Бош сахифа » 2014 » Сентябрь » 19 » Клип оламида янгилик: "Маликам энди қара". Видео
04:30
Клип оламида янгилик: "Маликам энди қара". Видео

Сардор Рахимхонни "Маликам энди қара" қўшиғи жудаям зўр қабул қилинганидан хабардормиз. Менга Рахимхонни ижодидан очиғи, "Ишонмасман"идан кейин шу "Маликам энди қара" қўшиғи жудаям ёқди. Шу икки қўшиқ уни овозига жуда мос яралгандек, назаримда. 

 

 

Унга ишланган клипни премьера учун тақдим этишгач, томоша қила туриб, аввалига тушунмадим. Кейинига ғалатироқ туюла бошлади ва фақатгина охирига бориб...клипни яна қайтадан кўриш истаги пайдо бўлди.

 

 

Ишонсангиз шу клипни деб, интернет оламидан "Прозопагнозия" касалини излаб топиб ўқиб чиқибман-ей. Омон бўл Вики!) (машхур актер Бред Питтда бу касалликни енгил формаси экан, Асал Шодиева Анжелина Джолини турмагини қилиб борса, ана Бред хам компот!))

Кейин яна бир мартта кўрдим. Бу касаллик клипда махорат билан жонлантирилибди...қойил.

 

 

Охирида Суғдиёна қахрамони "как всегда" ўлган бўлади ва шунга Рахимхон қахрамони рухий касал бўлган бўлса керак деб ўйлагандим.  Йўқ...ижодкорлар кутилмаган бурилиш билан хамда чайнаб берилмаган воқеалар ривожи тарзда мени хайратлантира олишди.

 

 

Клипни стилистикаси жудаям қизиқ. Янгилик!

Клип касаллик кўзи билан суратга олингандек ва аслида фараз натижаси бўлган қиз ва унга ўхшайман деган Асал қахрамони билан боғлиқ воқеаларга яна соат қўнғироғи мавхумлик ясайди. (будильник-уйғотгич?)

Балки Асал қахрамони хам фараздир? Ёки ўз касби ва келажагига мухаббати учун таваккал қилган хамшира? Мухаббати учун хам таваккал деса бўлади, зеро бундай касалликка чалинган инсон билан мухаббатни хам келажаги қоронғу бўлса керак. Ха, дуч келган шундай сочи турмакланган қиз билан кетворвурадида шаталоқ отиб)))

 

 

Аввалига ўша йўқолган  Суғдиёна қахрамони бўлган қизга рахмим келди...кейин Асалга. Клип охирида эса албатта Рахимхон қахрамонига ачинасиз. Яна бошидан мана шу назар билан кўрсангиз бошқача томоша қиларкансиз. Аслида хаётимизда соппа-соғ бўлиб хам учрайдиган одамларни асли кимлигини билмай ўтамиз...

Фалсафа фанлари доктори унвонига қараб турган жойимдан бундай чекинишни  дархол тўхтатиб клипга қайтаман:

 

 

Клип-интрига, клип-янгилик, клип-креатив ва клип-триллер...мана шундай номлай оламан. Қўшиқ хам ёққанига, клипдаги мана шундай мавхум  жойлари бўлганига ва айниқса ўзгарадиган эффектда кимларнинг юзларидан фойдаланилган экан деб охир оқибат клипни 3-4 маротаба кўрибман!

 

 

Ижодкорларга қойил дея оламан! Стилистикага гап йўқ! Бу янгилик ва жудаям қизиқ!

 

Клип режиссери Санжар Маткаримов

Қўшиқ муаллифи бастакор Ахмаджон Хожиматов

Матн муаллифи Бобур Бобомурод

Ролларда: Асал Шодиева ва Суғдиёна Азимова

 

Бош қахрамон ролини ўзи ижро қилишни истаган Рахимхон ролини яхши уддалаган ва айтишича яхши сценарий бўлса фильмда хам роль ижро қилиш истаги бор. 

Асал Шодиева хам ўз ролини аъло уддалабди.

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Тасиксдан клипни сифатли турини кўчирмоқ 151мб

 

Тасиксдан клипни мобил турини кўчирмоқ 18мб

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 16668 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Asal Shodiyeva, Sardor Rahimhon

Нравится
Барча изохлар: 21
1 Фотима опа   (19-Сен-2014 08:59) [Материал]
Кушик яхши клипи унча ухшамаган хаетий эмас бундан Мохитобоним кушиги 100 чандон яхши чиккан!!

2 Madina nigmonjonova   (19-Сен-2014 10:12) [Материал]
Зур

3 Doston   (19-Сен-2014 10:56) [Материал]
instagramda korb bu rasmlani hayron qoludm endi cundim

4 Azamat   (19-Сен-2014 12:56) [Материал]
Sardor Rahimxon ham qo'shiqchi bo'ldiyu!

5 GOOGOOSHAFC_UZ   (19-Сен-2014 13:25) [Материал]
"Prozopognoziya" kasalligi bilan bog'liq kino "Лица в толпе" (Olamon ichidagi chexralar) filmi xam 2011 yil Jyulen Manya tarafidan xam suratga olingan.Unda bosh ro'lni mashxur aktrisa MIla Yovich ijro etgan.Ushbu filmda Milla ijro etgan bosh qaxramon qotilni yuzini ko'radi lekin ushbu kasallik tufayli unga yuzlar doimo almashib turgandek tuyiladi.
Ushbu klipni to'liq mazmunini tushunmoqchi bo'lsangiz albatta "Лица в Толпе" (Olamon ichidagi chexralar)filmini ko'rib chiqing.

Raximxon nafaqat yaxshi qo'shiqchi balkim ajoyib aktyorxamdir.Uning qo'shiqlariga olingan kliplar noodatiyligi bilan ajralib turadi.


6 Miraxmedov_D   (19-Сен-2014 13:30) [Материал]
sanat asari! qoyil! zo`r chiqipti! kinolarimizaniyam shunaqa zo`r effekt, montaj, hullas har taraflama chiroyli ishlashga kirishishsa bo`lardi wink

7 Bek8111   (19-Сен-2014 16:41) [Материал]
Klip  yaxshi chiqibdi. Sardor Raximxon oynaga qaraganda Farrux Soipov ni chexrasidan xam foydalanilibdi. )))))) Rivojlanish bor. Xar xolda chet eldan shundo ko`chirib yopishtirib quymaganku. Otajonimsiz klipi xam yaxshi chiqqandi.

8 Bek-Uzbekistan   (19-Сен-2014 16:56) [Материал]
Klip manga uncha yoqmadi (to'risihamde),Chunmadim disam xato bo'ladi klipga alal oqibat tushunib yetdim lekin barbir ja qorishtirib yuborishibdi.

9 muxarram   (19-Сен-2014 17:07) [Материал]
Voqea oxiridan bowlangan tuwuniwim buyicha.. balki tuwunmagandirman:-D:-D:-D

10 Bek8111   (19-Сен-2014 19:34) [Материал]
So`g`diyona Azimova yangi talantli aktrisa. Kelajagi porloq. o`z kasbini sevadigan va o`z ustida ishlaydigan aktrisa. Agar shu ketishda ketsa yomon bo`lmaydi. Dilnoza Kubayeva 2 bo`lishi xam mumkin. Talant va iqtidori bor. Ishlariga omad. Sardor Raximxonni bu ashulasi xam zo`r. Bir xil kliplarga qaraganda mp3 formati yaxshi qabul qilinadi. Boshqalariniki esa aksincha. Masalan menga Yulduz Nizomovani mish mish klipidan ko`ra mp3 formati ko`proq yoqqandi. Balkim Narimondan boshqa klipmeyker bilan klip ishlaganda yoqarmidi. Xa endi xar kimning mneniyasi, didi xar xilku!

11 Hello5753   (19-Сен-2014 22:41) [Материал]
Klip yaxshi chiqibdi

12 Sherzod   (19-Сен-2014 22:53) [Материал]
qo'shiq yahshi chiqibdi klipga unchalik tushunmadim rosti

13 Muslima   (19-Сен-2014 23:30) [Материал]
Sardor Rahimhonga rahmim keldi bechora.))) Klip unchalik yoqmadi lekin qo'shiq yaxshi

14 Temur9292   (20-Сен-2014 01:34) [Материал]
Vay uxlatiptiyuu anu awuladan, bitta kavkazcha awula bolardi. БЛАТНОЙ УДАР digan gruppa bor. WANSON yonaliwida qowula etadi. Internetga kirib poisk berip korila. Awulani oti ВОТ ИДЕТ КАРАВАН.

15 jamila   (20-Сен-2014 01:59) [Материал]
https://www.youtube.com/watch?v=vwCrxomPbtY

16 Alijon   (20-Сен-2014 02:55) [Материал]
Қойил Сардор акам

17 Sardor_B   (20-Сен-2014 18:45) [Материал]
Klip yaxshi chiqibdi. Qoshiq xam ajoyib super. Aktrisalar xam maromiga yetkazibdi rolini. Sardor Raximxondan yangi kliplar kutib qolamiz

18 SAYYOD-MUHLISI   (21-Сен-2014 13:43) [Материал]
Zor gap yoq klipga yoqdi manga ijrogaxam gap yoq

19 mashhur   (21-Сен-2014 18:12) [Материал]
Sardor Rahimxon har doim yuksak didli, saviyali kliplar chiqaradi. Ishlariga rivoj

20 samiya   (22-Сен-2014 13:39) [Материал]
specool gap yoq omad sardor aka

21 Nodira90   (25-Сен-2014 03:39) [Материал]
Da siz yozdiz biza tushundik nu bu saytga kirmidiganla tushunmaganicha qopketvuradi. Aralash tushunarsiz tuyilgandi birinchi ko'rganimda. Lekin barbir ohirida nima bo'ldi? Kim tushundi shu joyini? Asal rasmdigi qizga oxshab keldi Sardor uni yoniga tushdi va u goyib bop qoldi. Qiziq..?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!