Ўксик қалбим юрагимни ейди,
У хам мени бир эсласин дейди.
Бугун соғинч ёмон келди,
У сенга бир шу илтижо дейди:
Мени унутма....мени унутма...
Ёдимдаги мехримни эсласам,
Гўё умрим бекордайин ўтди.
Қани у тафт, қани у оловлар,
У хам эслар дея куним ўтди.
Мени унутма....мени унутма...
Хаётингда йўқман дея ,
Билсанг хечам ишонгим келмайди.
Юракка ўртанма дея,
Эсламайди десам у тинмайди:
Мени унутма....мени унутма....
Сендан менга хеч нарса керакмас,
Лекин афсус, бу сўзлар дил ейди.
Нечун яна истарман мўъжиза:
Хеч нарса бўлмаганидай,
бағрим тўлдирсайди.
Мени унутма...мени унутма...
Сени соғиндим - бу оддий хол эди,
Фақат юрагим бундан тинчимай қўйди.
У хам шундайин эсласин дейди ,
Шундан бироз мен овунсам эди...
Мени унутма...мени унутма...
(c) Sayyod |