Love story: Шахзода ва Райхон! Yangiliklar
Love story: Шахзода ва Райхон!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Райхон ва Шахзода мавзуси тинганига кўп бўлмади. Бироқ ундан аввал санъат оламида  энг  мухокама қилинадиган мавзулардан бири бўлган. Зеро улар дўст эди.

Райхон Лола ва Шахзода. Уччаласини санъат бирлаштириб дугоналикка тутган бўлса, тақдир тақозоси билан эса душманликка юз тутди.

 

 

Майли, бу учликдаги  Лоланики ўз йўлига, хозир Шахзода ва Райхон хақида:

Сийқаси чиққан мавзу ва хар бирига тўхталиб ўтишни хам кераги йўқ. Оловлар сўнгган. Бироқ интригалари эмас. Ахир бу шоу-бизнес!

 

 

Му5 телеканалидаги янги “Love story”  кўрсатувига бошловчилик қилаётган Райхоннинг илк мехмони Рашид  Холиқов бўлганидан инстаграм оламидан хабардормиз.  Аммо телеканалдаги махсус айғоқчимиз берган хабарга кўра кейинги мехмонлардан бири Шахзода бўлиши ажаблантирди.

Хар икки собиқ дугона учун “дилдан” сухбат учун қанча...

қанча кучми...истакми...керак бўлса ниқоблар керак бўларкин?- деган савол турадида. Томошабинни ишонтира олишармикин? Ишонармикин томошабин?

Одамзотнинг кўнгли бир қолгач, фарқи йўқ ким айбдор ва нимага, барибир хар бирини ўз хақиқати хафалик  сақлаб турган йиллар давомида “у диди- анави бу диди”си бир-бирига (яқин дугоналари ё шунчаки "яхшилар" шарофати ила) етиб бир-бирига бўлган эндиликда  салбий хиссиётлар душманликни мустахкамлаб бораверади.

Орада кимлар айбдор бўлмайди дейсиз? Масалан шахсан мени хам шу икки машхурни орасига низо тушишига хам айблашган пайти бўлган. Вахоланки мен бу оламга 2007 йил кириб келганимда  хамма “дугоналар” хар тарафга кетиб  бўлганди.  Балки бошқа бир журналист билан адаштиришган...ха, майлида, унда айбми, ундамасми, бошқадами бу хонандалар  хамиша айбдорниям топишга  уста,  хеч нарса бўлмагандек яна оғиз бурун ўпишиб кетишга хам бир қадам. Қиш хам бахор, бахорам ёз. 

Аниқ хақиқатини билмай қолаверасан. У эса хар бирини ўзини ичида. Бир-бири билан учрашиб хаммасини гапириб  гапириб мухокама қилишга орада ўтган вақт ва у вақт давомидаги бўлиб кетган “диди-диди”лар йўл бермайди. Учрашиб хал  қилган тақдирида хам барибир кўнгил синиб бўлган ва муносабатлар аввалгидек бўлмайди. Ўша “диди-диди”лардан кўпчилиги бир-бир зириллаб эслатиб тураверади.

 

 

Райхон ва Шахзода ярашишга уринишмаган бўлсада, бир неча бора улар шундай мухитга тушиб қолган давр бўлдию...лекин барибир худди икки магнитни қарама-қарши тарафи билан қўйгандек  натижа бўлаверди. Шахзодани концертига таклиф қилинган Райхон бораверди, Райхонникида эса Шахзода кўринмади. Бора-бора Райхон хам  бормай қўйди. Яна бу орада “диди”ларни каттаси бўлган бўлса не ажаб? Аслида дугона билан уришишга бошқа дугоналар хам сабабчи бўлиб туради. Уларни муносабатлари янада кескинлашиб ёмонлашаверишига хам аслида ўша ўзимиз дўст деб ёнимизда олиб юрганларимиз хам сабабчи  бўларкан.  Бу икки хонандани атрофини ва ўзаро гап элтувчи "яхшилар"дан хам хабардор эканлигим учунам фикрлашим осонроқ кечади. Тағинам..қоғозлага ўрабла ташабку...

 

Мана энди кенг омма ва томошабинлар олдида расман сухбатлашиш онлари яқинга ўхшайди. Сухбат мавзусику мухаббат қиссалари... Аммо иккисини бир-бирига нигохидаги бошқа мавзулар хаёлларини чалғитиб юбормасмикин? Мана шуниси менга жудаям қизиқ. Нигохлари ва сухбат "тон"и қзиқ! 

Очиғи, албатта бу сонини томоша қиламан. Попкорнлар билан! Кимнинг артистлик қобилияти кучли эканлигию, ким ўз сохасидан устаомонлик билан ниқобдан фойдалана олиши хам қизиқ. Йўқ, хечкимни ёмонлаётганим йўқ, асло, шунчаки бу шоу ва ундаги уларнинг бир-бирига муносабатидан келиб чиқилган мухим деталлар айнан шулар-ку!  Хамманинг эътибори ишонаверинг мана шунда бўлаверади.

 

Вахоланки, хар иккиси эртага оғиз бурун ўпишиб яна дугона бўлиб кетса хам ажабланмайман.  Артист сохасида принцип (хамият,ғурур, ўзига хурматни юқорига тутиш) бўларканми? Бу хақорот эмас бу уларни касби тақозо этадиган нормал қоида! Чунки пиар, реклама, шоу уларни касбига мухим нарса. Бу нарсалар олдида эса инсонийликнинг кўпгина мухим фазилатларига ўрин йўқ. Ё нотўғрими?

Хуллас, Шахзода ва Райхон шоуси қандай ўтиши менга қизиқ. Очиғи, қизиқ!  Мабодо  бирдан чақмоқ чақиб, мусиқа садолари остида бразилия сериалидек “синглииииим топдим сени”  “опажоооон қайларда эдииинг” бўлиб кетса унда...

Омад тиламайман бу холатда, сабаби  мабодо ярашилгандан кейинги муносабат ва дугоналик неччи қават кўрпадек ниқоблару қанча манфаатлар устига қурилган эканини шунда мен билмай ким билиб турган бўлсин?!)))

а лаббай?)))))

 

 

Ха, айтганча, Шахзода билан гаплашмаслигим ва сайтимда ёритилмаслигини душманликка йўймаслигингиз ва душманлик билан ўлчамаслигингиз сўраларди. Шунчаки мулоқот ва муносабат йўқ холос. У ва мен талашадиган сахнаям йўқ, қолиб кетган қарзлару , аламлар хам ва хоказоларам йўқ.  Шунчаки худди юқоридаги икки дугона муносабатидан кейинги “дидиди”лар натижасидаги ёқимсиз хиссиётлар, уларни эслашни истамаслик  ва шу мулоқоту муносабатни очиқлашга йўл қўймайдиган хафалик  қолган холос. Хар кимни ўз хақиқати. Аммо биз дўст бўлмаганмиз хам. Буни кейин англаб етдим. Кейин, очиғи шоу-бизнесдан умуман хечким билан дўстлашмадим. Керак хам эмас. Барьер жудаям мухим!

Бу хақида тўхталишим керак ва мухим эди, зеро бевосита Шахзодага боғлиқ хабар ва сўнгги пайтлар кўпчилик бераётган саволлар хамда хар кимни ўз фантазиясидан чиқиб айтилаётган ғалати хабарларига чек қўйиш мақсадида эди.  

Бу мақола хам айнан биргина одамни узиб олишга ёки душманликка ёзилмади. Қизиқ янгиликка доир шахсий фикрлар ва қарашлар холос.

Ва энг асосийси: Душманлик билан боғламанг, ишонаверинг мен ва Шахзоданинг  хам хар биримизнинг ўз шахсий хаётимиздаги бахтли онларимиз даражаси, бир-биримизга  бундай салбий хиссиётларни туйишга йўл қўймас даражада! Мууутлақо!  Нафақат бир-биримизга, ўзимдан  айтсам  тўғриси, сўнгги пайтлар умуман хечкимга салбий хислар хис қила олмай қолганман. Балки ёш, хотиржамлик ва балки  қалбда ундай хисларга жой қолмагандир.

Хаммамизнинг энг асосийси мана шу мухим нарсамиз-оилавий бахт, хаққоний, тўкис, хотиржам ва  ўзгармас бўлиб фақат янада  яхшиликка ўзгариб боришини истардим.

Мазкур мақолага хотима сифатида хам бу икки хонанданинг ўзаро муносабати қандай давомланмасин, уларга энг мухими ва кераги бўлган шахсий хаётидаги бахти бутун бўлиб, унга путур етмаслигини тилаймаааан тилаймааааан...

                                            Бахтлииии бўламааааан)))

 

Ўзичи, Шахзода, Лола ва Райхон "Дугоналар бормисиз, омонмисиииз?" деган трио қилиши кере бору))

Бэк-вокалида Муниса "ғғғррриннноннору ноннору ноууу ууу" қилиб а?))))

19-Авг-2015 05:45
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : lola, Rayhon, Shahzoda
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Жахонгир   (19-Авг-2015 07:46)
М5 телеканалидаги янги “Love story” курсатуви кайси куни бериляпти

2 Azamat   (19-Авг-2015 09:54)
Balki bu ko'rsatuv ikkita qo'shiqchini yana til topishib ketishlariga sabab bo'lar! Hamma narsadan yaxshilik qidirish kerak. Endi kap-katta ayollar bo'lishdi, arazlashib yurish etar.

3 Baxora   (19-Авг-2015 12:40)
Qachon bolarkan.men xam juda qiziqyabman.men asli Ikkalasni xam muxlisaman lekin.ular orasida munosabat tufayli agar Rayxonani eshtsam Shazzoda xiyonat qilyotgande xis qilaman chunki Shaxzodani judayam yaxshi ko'raman u nihol mukofatni xar yil ola olme yig'laganida men xam shunaqa yig'lardim

4 Hudoyor   (19-Авг-2015 13:58)
xammasini vaqt korsatadi omad

5 ledy   (19-Авг-2015 14:11)
Умр узи беш кун. Эртага бормизми, йукмизми узимиз хам билмаймиз... Хар кимниям инсофини узига берсин. Иккаласиниям
шоу-бизда уз урни бор.

6 Malishka   (19-Авг-2015 14:41)
Maylida ikkalasiga ham Omad hozir hech kim hech kimga dost emas

7 sayyod.muxlis   (19-Авг-2015 15:48)
shaxzoda N.1:-)

8 temur   (19-Авг-2015 16:40)
ajoib

9 temur   (19-Авг-2015 16:46)
sardor komilovga savol Shahzoda Sayyodda qaytib korinmedimi oldindan rahmaaaat?

10 Rano   (19-Авг-2015 17:32)
Nima bo`lganda ham odam kechirimli bo`lishi kerak, kechira olish bu ulug` fazilat va hammada ham u yo`q, ikkita sevikli aktrisalarimizga esa omad tilayman.

11 Muslimbek   (19-Авг-2015 20:57)
Sardooraka sz yarawtrin bularni bir loyihada ikkolarini taklif etin

12 shahnoza   (19-Авг-2015 23:08)
Oxirgi abzats zo‘r

13 Акбар   (19-Авг-2015 23:53)
Shahzoda sardorni nega oldirmokchi bogan man shoktaman tavba keyrostanam shahzodani eri lolani erimi kizik a

14 ledy   (20-Авг-2015 00:20)
Шахзодани эри Лолани эримас, отаси. Бу яна канака миш миш

15 DONCARLO   (20-Авг-2015 06:48)
maqolez zor lekin har doimgidek sizi saytizdan og'irlashyapt
iltimos izohimni chiqaring kim sayt

16 DONCARLO   (20-Авг-2015 06:50)
sayyod aka nimaga yoshlar com sayti doim maqolalarizni ozim yozdim deb saytiga joylashtiradi lekin nimaga siz indamisiz mualliflik huquqi qaerga ketadi bunaqada goyoki u saytda maqolani u yozganu hamma olqish unga bu ahvolni har doim kuzataman iltimos shunga qoying!

17 DONCARLO   (20-Авг-2015 06:51)
uzr telda yozyapman shunga hatolar kop iltimos shu masalaga oydinlik kiriting

18 Xojiakbar   (20-Авг-2015 17:22)
biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin cry cry

19 Muslimbek   (20-Авг-2015 19:30)
Nilufar usmonova bn ham bir nima bogan u ham saytda korinmedi sabab nima? kimdir javob beradimi bu savolllaaaagggaaaa
Ответ: Хеч ким билан хеч нима булмаган. Хаммаси хакида Сардор Комилов узи  очик ойдин ёзиб куйганку! 

Мана бу манбаадаги гапларидан хам тушуниб олсангиз буладику! 

Изохлар модератори Bek8111

20 Javoxir Aripov   (20-Авг-2015 20:31)
judaym qiziqarli xolat bolarkandee

21 dilosha   (21-Авг-2015 05:55)
RAYHONNI JUDA HURMAT QILAMAN,UNI FANATI EMASMAN LEKIN SHAHZODADAN KOPROQ RAYHON YOQADI OG'IR BOSIQ ASOSIYSI JUDA TALANTLI.UNGA FAQAT VA FAQAT OMAD TILIMAN.FARZANDLARINI BAHTIGA SOG' BO'SINLA ILOYIM

22 Rustam   (21-Авг-2015 11:50)
Bojalar xaqida vopshe yozmeslar va gapirmeslar nima bojalar bilan xam aloqalar yo'qmi deyman

23 Temur Daminov   (22-Авг-2015 08:58)
Shahzoda super. Yoshlar sevgan xonandalar ichida #1!

24 Temur Daminov   (22-Авг-2015 13:51)
Iltimos Sayyod! Yozilgan uzun izohlarni saytga hammasini chiqarmasangiz mavzuga yaqin, Sayyod qoidalari darajasidagi jumlalarni ajratib (kerakli gapni qoldirib) saytga chiqaringlar.

25 Temur Daminov   (23-Авг-2015 13:36)
Menimcha Shahzoda bilan Rayhon boshqa-boshqa dunyo. Shahzoda hozirda xorijga chiqqan. Rayhon esa yo'q.

26 Temur Daminov   (23-Авг-2015 13:38)
Rayhon ijrosidagi rus tilidagi qo'shiqlarni tinglaganman. Shahzodadek yurakka kirmagan. Nimadir yetishmaydi.

27 Nigora   (24-Авг-2015 20:00)
Shahzodaga omad. Juddda yaxshi köraman. Samimiy tabassum, yoqimli ovoz, ayollik latofati sevaman

28 aziza   (25-Авг-2015 02:49)
hammasii oz yonalishi bor,ichida ozi Lolani ijodi yoqadi,Shahzodaniki bir hil 1Muzika balan 2 ovozi pas juda.Oldin Ijodi zoredi,hozr qanaqadr bir hillik kop

29 shine   (25-Авг-2015 16:22)
Rayhoniyam sponsiri buganda xorijga bemalo chiqolirdi Shaxzodaga uhshab.
Shu paytgacha yomon gap chiqmadi orqasidan

30 Temur Daminov   (26-Авг-2015 20:07)
30 shine - Siz konsert kunlari soni va tomoshabin sig'imini ko'rib bipib qo'yavering.

31 shine   (27-Авг-2015 14:51)
Shunichunam sponsir kere dip etvoman

32 Baxora   (27-Авг-2015 16:56)
Men Rossiyada yashiman Shaxzodani rusla shunaqa ywxshi ko'rarkan yoshlari radiyolarda kop berishadi ashulalarini shu vaqtda ooo Shaxzoda.deb rusla qichqirganida qanaqadir faxrlanish psydo boladi Obid Asomovni xam juda.xurmat.qilarkan Sugdiyani xalyam eshtushadi eski ashulalarni shunaqa sanatkorlarmiz.ko'paysin

33 Bibisora   (31-Авг-2015 17:32)
Love story: Шахзода ва Райхон видеосини юкланг чиккан булса????

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 12
Мехмонлар: 12
Рўйхатдагилардан: 0