
Шоу-бизнес оламида кечадан буён Зиёда диққат марказида! Ахир у Президентимиз фармонига биноан "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвонига лойиқ топилди. Шоу-бизнесда айни дамда долзарб бўлган ва керак бўлса Зиёдадан хам аввалроқ сахнага чиққан рейтингдаги қанчадан қанча хонандалар бу унвонга муштоқ.
Зиёдани шахсан мен лойиқ хисоблайман. У учун чин дилдан жудаям хурсанд бўлдим ва у билан боғланиб табригимни етказар эканман сайтимиз учун шодлик онлари маълумотлари билан қисқача бўлишди:

Зиёда:-Унвонга лойиқ топилганимни кеча билдим, умуман кутмагандим ва хардоимгидек йиғладим (кулади). Билмиман кўнглим ёмон бўш, йиғлаб юборавераман. Бу сафар хам мазза қилиб йиғлаб олдим.
Кеча хабарни билганимда Мустақиллик байрамига тайёргарлик репетициясида эдим. Ўша ердан биринчи бўлиб ота-онамга қўнғироқ қилдим ва хўжайинимга хам айтдим. Ўша ерда бўлган санъаткорлар хам хаммаси табриклашди. Бошқача бўларканде барибир (самимий) бошқачейкан. Кейин тўй хизматларига бордим ва "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда!" деб эълон қилишганида бошқача бўларкан, мазза қивордим.
Ўзига яраша маъсулиятни талаб қилади, ўша ижодда, кийинишда , ўзини тутишда, одобда ва хамма хаммасида. Худо хохласа оқлайман!

Зиёдага урра!)
