06:26 Хаммасини кечираман...қайт... | |
Мен шунчалар ёмонмидим айт, Кўришгинг хам келмасдек гўё Рашким бўлса золимликми айт, Мухаббат тушмикан ё рўё...
Бутун олам керакмас девдим, Сен шунчалар севармисан айт? Сенла билан овунганимда Мен шунчалар ёлғизмидим айт...
Хасадданми ё кўролмаслик Менла бахтли бўлсанг деганим Нега ишқим учун жазолар Сен худбинсан дея севганим
Нечун тўхтамайди саволлар Нега тугамаскин мухаббат Мен хам бахтли бўлай дегандим Эссизгина умрим бўлди дард
Мен шунчалар ожизмидим айт Хамма айтганини кўрмайман Мен шунчалар ёмонмидим айт Севганимга жазоинг нафрат
Азоблайсан фироқинг билан Тилкалайсан жимлигинг билан Базўр сени унутганимда Эслатасан борлигинг билан
Сен қадрли менинг инсоним Яна қайлардасан бугун айт Ўтаверар ғамгин хаётим Ёзилади сенга хамма байт
Ёмон бўлсанг менинг ёмоним Нима дардинг бор, кел менга айт Асли менда йиғилибди кўп... Хаммасини кечираман...қайт...
Қиш келганда қиру адирлар, бунчалар совуқ ва жонсиздек, худди бир неча ой илгари гуллар яшнаб турмаганидек. Рангдан айро куллар сочилган, яроқсиздек кўринар ўчоқ... Худди гулхан кўрмаганидек , ўтинларни ямламагандек... Қалбимдаги ўлган мухаббат, юрагимни тинч қўйган севги... Худди гуллаб яшнамагандек, худди оловланмаганидек... Лекин қизиқ мен тирикманку, қишми ёзми рангга бўлмай зор. Қалбимда олов бўлмаса хам, эхтирослар ямламаса хам, юзларимда табассумим бор. У энди бўлмайди хеч кимсага хор, кулиб туриб лабин тишламас зинхор . Истаган одамни киритиб қалбга, юракни куйдириб қилмайди безор. Гуллик даври ўтди...энди мевазор!
Хамма саволларга бор жавоб... Бир сенга келганда сокинман. Сокинманми ё тинган бўрон... Ахамиятсиздир энди хаммаси... Кимда нафрат кимда энтикиш, балки шунчалар бир оддий соғинч хам. Хотиралар қандайдир рангсиз... Худди тушда кўриб ўтгандек. .. Хаммаси жим узоқ узоқда. Борми йўқми бари йироқда... Мухаббатдан кетдиму билсанг... ердан осмонгача узоқликда тинчлик... Сени ўйласам хам жавоб йўқ... умр узоқлигида масофадаги жимлик...
| |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 45989 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 3 | |||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |