15:26 Хосила ва Шахзода концерт чипталари найранглари? | |
Шахзоданинг концерт таклифномалари сохталаштириб турли ташкилотларга сотиб кетилаётгани маълум бўлди. Хусусан бизга мурожаат қилган бир банк ходими суратда кўриб турган таклифномаларни уларга бир номаълум шахс сотиб кетганини айтди. Қизиғи таклифномада "Ўзбекнаво" ва "Тўланди" ёзувлари мухри мавжуд. Вахоланки таклифномалар аслида оддий сотувдаги чипталардан фарқли сотилмайди, уларни концерт ташкилотчилари ва хонанданинг ўзи лозим топганларга хадя қилади ва уларга "тўланди"мухри туширилмайди. Шунингдек "Ўзбекнаво"нинг хам бундай мухри йўқлиги хамда уларнинг чипта ёки таклифнома сотишга боғлиқлик тарафи йўқлигини улар расман айтишмоқда. Адашмасам "Тарона" билан боғлиқ хонандалар таклифномалари ортига "Тарона-концерт" ва кассанинг мухри тушириларди. Воқеалар ривожи кутилмаганда қўйидагича давомланди: банк ходими у таклифнома сотган одамни телефон (***-72-42) рақамини билиши, бироқ у телефонини ўчирмагани ва лекин қўнғироққа хам жавоб бермагани учун боғлана олмаган. Телеграмда хам бемалол ўтирган у фирибгарни кутилмаганда ўзини махалласида тутиб олган. У шу пайт махалладаги дўкондагиларга хам сохта таклифномаларни сотишга уринаётган бўлган экан. Айни дамда сохта таклифномаларга берилган пулларни банк ходими қайтариб олишга муваффақ бўлган. Узр сўраган сохта таклифнома тарқатган одам негадир ўзини Жахонгир Отажоновни "родной укасиман" деган. ishonasmi maxalamda tutvoldim ushata magazinchilaga bilet bor dib yurganakan бугунги даврда аксарият ташкилотлар ва айниқса банклар кузатув камераси билан жихозланганлигини йигитча унутган кўринади...))
Мабодо мазкур холат юзасидан тарафларда жиддий хуқуқий ишлар олиб бориш юзасидан талаб қилинса у ходим орқали сохта таклифнома ўтказаётган одамни телефон рақамини олиб беришимиз мумкин.
Хосила Рахимованинг чипталари эса Давлат Солиқ Назорати ходимларига 80.000 сўмдан мажбуран сотиб олишга ундашаётганини ўша ерда ишлайдиган бир ходим маълум қилиб бизга чипта суратларини юборди. Оқ бўёқ билан ўчирилган асл нарх устидан ёзилган 80.000сўмлик нархга шубха қилган ходим асли 18 минг сўмлик чиптани 80 минг сўмдан ва камига мажбуран оляпмизми дея эътироз қилмоқда. Хосила Рахимованинг матбуот-котиби Ёдгорбек Юксал аниқлик киритади: -Аслида 120.000 сўмлик чипталар мухлислар талабига биноан қайтадан Хосила опа ва Эътибор опалар чипталарни ярим пулини тўлаган холда 80.000 сўмдан сотувга чиқаришди. Ўша аввалги қиммат нарх ўчирилиб чегирма нархи устидан ёзилган. Агарда сиз шу ёки шундай каби холатларга тушсангиз ва ёки мухим (қизиқ) хабарни кенг оммага етказишни истасангиз телеграмдаги +99894 695-21-21 рақамига ёзишингиз ёхуд шу рақамга қўнғироқ қилиб хабар беришингиз сўралади. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 80155 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |