Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 2 » Хулоса: Зиёда концерти плюс ва минуслари!
01:42
Хулоса: Зиёда концерти плюс ва минуслари!

Зиёданинг  бу йилги концерти хақида худди дастурни ўзи каби фикрлар турфа!   

Дастур хақида менинг  шахсий фикрим эса концерт  ва шоу номига монанд тарзда томошабинлар олдидаги вазифа аъло даражада уддаланди. Томошабин пулига ачинмайди, дастурнинг деярли ярмидан то охирига қадар залдаги шар-шоу онлари,  болалари билан келган томошабинларни анча мушкулини осон қилди. Яъни аксар холларда сахнадаги дастурни жим ўтириб томоша қилиш болаларни зериктиради ва ота-оналарни сахнадаги дастурдан болалари чалғита олмади, чунки уларни зал бўйлаб кечган "Бутунжахон  шарлар фестивали байрами"   роса югуртирди. 

Томошабин сифатида,  юқорида айтганимдек халқ учун концерт зўр...бироқ... Мана шу бироқлари хақида айтмайдиган бўлсак унда бу сайт ва ундаги репортажнинг кераги бўлмасди.:)

Санъат, фаолият ва шахсан Зиёданинг хонандалик карьераси билан боғлиқ умумий назар билан тахлил қилиш мухим нарса.  Зеро дастур устида ишлаган ижодий жамоа ва Зиёданинг ўзи хам ўзларига кўринмаган хатоларни келгуси концертларида қайтармаслиги учун керак. 

Минусларда  билдирадиган фикрларим аслида танқидий эмас, Зиёданинг санъатига бефарқ бўлмаганим учун хам  кўпроқ хозир айтганимдек келгуси дастурларида янада яхшироқ  бўлиши тилакдошиман. Кейин бизни сайтдан аслида танқид излаб кирилиши 7 йиллик анъанага айланиб хам бўлинганку))

Томошабин ва халқ кўзи билан айтилган фикрларимга қўшиб бирма-бир дастурнинг аввал плюсларини санаб ўтсам:

 

 

+Боши. Китоб ва фильм каби мухим бўлган "боши, ўртаси ва якуни" теорияси билан қараганда концертни боши эффектли ва ажойиб чиққан. Парда очилиб, сахнани тўсиб турган оқ пардада соялар акси билан бошланади. Парда тушгач, сахнада  Зиёда куйлаб турибди деб ўйлайсиз ва клипга уланган сахна кўриниши "электр қисқа туташуви" билан чалғитиб туриб, одамлар орасидан "Мен бу ердаман" дея (ростакасим) Зиёда "пайдо" бўлиб, сахнага чиқиб келиши рости хам кутилмаган ва қизиқ кечди. Хамма сахнадаги парикда куйлаётган қизни Зиёда деб ўйлаганди-да.

 

 

+Декорация(лар) қизиқ. Икки четга сурилаётган блоклардаги экранлар, тепадан мажнунтолга қиёс мослама, ундаги миллий матоларимиз билан сахна кўриниши жуда гўзал чиққан. Ўша осмадан унумли фойдаланилган, охирида ундан Зиёдани кўтариб турувчи сахнача сифатида хам қўлланилган.  Декорация икки маротаба ўзгариб иккинчисида эртаклар олами ва ёки шар-шоу сифатида намоён бўлади.  

 

 

Иккинчи блокда пардалар очилганидаги бу кўриниш, Зиёданинг  қиролича образи ва икки ёндаги (адашмасам фақат учинчи куни) катта елпиғични бошқараётган йигитлар, умуман жуда эффектли кўриниш хамда эртак сахнасини хис қилдиради. 

 

Кейинги   блокда декорация ўзгармагану, қўшимча фишкалар катта каблуклик пойафзал билан қизиқ чиққан. 

 

+Либослар. Сахна кўриниши ва шоу доирасида(!) ажойиб либослар.  Айниқса биринчи ва иккинчи миллий рухдаги либослар бежирим ва айнан Зиёдани ўзига хос ва мос! Бу икки либосни бошқа тадбир ва хизматларда хам кийса бўлади. 

 

+Уланишлар! Раққос ва раққосларани сахнадаги қўшиқларга уланиш каби рақслари уланиб кетилиши. Танаффусларни шу тариқа кутилмаган рақслар билан чалғитиб сахна кўринишлари тақдим этилиши ажойиб. Йигитлар рақсидаги терилган мусиқалар ва узун тирноқлик қизларнинг рақсларини томошабинлар аввалига Зиёдани концертига умуман мос бўлмаган деб тушунмайроқ қарашган бўлса ( атрофдаги "нима бўляпти?" "нега бунақа ашула ва рақс бўляпти?" ва хоказо гаплардан) , бу сахна кўринишлари охир оқибат   томошабинларни олқишларига сабаб бўлди. Яъни ўз ишларини яхши уддалашди .

 

 

Яна бир танаффусни урма созлар билан ёпишгани+. Учинчи куни созандалар қаторидан жой олган Зиёданинг маъмури Тимур импровизацион тарзда арабча рақс тушаётган қиз билан биргаликда рақс тушиб томошабинларни зериктирмади.  Айнан мана шу танаффусдаги зериктирмаслик, маъмурни томошабинларни хис қилишидаги  вазиятга динамика берганига қойил. Чунки харқанча арабчага қиз хиром айлаётган бўлмасин, шу қизни ўйини аслида импровизацион тарзда қўшилгани сезиларди чунки йигитларни мусиқасига кўп холларда туша олмади ва бир хил харакатларни қайтараверди. Иккинчи кундан зекритирмаслик учун қўшилган бу имправизацион рақсга, айнан  учинчи куни динамикасини Тимур қўшиб берди. Қойил! Хонандаси учун нақ сахнада рақс тушиб кетдия.)) (эртага видеода кўрасиз)

 

 

+Жонли ижро! Зиёда жонли ижрони фонограммадан аъло куйлаганини ўзимни ва бир неча одамни номидан бемалол айта оламан. Қойиллатди! Гарчан дунё миқёсидаги қўшиқларни қайта куйлашларига қарши бўлсам-да Зиёданинг ижросида тинглаш мароқли кечди. Джаз услубида ва евро стилида куйласа бемалол хорижниниг "Голос" каби лойихаларида етакчи хонанда бўлишига ишонаман. 

+Фанклуб. Бошқа хонандалар концертида бир хил кийиладиган ва осон бўлган оддий футболкага типографиядан сурат туширишдан чекинишган. Фанклуб аъзолари оқ кўйлак ва ёки оқ футболка устидан бир хил нимча кийишган ва бу чиройлик кўринган. 


 

 

Ана энди минуслар.

 

-Зиёдани ўзи қани? Концертни ярмидан Зиёдани сахнадан йўқотгандек бўлдим. Арабча, хиндча қўшиқлар нимага керак эди? Минг йилги алмисоқдан қолган қўшиқларни қайта куйлаб худди дастурга репертуар етмай тўлдириш учун шошиб куйлаб қўйгандек.  

Агар арабча ва хиндчада куйлаш қиррасини хам намоёнламоқ истаган бўлса қаттиқ янглишган кўринади, зеро янгилик бўлмади. Зиёдани шундоқ хам овоз техникаси аъло даражада ва ниманидир исботлаши керак эмас.  Олдинги йилги хиндча попуррига қўшиб,   бу йил арабчаси жуда ортиқча бўлди.  Зиёдани ўзи шундоғам репертуаридаги қўшиқлари яхшику.

 Жонли ижрода ретро шлягер "Аиша"ни зўр куйлади, бироқ сўзлари... худди дуч келган нарсани айтиб ташлагандек. Ўзи бу қўшиқни танлагани хато. Керакмасди умуман шу эски қўшиқлар. Концертни биринчи блокидаги сезилган Зиёда концертидан асар қолмай, халқлар дўстлиги фестивали Зиёда ижросида бўлиб қолгандек. Майли репертуар оз бўлса хам, шу Зиёдалигича озгинаю созгина қолса зўр бўларди.

