05:54 Кўзларингда яшадим унсиз... Севганимга аталган нома - 8 | |
Менга сен кераксан яшашим учун, хар куни товланиб яшнашим учун, керагимсан менинг қувончим учун, шодлигим, шўхлигим СЕВИШИМ учун. Ёлғизлатма мени, бир дамга хам хеч, севишни тўхтатма мени бир зумга, мехринг дариғ тутмай бир онга менга, яшнат, қувнат ЯШАТ мухаббатингла! Мана ботар қизариб қуёш, югуриб ўтмайман чиқар тарафга, озгина куярман қоронғуликда, ойга айтиб энди ягона дардим. Тонгни интиқ кутиб чидаб яшайман, сабо ели келиб бир туртмагунча. Яна тонг отади бизлар тарафда, сенга қуёш ботиб кетган махалда, югуриб келмагин бу ён тарафга, сен хам кутгин энди, мен каби чидаб. Сен хам бир дам хамрох бўл совуқ хилолга. Ўн бешин санадим қон ютиб мен хам, ўн бешига ғирром қилмасдан асло. Ўзгарибсан дединг уялмай менга, аламим бор сенга агарда билсанг... Асли ўзгарганим сабаби сендир, худди севганимнинг сабаби каби. Бирга эканмиз биз, демак ўзгарсам, унинг сабабчиси ўзинг эмасми? Ўзгарибсан дединг ўзинг тушунмай, уни тушунишга харакат қилмай, демак қизиқ бўлган вақтимиз ўтган, харакат бўлиш учун қизиқиш йўқдир. Ўзгарибсан дединг мени айблаб...қарс икки қўл эмас бир шапалоқ деб. Сену мен икки қўл бўла турганда, шапалоқ тортибман сенинг қалбингга. Ўзгарибман балки...ўзгариб энди...очилаётгандир кўзларим балки... Аламим бор энди агарда билсанг...
Севгининг ёши йиллар биланму, ё битилган синовларданму? Барчасига сабаб юзимга югурган қирмиз...Бир гўдакдек бўлган орият, мухаббатда ёшин ошмади. Норасида кетти у энди эссиз..... Карадим.Курмадим. Каратдинг. Танимадим. Кизиктирдинг. Ёкди.
Ишонтирдинг. Кута бошладим, ёка бошладинг. Кейинчи? Ушлаб тура олмадинг))). Шартмиди каратиш? Караяпман. Бунча куп. Танимаяпман. Яна ким?
Ёқтирмаган одаминг минг чиройли гап топмасин минг мехрибончилик қилмасин барибир ёқмас экан. Ёққан одами эса бир сўккани хам бошқача. Уни оханги хам ўзгача, уни жахли хам бошқача. Бегона юракларда дайдиди бебурд хаётим, дил мехмонхонасин тўлдириб кимга? Қайда эдим мен...қайда эдинг сен... Хоин юрак, хоинми тақдир? Бевафоми аслида бу бахт? Хаёт синадими сиқиб сувимиз, мана учрадик биз, энди кечмасми? Қайда эдинг сен қайда эдим мен... Ёнингдан ўтганда энг катта бахтим, нигохинг тушса гар бир қараб қўйсанг. Биламан яшайман барибир сенсиз, боғланган бўлсам хам мен сенга ипсиз.... Мана ўтмоқдадир биргина умр, ўтиб кетяпти хам суйган онларим... Кимлардир кимсиз....кимдир лойиқсиз... Мен эса кўзларингда яшадим унсиз...
(c) Sayyod | |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 12240 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 29 | |||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |