КиноБизнес: 7000 долларга саундтрек этишга рухсатМИШ)) Baxs| Tanqid | Janjal
КиноБизнес: 7000 долларга саундтрек этишга рухсатМИШ))

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Амира Алибекованинг продюсери биз билан боғланиб қизиқ бир воқеани гапириб беради:

-Куни кеча бир режиссер номидан қўнғироқ қилишиб, машхур актерлар Улуғбек Қодировдан то Муниса Ризаевагача иштирок этаётган бир фильмда саундтрек этиш учун Амира Алибекова танланганини айтди. 

Муниса Ризаева хам хонандаку, ўзи айтмайдими десак, йўқ бизни талабга кўра Амира Алибекова танланган дея тушунтирди.

Қизиғи гап сўнггида қистирди "Бу фильмда Амира саундтрек куйлаши учун 7000 долларгина тўланса бўлди".
Қўшиқни ёзиш учун студияга хам, ТвМда ротация учун хам ўзимиз тўлашимиз хам керак экан. 
Бу дегани 7000 доллардан ташқари яна 4-5минг доллар дегани. 

Узр, Амира бу фильмда саундтрек куйлашига сизлар 7000 доллар берганингизда ўйлаб кўрармиз деб трубкани қўйдим.

Хонтахта фильмларга хомийлар топилмаяпти чоғи, реклама учун энди бундай "соққакашлик" тури авж олмоқда...

Иштаха тугул бизнесингиз ёмон эмас киночилар. Фақат шу экран "оч"лигича қолмоқда. Тўқсиз, лекин шу озгина фоизиниям томошабинни қониқтиришгаям ажратсангиз ёмон бўлмасди.

Пфффф... 7000 доллармуш а)) Оғизни бир чеккасидан пиррилаб учиб кетаверарканде))
25-Дек-2012 09:27
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Amira Alibekova
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 GAGA   (25-Дек-2012 09:35)
0'ZILA YARATIB TASHVIQ QILAY0TGAN SYSTEMANI QURB0NI B0'LISHILA ANIQ VA YANA ANIQ KUNDAN HAM TINIQ...MAG'LUBIYATNING B0SHLANISHI MUB0RAAAAAKKKK

2 Dadaxon   (25-Дек-2012 09:37)
Bita qöshiq aytishga shuncha pulmi? Tentaklik.

3 Abbosbek   (25-Дек-2012 09:39)
Хонтахта фильмларга хомийлар
топилмаяпти чоғи, реклама учун
энди бундай "соққакашлик" тури
авж олмоқда.... талончилик. . Бу ярамаслар

4 SpecialOne   (25-Дек-2012 09:44)
Buncha pulga kino olsa böladiku xD

5 Barno   (25-Дек-2012 10:01)
Nima bupti havodan kelgan pul havoga ketadida artistlar ham pulni tuydan topYaptiku nima ularga birov sayntrik aytsin deuaptima

6 uz_uza_uma   (25-Дек-2012 10:16)
bu rejjisorlarni tomi ketib qolgan o'zini domla pomlaga o'qitib olsin TOVBA ODAMLARGA HAYRONSAN

7 Shahzoda   (25-Дек-2012 11:04)
voy bò tovba!

8 Ziyokor   (25-Дек-2012 11:31)
мошенниклар.. 7000 доллар бериб кушик айтгандан, битта машина олган яхши))

9 Гап йук   (25-Дек-2012 11:48)
хахахахахахахха кинони оти нима шуниси кизик?Улуғбек Қодиров ва Муниса Ризаева "шунака" кинода сниматся килишга пулам бергандур) Адашмасам режиссер Стивен Спилберг булса кере)

10 MiSs_DiLfUzA   (25-Дек-2012 13:37)
Пфффф... 7000 доллармуш а))
Оғизни бир чеккасидан
пиррилаб учиб
кетаверарканде)) biggrin

11 Shahzod   (25-Дек-2012 14:06)
Amirani Prodyusseri javob qilib Boblabdiyu )))

12 Абдужавлон   (25-Дек-2012 15:35)
Тангани икки тарафи булганидек бу масалани хам иккинчи тарафини хисобга олайлик азизлар! Шу Амирани продюсери шу кизни туйга таклиф килиб яхши кунимизда ният килганимиз келинг хизмат килиб мехмонимиз булинг деса, уша мухлисга узлигини ставкалигини айтишади. Менда бунака пул йук бунча берамиз деса уша МУХЛИС узр биз бу пулга борадиган артист эмасмиз дейид-ку. Конирежиссор хам шуни назарда тутган булса ажаб эмас. Бу мани шахсий фикрим.

13 abdulloh   (25-Дек-2012 16:30)
ogo...

14 abdulloh   (25-Дек-2012 16:31)
omadini bersin.

15 Фермед   (25-Дек-2012 17:22)
боплабди деймизу лекин уша телфон килган (агар хакикатдан хам бор булса, балки бу хам "реклом"дур) режиссер хам боплабдику пул бериб ашулла айтинг деб, хозирги шунаканги енги чиквотган "артист"лани пулини олиб кейин эшитилса максадга мувофик ва энг тугри йул булариди!!! Бу ерда гап хеч кимга адоватда эмас, бу шунчаки шахсий фикр, артистлар мабодо укисанглар хафа булманглар, фонограммани магнитофон оркали куйиб хам эшита оламан, катта концерт залларидагиниям кабул килиш мумкиндир но туйдаги фонограмма бу гирт "АХМОКЛИК", инсофли булинглар!!!

16 Bahrom   (25-Дек-2012 18:58)
7000 $???? Ozgina insof kere. Manimcha bu prosta piar busa kere yanayam bilmadim

17 Алия   (25-Дек-2012 23:26)
Бугун Винтажни клипин случайно Ру твда куриб колдим ва хайрон колдим... ТАмилани- ягонам арабика клип ПЛАГИАТ экан!!! Винтаж feat. DJ Bobina - На-На-На клипига плагиат!!! Винтажни клипи 6 ой олдин чиккан... адашмасам шу июнь ойларини бошларида... 30 майда ютубга жойланган экан а Тамилани клипи октябрьда съёмкаси булган а премьера 2012-11-14 сизларда... мана ссылка Винтажни клипига http://www.youtube.com/watch?v=Vob4rSNEpoM Изохим чикади деган умидтаман...

18 Humoyun   (26-Дек-2012 00:11)
$7000 ga odamlar ki4kina busayam tuy utkaziwadi, bu $7000 minga 4 minutlik soundtrek yozmoq4i, hali yana wun4a pul suralsa kerak klip oliw uchunam!

19 Noza   (26-Дек-2012 02:23)
balki rostanam beriwar wu pulni)) pul ketsa ketsin mawhurli kesin dp))

20 гайратчик   (26-Дек-2012 04:03)
Xizmat taqozosi tufayli bir voqeadan xabar topdim. "Akajon xizmatingizdan" filmi rejisseri Sh/Nuraliyev oilasidan ajralganidan xabarim bor edi. Ammo ajraluv sud qarorida belgilangan otalik majburiyati, ya'ni qizalog'iga aliment to'lashdan bo'yin tovlab kelayotgan ekan. Kinodagi obrazlarini ko'rib quvongan ko'zlarim bu haqiqatdan lol qoldi... O'z farzandi oldidagi burchlarini eplay olmayotgan insonlar o'zbek kinosida o'zlaricha tarbiyaviy ahamiyatga ega kino yaratish umidida yurganligidan to'g'risi man uaylib ketdim(((( Iltimos komentimi chop etishingizni so'rayman, axir sayyod.uz adolat noshoniku!!! Mobodo komentim chiqmasa 5 yillik muxlisila qattiq ranjiydi)))

21 Mamuraxon   (26-Дек-2012 04:39)
Wou-biznesga yaqin odamman. Hozigi kup4ili artistla yoki awula4ila uzlarini tanitish (uzlarini reklama qilish) uchun pul to'lawadi.

22 milawka   (26-Дек-2012 10:06)
7.000 $ pulim bugandaaa brows

23 Яхё   (26-Дек-2012 15:34)
Манимча Саид Мухторов номидан тел килишган.

24 Яхё   (26-Дек-2012 15:35)
Саид Мухторов номидан тел килишган.

25 STUDENTKA   (26-Дек-2012 23:08)
Haqli savolde, wu Amira Alibekovani odamla to'yiga etiwsa prodyuserlari qancha so'rilla? Kamida 300-400 $ og'izlarini chetidan pirillab uchip ketadiku. Nega uwa paytda panika qiliwmidi saytga chiqvolib?

26 Nadejda   (27-Дек-2012 00:16)
daxshatuuu

27 Nadejda   (27-Дек-2012 00:18)
daxshat

28 dadA   (27-Дек-2012 17:53)
kimm bu?? AMIRA ALIBEKOVA

29 Фермед   (29-Дек-2012 11:36)
Демак энди кандайдир бир кинода саундтрек айтилса биларканмизаде бунинг учун ижрочи 7,000$ берган деб... biggrin уша режиссерлардан илтимос киларидим биз мухлисларгаям пул берилар... куп эмас, хар бир курган киноимиз учун 70$ етади, тугрими сайт мухлислари? Ахир ушбу "фильм"ларни куриш учун 1-1,5 соат кимматли вактимиз кетвотти... а "кушикчилар" туйга пул бериб келишсин чунки "фонограмма" туфайли маънавий зарар курвомиз!!!

30 Ziyoda_J   (29-Дек-2012 16:59)
кошки шу пулга мос боса

31 Дилхуш   (03-Янв-2013 11:02)
Амирани овозини Шахзод гурухини салисти Рашид Холиковга ухшатаман

32 google93   (04-Янв-2013 14:30)
Bu reklama bo'masin yana

33 zarina   (05-Янв-2013 13:07)
oxo amira awula etwga umuman arzimidiyam ovoziyam yo torisi boru

34 Oddiy-Muxlis   (06-Фев-2013 04:06)
Amira Alibekovani Koz kozga boqsa qoshigini yaxshi koraman omadlar Amira

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 37
Мехмонлар: 37
Рўйхатдагилардан: 0