 

 

-Пахмоқ либос))) "Пышные"ни таржимаси нимайди? Хуллас, ўша қиролича образи сахнадан чиройлик кўринсада,  қўпол тикилгани кўринади. Буни биринчи куни суратини қўйганимдаёқ хаттоки йигитлар хам инстаграмда изохда айтишди. Охиридаги либоску умуман Райхонни стилидагидек.  Бошидаги икки либосдан Зиёдани сезган бўлсак, репертуар билан бирга либослар хам Зиёдага хиёнат қилди. 

 

 

-Танаффуслардаги танаффуслар))) Парда ёпилгач танаффусни ёпиб турадиганлар то чиққунича ва ёки шу уларни сахна кўриниши тугаб, парда очилгунга қадар вақт жудаям чўзилиб кетди. 

-Тоғора устидаги йигитлар рақси....керакмиди шу лажа?) Тоғорада сув бўлиб унга йигитлар оёқларини тиқиб сачратиб эффект кўрсатамиз деб.... яна техник тарафлама сахнадан сувни артиш учун қизлар швабра олиб чиқиб йигитларга сахнани арттиришлари ...хуллас, умуман бу жараён  қўшиққа тайёрланган сахна кўриниши сифатида қилинган деб кўрсатишга харакат қилинмасин, барибир хамма ўша сувлардан халос бўлиш учун амаллаб ўйланганини сезишди... шу қадар кулгулик ва емаган кўринишда эдики... Яхши артилмай қолганидан учинчи куни раққоса қиз югура туриб сирпаниб сальто кўрсатди. Кейин сахна орқасига кириб кетди)

-"Халқаро шарлар байрами"...кўпде... Аввалига дастур бошиданоқ фанклуб томошабинларга тарқатди, кейин икки катта шарлар томошабинлар устида бироз сайр қилди, кейинига ўртачалари, кейин масхарабозлар учадиган шарларидан чиқиб тарқатишди. Болалар завқланди, бироқ, бошқаларни шунақанги асабига тегдики. (ўртача шарлар каттагина )  Айниқса операторларни бошига ва камерасига урилавериб  хуноб қилди. Бирдан нимадир келиб бошингизга урилаверсаям бўлмас экан. Мани ўзимми нақ беш маротаба бошимга урилиб чўчитди. Халиги каааттаси босиб қолганидаку умуман "Истиқлол" санъат саройи томи ўпирилиб тушдими дебман. 

-Ўртоғи У.Рахматуллаевни  реклама қилиш учун сахнага чиққан Шерзод Бин. Концертни учинчи куни дастур сўнггида қаердандир сахнада Шерзод Бин ўзидан бошловчи ясаб олиб пайдо бўлиб қолди. На боши ва на ўртасида кўринган бу пародист дастур сўнггида сахнага чиқиб умуман мантиққа зид ва емаган кемаган реклама онларини бировни концертига суққани одамни ғашига тегди. Дўсти У.Рахматуллаевни концертида Божалар "балкон" деганимией, алланиманидир валдираганича халқдан хеч қандай реакция бўлмагач, гапларини бир-бирига улай олмай концерт ижодкорларини эълон қила бошлади. Шунга сени илтимос қилиб чиқаришган бўлса шартмиди дўстинг У.Рахматуллаевни емаган пиарини бировни концертида қилиб? (Это выглядело убого!) Причем тут У.Рахматуллаев?

Ва энг асосий минус-фонограмма! Бошқалар ўз йўлига аммо Зиёда учун бу уят! Овоз бор ва фонограммадан зўр куйлайди бунга хамма амин! Нима учун бу йил хам фонограмма?! Ва айнан бу йили шу саволни кўпчилик беряпти.  

 

Умуман олганда томошабин сифатида ва халқ учун тақдим этилган концертга аъло бахо! Минуслар эса ташкилий ва ижодий жамоа учун билдирилди. 

 

Шу ўринда: 

 

Ўғилчасини таништиргани энг завқли онлар десам муболаға бўлмас.

 

 

Хол эса сохта экан!))) 

 

 

Халиги ўзбекчилик ирим деганидек... Кўз тегмасин! 

 

 

Дуэтлар:

 

Божалар гурухи ва

 

 Даврон Эргашев билан бўлди. 

 

 Учинчи кунги мехмонлар: 

ва

 


 

Айни дамда видео монтаж жараёнида. Насиб қилса эртага тақдим этамиз. 

 

 

Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов ва Нодира Махмудова. 

 

 

 

 

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 17302 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ziyoda

Нравится
Барча изохлар: 15
1 Fazilat Andi   (03-Ноя-2014 04:37) [Материал]
cool zuru a? zur buladi bundan kiyingilari yo nasib.

2 Muxlis   (03-Ноя-2014 05:28) [Материал]
Hurmatga loyiq va san'ati ham, iqtidori ham yuqori san'atkorlardan! Otasiga rahmat!

3 bekzodbek44   (03-Ноя-2014 10:19) [Материал]
Gap yo'q

4 bekzodbek44   (03-Ноя-2014 10:21) [Материал]
Bek.uz doirachila gurihiyam chiqibtide

5 Salimxon   (03-Ноя-2014 10:22) [Материал]
Sualarga qaraganda yaxshi o'tganga o'xshaydi. Ilohim bunaqa konsertlar ko'payaversin.

6 azamat   (03-Ноя-2014 15:49) [Материал]
tiyaaaaa

7 azamat   (03-Ноя-2014 15:49) [Материал]
tiyaaaaaaaaaaaa

8 MirsaiD   (03-Ноя-2014 22:26) [Материал]
Ziyoda ga oxwagan qiz.Ziyodani siynilari Aziza qovilova bolala.opalariga kansertda yordam berdila.manimcha bowlaniw chiqiwi hich kim sezmadi :-D:-D

9 Bek-Uzbekistan   (04-Ноя-2014 00:02) [Материал]
Konsertga bormadimku lekin borgan tanishlarimiz etishdi keyin xozirgi maqola va suratlardan ko'rinib qoldikiy bu yilgi Ziyoda ni konserti rosmanasiga RAYHON ga taliq bo'libdi,Ko'p joyda konsert RAYHON ning 2002-yildan boshlangan SHOU lari stilida,Lekin Ziyoda jonli ovoz jonli ijro borasida IDEAL.

10 Doniyor   (04-Ноя-2014 01:03) [Материал]
iye Nodirayam fotograf bopkettimi

11 muxarram   (04-Ноя-2014 20:27) [Материал]
раккоса киз Зиёдани углини сахнадан опчикиб кетишга келганда угли боргиси кемай ойисига карайди лекин раккоса юлиб огандай опкетади рахмим кеп кетти Зиёдаям оркасига караб йиглаб огандай гуё

12 Бобожон   (05-Ноя-2014 21:23) [Материал]
Хаммаси Яхши,Шукрона)))Факат Озода ва Юлдузни  концертига келмайдида!Хафачилик булмасин!!!!!

13 azizbek   (06-Ноя-2014 11:36) [Материал]
Зиёда жоли ижродаги консертни кутамиз сиз буни удалйсиз оллох ёр болсин

14 D o n o   (08-Ноя-2014 09:26) [Материал]
kansert zo'r bo'ldi bu safar manga yoqti
minusla xammada bo'ladi neco)))

15 Dj Akesh Million   (09-Ноя-2014 17:15) [Материал]
Konsert juda ham zo'r bo'ldi manga rosayam yoqdi ..Dekoratsiya + Liboslar + Ekranlar va eng asosiysi Ziyodaxon o'zining farzandini sahnaga ob chiqqani ayniqsa zo'r bo'ldi..Manimcha Ziyodaxonning ham va boshqa xonandalarning ham eng shirin onlari bu o'zining farzandi b.n sahnaga chiqish .....OMAD tilaymiz Ziyodaxonga  hudo holasa keyingi ijodlariga ijodlar qo'shilsin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!