Нихоят, Шахзоданинг узоқ кутилган концерти 7 кунлик аншлаг билан тугади. Хар бир куни бир нафасда, сахна ортида хам мутлақ сокинликда ўтди. Бошқа яккахон концертларда асосан сахна ортида одамлар билан гавжум, йўлларда халал берадиганлар кўп ва доим шовқинлик бўларди. Шахзодани концертининг 7 куни сахна ортида жимликда ўтган бўлса, албатта томошабин залида бунинг акси бўлди.
-3 май куни Афруз гурухи, Жахонгир Позилжонов оиласи билан, Рашид Холиқовнинг турмуш ўртоғи ва Азиз Ражабий хам оиласи билан ташриф буюришди. Шу куни Шахноз расмий равишда томошабинлар қаторидан жой олди. Бошқа кунлар у сахна ортида бўлди.
-4 май кунидаги концертида Амира Алибекова, Тамила, Каниза ва Якзонлар ташриф буюришди. Афруздан Музаффар шу куни яна бир бора ташриф буюрди, айтишича концерт ёққани сабабли яна келган.
Шу куни "Сердце матери" қўшиғини куйлашдан аввал, залда онаси хам борлигини айтган Шахзода йиғлаб юборди. Буни албатта халқ тушунмаслиги мумкин, лекин Шахзодага яқин инсонлар бунинг сабабини яхши билишади... Онаси бир неча йилдан бери оғир касаллик билан курашиб келмоқда. Бу хақида Шахзода кенг оммага гапиришни истамайди, лекин шу куни онаси концертига ташриф буюрганида, она қўшиғини куйлашдан аввал чидай олмади... Асосийси қисқа сонияларда тезда ўзини ўнглаб олди. (видеода кўрарсиз)
-5 май куни актриса Ойдин Юсупова ва режиссер Шахло Каримовалар ташриф буюриб, Шахзодани табриклашди.
-6 май куни Билолхўжа онаси Камола билан ва Шахзоданинг ўғли Солих ташриф буюришди.
-7 май энг сўнгги кунига турмуш ўртоғи билан Севара Назархон , Актриса Дилноза Кубаева, Рихситилла Абдуллаев турмуш ўртоғи билан ва Нигора Каримбоева синглиси билан ташриф буюришди.
-Шахзода дастур давомида 3 хил соч турмагида, 7 хил кўринишда намоён бўлган бўлса, Аниқ 4та либос ва 4та устидан тўлдирувчи либослардан иборат (халатсимон устки либос, куртка, жакет ва енгил накидка) бўлди (сўнгги либосга икки тўлдирувчи либос қўлланилди).
-Концерт зўрми, ё бошқами, бахони томошабин берар, лекин аниқ бир фактни хеч ким инкор эта олмайди: хеч қайси концертларга ўхшамаган, ўз эртак йўналишида, ўзига хос ўз стилига эга дастур бўлди. Бу хаттоки раққослар терма жамоасидан то ортиқча ялтир-юлтур бўлмаган дидли либослардан хам яққол кўринди. Лазер шоу ва махсус чироқларнику айтмаса хам бўлади.
-Сахна тўла тутун бўлгани билан, томошабинлар қаторига унчалик тушмади. Аксарият концертларда биринчи қатордан, то деярли ўнинчи қаторгача тутун билан тўларди. Сахна олди тарафларига махсус "ветродуй"лар қўйилган бўлиб, тутунларни сахна ичига хайдаб тургани боис томошабинларга хам ноқулайлик сездирмади, сахна хам булутлар эффектини ушлаб тура олди.
-Концерт дастурининг 6-7 май кунларига янги бир фишка киритилганлиги хақида хабар бергандик. Аслида концерт кунларини барчасида бўлиши керак бўлган, қўлга ўрнатиладиган махсус лазер мосламаси, Европадан келиши кечикди ва 6-7 май кунларига тўғри келди. Шу кунлари залга Шахзоданинг қўлидан нур ёғилди))
сўнгги 7чи кундаги хайрлашиш.
Концертнинг сўнгги куни тугагач, Шахзодани икки стилисти аввал гримеркада қутлаб тепага кўтариб отишди
Кейин эса раққосалар тайёрланадиган хонасида Шахзодани 7 кунлик концерти учун 7 маротаба тепага итқитишди)))
Отилаётган Шахзода хам қувонч, хам қўрқув, хаяжон, хотиржамлик ва бахтиёрликни хис этиши сезиларди.
Афтепати қаерда ва неччида бўлганини эса узр айта олмаймиз. У хам кўтаринки кайфиятда аъло даражада ўтди.
Концертга боғлиқ видеолар уч қисмда яқин кунлар қўйиб борилади: 1. Концерт дастури томошабинлар залидан, 2. Севара Назархондан то Райхонгача концерт хақида видеоинтервьюлар. 3. Сахна орти сирлари. Концерт билан боғлиқ барча фишкаларни техник тарафлари сахна ортида ёзиб олинганлари, Шахзодани концертдан кейинги отилишлари ва яширин камерага тушган сахна ортидаги қизиқ интригалар!!!
Хозирча концертдан яна қизиқ суратлар:
Лазершоу билан ўтадиган 3чи блокни очиб берадиган раққоса Наташа! Хореограф Круглованинг қизи.
Раққослар терма жамоаси, дорбоз йигит (оқ либосда) ва Дилшод Каттабеков
Таниқли ва махоратли хореограф Круглова ва Россиядан концерт учун хизматга келган Иляс Нафиков билан сахна ортида.
Шу суратдаги Шахзода кўрсатаётган холат каби, концерт кунлари зўр бошланиб, давомланиб, ана шундай зўр тугади!
|