Амира Алибекова - "Кўз-кўзга боқса". Аудио+фишка премьера
Нейтрал равишда олиб қарайдиган бўлсак, шоу-бизнес олами кундан-кунга хайратлантирадиган даражада ривожланмоқда. Эклектик уйғунлашишлар, фишкалар ва хоказо.
Амира Алибекованинг "Сенсиз" таронаси ва клипини премьера қилгандик. Хозирда унинг янги "Кўз-кўзга боқса" қўшиғини тақдим қилиш билан баробаринда, унга ишланаётган клип жараёнидан суратларни хам премьерасини тақдим қиламиз.
Клиплардаги бетакрор образлар, фишка ва ажойиб имиджлар борасида Манзура илк маротаба ярқ этган бўлса, кейинчалик Каниза, Муниса ва Тамилалар бу борада ажралиб чиқишни бошлашди.
Каниза миллий эклектика билан бирга Леди ГаГа стилида бўлса, Муниса миллий эклектикага урғу берди. Тамила эса илк қадамини айнан дунё миқёсидаги бренд либосларидан фойдаланган юқори дид билан бошлагани эътиборни тортди. Бу борада шоу-бизнесда Шахзода, Лола, Райхон, хоним Ибрагимовна ва Нилуфар Усмоновалар етакчилардан бўлишган.
Албатта Нилуфар бу жуда алохида мавзу, чунки у каби ўз устида турфа тажрибалар қиладиган хонандалар кам учрайди.
Амира Алибекова. Хўш, у қандай кириб келмоқда?
Либослар, клип учун ишлатилган ажойиб фишкалар, образ ва унинг деталлари тахсинга лойиқ.
Илк таассурот бу ўзбек юқори мода намунаси деган фикр келади.
Декорация учун қанча атлас ишлатилган экан?
Сўзанадан диван, атласдан чироқ ва чойнак пиёладан торшерлар мазкур клип учун махсус ва эксклюзив равишда бир донадан яратилган.
Аввалига чойнак пиёлалар елимланган деб ўйладим, кейин эса уларни хар бирини орасидан темир тиргак ўтганини маълум қилишди. Оригинал!
Мана бу образи қайсидир бир қахрамонни эслатдию, лекин аниқ эслай олмадим, Тўмарисхоним кўриниши ёдда қолиши аниқ.
Бу пойабзал эса мода оламидаги ғаройиб кашфиёт бўлса керак. Унинг муаллифи "Дом стиля" дизайнери Дилдора Қосимова.
Амиранинг имиджи ғояси устида унинг продюсери ишлаган. Либослар ва буюртма имидж Артем Дробышевдан
Клип ғояси хам Амиранинг продюсерига таалуқли, клипмкейкер эса Жасур Шаметов.
Клип эътиборингизга тез кунлар тақдим қилинади, хозирча эса "Кўз-кўзга боқса" қўшиғини қарши олинг.
Ashulani boshi yoqti rosa, balan qilib eshitsa zo'rakan. A ovozida unaqa wow didigan narsa eshitmadim ili yaxshi eshitmagandurman. Rasmladan klip zo'r chiqadigan shakl. Omad tiliman
bunga etma qoshuq desyam etib chiquradi, keyin odamla eshiturib o`rganib qoladi a potom sevib qolishadi, 3-4 oy yo bo`p ketsa odamla eslamiyam qoyishadi chunki buni etgan qoshuqlarni umri qisqa o`ldim qoldim sevdim! bular sanatni xor qilishdi
Milliy matodegi kiyimlar, oyoq kiyim, dekoraciya va albatta jihozlar juda chiroyli va did bilan, prodyusserlariga ham o'zlariga ham molodec diyiw mumkin. Well Done!!!
Manga Amira Alimbekova taqdim etgan 2 ta qo'shi va 1 dona kilib juda yoqqandi. Bu sho'x qo'shiq "Ko'z-Ko'zga boqsa gar" qo'shig'ini ijrosiga yaxshi baxo berolmiman. O'zbekonalik yetishmaydi ijroda. xit bo'ladi bu qo'shiq.
endi Munsisa Rizayevani hamma gapirganiga, buyam ushandan qomiy diptide, Munisa Rizayeva kiygan kiyimlarini, bachkanalashgan turi dsayam bo'ladi, lekin anu oyog'idigi yoqdi
Rostdan ham ovozi ozroq Tamilanikiga o'xsharkan! Ovozida yarq etib ajralib turadigan joyi yo'q! Lekin klipga tayyorgarlik zo'r! Nega hozir ko'p qo'shiqchilar qo'shiqqa emas, klipga ko'proq e'tibor berishyapti?! Bu qo'shiq umuman xit bo'lmasa kerak!
Манга лично жуда ёкди овози жудаям мощный экан нима дмса булади такой гушли овоз экан! бирхиллани овози ингиллаган булади бу ашулачини овози манга ёкди ОМАД
Для Дилорам: у мунисы ризаевой совершенно неудачный клип и образы и нельзя сравнить работу Амиры Алибековой с Мунисой! Муниса даже не додумалась бы так придумать именно придумать потому что Амира не своровала а наоборот сделала невероятно необычное и красивое
Amira Alibekova ,nima disamikin o'ziga yarasha chiroyli Vidi bor,Bu rasmda Imdjni yahshi tanlabdila,shunindek oyoq kiyimlari bilan betakror ko'rinishda.bu ashulalariga keladigan bulsak matni,musiqasi yahshi chiqqan,ijroga keladigan bulsak umuman yoqmadi,kuylashdan oldin manimcha koproq shu ijro etishda shugullanishi kerek,ovozga keladigan bulsak yog'onlik bor,jarangli emas .
Munisa eto Munisa u neyo svoyo!!!!Ona toje ne ploho poyot!!!!!No eta pevica Krasavica Umnica talantlivaya!!!A te kto piwet vsyakuyu erundu eto zavisniki bezgolosie !!!!Amira Alibekova luchwayaaaa))))
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.