Бош сахифа » 2023 » Январь » 14 » Юракларнинг қулоғи хислар!
12:49
Юракларнинг қулоғи хислар!

Изланарди турли бахона, бир кўрмоққа, гаплашмоқ учун... назоратсиз табассум билан, ёнар кўзлар, енгил хаяжон...
керакмасдек ортиқча сўзлар. Юракларнинг қулоғи хислар! 

 

Кет деса, кетгиси келмаган кунлар, ёнингда қолмоққа бахона излар...
Тегинма деганда қаттиқроқ тутиб, қалбингга ўрнашиб яшагандилар... 

 

Ўтар умр, ўтар туйғулар. Алишдилар ўринма-ўрин. Шарт хам эмас кўришмоқ энди, баланд учган гаплар чиройлик.
Завқланамиз хислардан эмас, айтиб, таскин топар сўзлардан.
Билиб ранжиса-да юраклар, чалғитамиз малхам-гаплардан. Ўрганиб қолибмиз уларга, ёлғон таскин юпанчга қолиб. 

 

Етиб келар муносабатлар, ёнгинангдан осон ўтилса....
Минг соғиниб чорлайверганда, кўрмасликка бахона айтса... 

 

Кел деса, келгиси малол келганлар, ёнингдан совуққа қочиб қолганлар,
ўзи ўзгаргану, ўзгардинг дея
яна бир бор ўзингни айбдор қилганлар... 

 

Энди бу тарихда қолган ёлғонлар: 

«изланарди турли бахона, бир кўрмоққа гаплашмоқ учун...
назоратсиз табассум билан, ёнар кўзлар, енгил хаяжон...
керакмасдек ортиқча сўзлар. Юракларнинг қулоғи хислар!»

 

(c) Sayyod                                                                                                                         14/01/2023

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 930 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, sayyodmonolog, ijodiston

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!