Бош сахифа » 2023 » Январь » 19 » Кимга керак керакмас билиб.
12:42
Кимга керак керакмас билиб.

Яна саволларимдан толиб,
Сокиндаги шовқиндан безиб
Қани қайларга қочиб кетиб,
Кимга керак, керакмас сезиб... 

 

Ўзим билан ўзим курашиб,
Ожизликдан хўрлигим келиб
Ўзимни хар охангга солиб,
Кимга керак, керакмас билиб... 

 

Сабабларни тўқиб чиқариб
Овунмайди барибир ишқим  
Биламан  ўзим айбдорлигим
Кимга керак керакмаслигим... 

 

Одамманку менам оғриниб,
«Лойиқмидим?»-саволи эзиб
Кўзларимдан аччиқ ёш сизиб,
Кимга керак, керакмас сезиб...


Аламларим бўғзимдан тутиб,
Ўз қадримни нархини билиб
«Шунчаларми хорлигим?!»-дея
Кимга керак, керакмас билиб... 

 

Уйга қайтар афсуслар қилиб
Бироз муддат бошимни уриб.
Эшигимдан киролмай йиғлаб,
Кимга керак, керакмас билиб... 

 

Қон-қариндош ё мухаббатинг
Хаммасида манфаат билдинг
Тушунасан шунда...
                      тегмай ёрдаминг


Кимга керак, керакмаслигинг...

 

(c) Sayyod                                                                                                                                  19/01/2023

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 2136 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, ijodiston, sayyodmonolog

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!