Тонгларим нурафшон бунча, нафаси ёқимли бунча, умримда
биринчи бора, юракда мисли бир
ғунча.
Тунларим покиза бунча, хавоси ёқимли бунча, ёнимда ухлаб
ётганни, чиройи халолдир шунча.
Ул ёрим чехрасинда, мехрибон юрак намоён, бағримга боссамки уни , хислар бепоён ошиён
Шунча бор севдим дегандим, энди айта олмай қолдим, хозирги
хисларимни, мухаббатдан устун билдим.
Ич-ичимдан тоза туйғу, кунларим озода туйдим, умримда
биринчи бора, халол севганимни сездим.
Хозир қайт, бир қучоқлаб, тўйиб олиб, кетгунча вақт.
Кейин майли, ё ўтмишга,
ё хотирага қайтар бўлсанг, бўлди эди..
Хозир кўрай, бир кўзларим,
тўйиб олиб, кетгунча вақт.
Кейин рози, ё узоққа, ё кўз кўрмас бўлар бўлсанг, бўлди эди.
Хозир келгин, бир ўпиб, тўйиб олиб, кетгунча вақт.
Кейин бўпти, ё унутмоқ,
ё нафратга қайтар бўлсанг, бўлди эди.
Хозиргина, бир муддатга, сезай сени, тўйиб хидлаб, бағримда
узоооқ қучсаму...
Кейин майли, соғинчларим харом бўлиб, гунох бўлса, бўлди
эди.
(c) Sayyod
|