13:04 КЛИП: Жасур Ғойипов -"Бу ёмғирмас". Премьера! | |
Муниса Ризаева ва айниқса унинг мухлисларини роса асабига тегаётган собиқ қайлиқ Жасур Ғойипов диққатини тўла ижодга қаратган кўринади. "Бу ёмғирмас" таронаси ўзининг сокинлиги, рухияти ўзини тутиб олган ва сўнгги даврлардаги урфга кирган тўй учун яралган қўшиқ бўлмагани учунам кўпчиликка манзур келди. Айниқса романтик инсонларнинг дилидаги гаплари мусиқага айланган ижод махсулоти. Жасур ўз ижодида стратегияга эмас, ижодни намоёнланишига урғу қаратаётгани хурматга лойиқ. Санъати бўлмаганидан кейин, стратегияни нишонга олганлардан, пули дарёдек оқиб кетиб, омадни сотиб ола олмаётганларни "отчаянный" холатда хеч бўлмаса шуниси "еб қолар" деб масхарабозларни кетини ликиллатиб рухиятиям мавзусиям кир бўлган клиплар қилаётганиниям кўряпмиз. Асл нияти санъат бўлганга санъат омади кулиб боқади!
"Бу ёмғирмас" қўшиғига ишланган клип лавхалари назаримда қўшиқнинг хар бир нотасига монанд. Мазкур клипнинг трек кадрларини алохида эътироф этмай илож йўқ: мақтанчоқлик йўқ! Жудаям ўзини тутиб олган лавхалар, хонанданинг ўзига хос сирли ва мавхумлиги сақланиб қолинган. Жудаям кўп бу мавзуга тўхталаман дердиму, мавриди келмаганди: Айрим хонандалар клип трекида пайпоғидан то турсигини изигача кадрда кўринмаса мақтанчоқлик оргазмига эришмайди)).
Ўзини дидини юқори хисоблаган айрим хонандаларнинг клипларидаги либосларию, тақинчоқ ва туфлилари қимматбахо бўлиб, трекда айнан шу фирмаларни рекламаси учун подиум-клипдек кўрсатавериб намойиш қилаверишади. Зирагини тақиладиган жойидан, туфлигини тагидаги фирма номию, камарини тақиладиган жойидаги сифат белгиси тамғасигача кўрсатиши албатта керак! Бу менимча, ўша хонанда ва балки унинг продюсерининг моддий бойлигини эмас, кўпроқ маънавий ғариблиги, комплекси ва аввало рухан-ички камбағаллик хиссидан мақтанчоқлик қилишга ундашини кўрсатиши бўлса керак. Жасурнинг бу клипида эса асл дид бу соддалик, одмилик эканлигини хис этасиз. Хеч қандай ялтир-юлтир ва айнан трекда узоқ кадрда ушлаб туриладиган мақтаниш лавхалари йўқ.
Бевосита клипдаги воқеа ривожига тўхталсак, болалигимда бувимнинг бир айтган гаплари ёдимга тушиб кулиб юбордим... "Оила қургандан кейин йигитга бир маржа учраб қолса борми, тамом оилани шўри шу бўлади"-дегандилар. Хечам маъносини тушунмагандим, оилани бузадиган четдан аёлга нисбатан, бугунги кунга келиб қўлланадиган турфа сўзларни хақоротигача биламану, шунисига келганида сўз бойлигим таржимонидан аниқ таржимаси топилмайди. ))) Марфа хам эмас, манж**қи хам эмас, маржа!))) Хинд киноси бўларди "Алибобо ва 40 қароқчи" ва у ерда маликанинг исми Маржина бўларди)) Билмасам))
Хуллас, клипдаги (адашмасам) ёш оилани талқин қилаётган Йигитали ва Асал Шодиевани хаётида бир маржа пайдо бўладию, оилани бузворишига оз қолади. Маржанелланинг сурати чиққан жойида айнан мана шу маржа сўзи ва ўша болалигимда эшитган гапим ёдимга тушиб юзимга кулгу югурганди.)
Клипда воқеалар ривожи ортиқча эмоционал истерикаларсиз, ўша трекига хос тарзда тиниқ, равон ва бир текисда кўрсатилиб, аслида оила олдида хеч қандай бир маржушканинг қадр қиммати бўлмаслиги ва ундан воз кечиш осон эканлиги суратни майдалаб отиб юбориш лавхасида намойиш қилинади. Ортиқча сахна кўринишлари хам шарт эмас, мана шуни ўзи хаммасини тушунишга кифоя. Бу клипни шу тарафларидан, қадр-қимматни ўзига хос , ўз ўрнида кўришга ижобий тарғиботга оз бўлсада хиссаси бор деб хисоблайман
Клип менга манзур келди ва уни аъло бахоладим.
Айтганча, клипда бир вақтлар роса оммалашган "Гап бўлиши мумкин эмас" қўшиғи муаллиф ва ижрочиси Вагиф Зокировни ёнаётган рояльда ижро қилаётганини кўрамиз. Шоу-бизнесимиз ривожланаётган пайтидан бери, хали хануз номини билдириб тураётган серқирра ижодкор, бастакор ва ғоячи Вагиф мазкур клипда росмана ёнаётган рояльдан зўрға қочиб қутулганини хабар беришмоқда. Шунингдек, клип совуқ ва ёмғирли хавода 2 кун давомида суратга олинганлигини хам маълум қилишди.
Тасиксдан клипни сифатли турини кўчирмоқ 125мб
Тасиксдан клипни мобил турини кўчирмоқ16мб
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 11747 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |