол-дунёни яхшиликка сарфлайлик...
Кетар тараф бир ховуч савобларни қучоқлаб кетиш нақадар бахт. Шу болаларни бир икки соат, бир икки кун ва балки янада йилларга узайиб кетадиган умридаги хар муддатидан бир томчидан савоб ёзилсаям, охиратимизни ёритган бўламиз.
Саййид-ул айём муборак! Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков ва Улуғбек Илясов. Ташкилий ишлар Шахло Қодирова ва Иззат Иноғомов Нодира Махмудовадан видео келаси хафта.
Май ойининг илк жумаси 2-май куни бўларкан! Шу кунда кўришгунча!
ХИСОБОТ:
“Фахрли инсон” хайрия тадбирида қатнашган таниқли мехмонлар рўйхати:
Акцияда қатнашган фан клублар рўйхати: НилуФар фан клуби Муниса Ризаева фан клуби Беном фан клуби Шерзодбек фан клуби Қон топширганлар рўйхати:
Таниқли мехмонлардан:
Sayyod ФанФорумидан:
Муниса Ризаева Фан клубидан:
НилуФар Фан клубидан:
Гугуша фан клуби:
Шерзодбек фан клуби:
Ва бошқалар:
Умумий 24 та донор қон топширишди. Шу кунги акциядаги ширинлик хомийлари:
Моддий хайрия
Умумий тўпланган сумма: 2.600.000 | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6782 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |