menu
person

22:20
Талабларга биноан янги аудиомонолог!

Sayyod-"Айт" 

https://www.youtube.com/watch?v=CwMMLjvTal8

Аудиосини кўчирмоқ 6мб

http://sayyod.com/JUMANJIMP3/Monolog/Sayyod-Ayt.mp3

 

Сўз, мусиқа ва овоз Sayyod

 

16-февраль 2017 йил ёзилган "Хаммасини кечираман қайт" (Севганимга аталган нома рукнимдан)

Манба: http://sayyod.com/news/khammasini_kechiraman_ajt/2017-02-16-4339

 

Тўлиқ матни:

 

Мен шунчалар ёмонмидим айт,

Кўришгинг хам келмасдек гўё

Рашким бўлса золимликми айт,

Мухаббат тушмикан ё рўё...  

 

Бутун олам керакмас девдим,

Сен шунчалар севармисан айт?

Сенла билан овунганимда

Мен шунчалар ёлғизмидим айт...  

 

Хасадданми ё кўролмаслик

Менла бахтли бўлсанг деганим

Нега ишқим учун жазолар

Сен худбинсан дея севганим  

 

Нечун тўхтамайди саволлар

Нега тугамаскин мухаббат

Мен хам бахтли бўлай дегандим

Эссизгина умрим бўлди дард  

 

Мен шунчалар ожизмидим айт

Хамма айтганини кўрмайман

Мен шунчалар ёмонмидим айт

Севганимга жазоинг нафрат  

 

Азоблайсан фироқинг билан

Тилкалайсан жимлигинг билан

Базўр сени унутганимда

Эслатасан борлигинг билан  

 

Сен қадрли менинг инсоним

Яна қайлардасан бугун айт

Ўтаверар ғамгин хаётим

Ёзилади сенга хамма байт  

 

Ёмон бўлсанг менинг ёмоним

Нима дардинг бор, кел менга айт

Асли менда йиғилибди кўп...

Хаммасини кечираман...қайт...
 

 

Категория: IJODiston | Просмотров: 662 | Добавил: Sayyod | Теги: Sevganimga atalgan noma, monoLoG, Sayyod, sayyodmonolog
Всего комментариев: 0
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод