Кўзи оч одамдан аслида кўзи тўқ одам гохо хавфлироқдек. Сабаби, аксарият кўзи оч инсонлар нормал ва стандарт нарсаларга интилишади. Кўзи тўқларни айримлари эса....мумкин бўлмаганига интила бошлашади.
Кўзи очлар етганига шукр қилса, кўзи тўқи имкон қадар таъқиқлар устида одамларнинг хаётини, керак бўлса хавф остида қолдириш йўлида хам тап тортмайдилар. Чунки, хаётда кўп нарсага эришишга ўрганган кўнгил, ўртанганида мумкин эмасига етишмоқ хам шартдек бўлаверади.
Катталарнинг катта ўйини...
Мансаби улуғнинг иймони сустлашмасин, хамёни каттанинг шукронаси йўқолмасин, зеро харқанча имкони кенг бўлганнинг нафси хам кенгайиши оддий холатдек.
Сўнгги пайтлар муғомбир кўзи тўқ ва маккорлардан, кўзи оч бўлсада, аммо соддароқлар хурматга сазоворроқдек. Менинг наздимда!
Бир вақтлар ёзгандим, камбағалларнинг аксарияти қувноқ холатда юради, сабаби улар ўз орзусига ЕТИШИШ илинжида бахтиёр, порлоқ келажагига ИШОНЧ билан ижобий хислатларини мустахкамлаб боради.
Аксарият бойларнинг қовоғидан қор ёғиши эса, келажагини шу қадар кўра билиши сустлашиб қолганида. Нимага интилиш бўлсин? Нима орзу?
Жараённинг ўзи қизиқ. Орзунинг ўзи гўзал. Интилмоқнинг шижоати завқли.
Хаммасида бир жавоб, бир ечим ва бир даво: Шукрона?!
Бу камлик қилади. Натижаларга жуда камлик... худбинликдек туюлади. Шукр қилиб хамёнинг устида атрофда зорларга қараб ўтишнинг кимга нима фойдаси бор? Ўзингга шукронангданми? Бефойда шукр...
Мажбурмассан, бироқ бир тахлил қилингчи, бефойда шукр... фойданг тегиши мумкинлигини билиб, шукрни бахона номи билан алиштирмоқ. Кимни алдаяпмиз? Худоними?
Боймисан? Орзуларингга етган инсонмисан?
Атрофингга боқ! Узоққа эмас, шундоқ ён-верингга кўзингни оч.
Сен учун чақадек туюлган пул эвазига келиши мумкин бўлган шундай мўъжиза кутиб яшаётган, орзусини кечалари уйқудан олдин Худога пичирлаб чин дилдан сўраётганлар қанча.
Хайрия хам эмас, шунчаки уларни орзусига калит бўлиш, шахсан сенга чўнтагингдаги ортиқча бўлган бир икки юз минг билан бахоланар. Сенинг бир кунлик овқатланиш пулингдир, аммо кимгадир бу бир олам.
Ёки бир кун молдек ичиб, эрталабгача хожатхонадан қўшниларга "Боғ аро" "қўшиғини куйлаб" текин концерт бериб , натижада икки кун капельница остида ётқизадиган харажатинг эвазига бир неча одамни хаётини сақлаб қолиш имконинг бордир.
Улар умри охиригача сени номингга шукр айтганини , юқоридаги шукринг билан фарқи қанчалик экан?
Хавфли тўқлик ечимим хам шундан иборат: Бўлишмоқ ва завқланмоқ! Кимнингдир орзусига сабабчи бўлиб, ўша инсонни рахматига қулоқ тутиб эмас, кўзларига бир қараб, уларнинг чақнашидан завқланиш нақадар бахт!
Инсоният бойликка интилиши тубида бахт тушунчаси ётадигандек. Етдим деганингдами, ё кейинчи? деган саволидами?
Яна, яна ва янами?
Етдингми? Ортганидан завқлан, бошқаларга орттираётганингдан завқлан! СЕН сабабчи бўлган АКСАРИЯТ бахтидан завқлан!
Ўзингни бахтингдан кўра аксариятнинг бахтидан завқланмоқ ва уларга сен сабабчи бўлганингни ўзи асл шукрона, хам шараф, хам савоб ва хам тасвирлаб бўлмас хақиқий ва хаққоний бахт!
Амалда синаб кўр, хаммасини сезасан!
орттираётганингдан завқлан! СЕН сабабчи бўлган
АКСАРИЯТ бахтидан завқлан!
qoyil oka zo'r gaplar sizdek aqili insonga xovas qilsa arziydi
Баъзида уйлаб коламан хар бир инсонни ичида яна битта инсон булади. Ичидаги инсон хакикий инсон булса керак деб. Чунки хаммамиз биламиз нима тугрию нима нотугрилигини. Ичи кора, кунгли кора инсон деймиз баъзида. Лекин уйлашим буйича анашу кунгли кора инсонни хам кунглида яхшилик килиш илинжи умиди булса керак. Яъни ичидаги инсонни виждон деб оладиган булсак. у хар бир одамда бор. кимдадир купрок, кимдадир камрок. Кимдир купрок ишлатади, кимдир эса умуман ишлатмайди. Лекин энг мухими бор. Кимдадир уша ички инсони кучлилик килиб купрок уша ичидаги инсонни айтганини килса. Кимдир ичидаги инсонни баъзида айтганини килади. Умуман айтганини килмайдиганлар хам йук эмас. Виждон хеч качон нотугри йул курматмайди, агар у ишлаб турса. Виждон хам арра ва болтага ухшаш нарса канча ишлатсангиз шунча яркираб очилиб бораверади. Агар ишлатмасак аксинча занг босиб колади. Агар уни ишлатиб юрсангизу бир икки ишлатмасангиз у уз тиши ва тиглари билан сизни ичингизни гажиб бошлайди. Хаммамиз виждонимизни яркираб ишлаб юришига харакат килайлик.
Аммо, ўзингга тегишли бўлган нарсага хам жон борича интилма, у барибир сендан бошқасига насиб этмайди.
Бахт - бу мен бахтлиман деб айта олиш. Бахт - бу кимнидир бахтли қилганингни хис қилиб уйқуга кетишдир.