Сизга боқсам майлими, кўзларизга термулиб, шунча бевафога боқиб оз нури қолган бўлса хам, майли сизда сўнсин у.
Сизни кутсам майлиму, йўлларизга зор бўлиб, шунча йулдан кун ботганда, майли сиздан тонг отсин.
Сизни севсам майлими, майли мен бир ёнаман, шунча куйиб адо бўлган , сиздан ёнсам ёнибман.
Сизни десам майлиму, бир ягонам бўлгин деб, балки сизда кўрдим орзу, балки сизда охирим...
Сизга айтсам майлими, шу сўзларни хар куни, токи тошдан бўлса хамки, бир жонланса у юрак... Сизни севсам майлиму?))
***
Мухаббатни нима учун айнан юракка алоқадор этишар экан, ахир суйган инсонимиз хақида фикру хаёлимиз миямизда, куйганимизда йиғлайдигани кўзларимиз бўлса, қўлларимиз қучоқлашишга ошиқса, оёқларимиз у тараф чопса ва лабларимиз бўса истаса деб ўйланардим...
Бугунгни кунга келиб, кимдандир оғрингани, кимдандир совигани, кимдандир эзилганини ва...сени учратганда негадир яйраётганини, янада қаттиқроқ ураётганини ва гўё бутун вужудим юрак бўлиб ураётганидан икки нарсани сездим.
Бири бу инсондан нима кутишни юрак бошиданоқ ўзи айтиб турар экан, оғриндими қоч, у сеники эмас, ва иккинчиси, хақиқий севгингни учратганингда юрагинг вужудингга айланиб қолиб уришини сезганингда рўй берар экан.
Сени ўйласам юрагим оғримаяпти, эзилмаяпти ва қийналмаяпти. Фақат шодланпиб талпиниб шошаётгандек. Сени хаёлан оғушимга олишимни ўйласам тинчланяпти.
Демак сен меники, юрагим эса сеники.))
Мухаббатни нима учун юракка алоқадор қилишлигини, фақат ўзингда сезганингдагина тушунар экансан.
Мана шундагина бу мухаббатинг хақиқийлигини хам англаб етаркансан.
***
Шаддодмисан кўзларингда чақмоқ чақар, қарама йўқ, қарама, юрагимдаги ўтни оловлатиб қўймасин.
Сирлимисан жилмаярсан, лек айтмасдан бир оғиз сўз... ўйнармисан?
Қўй гапирма, билмасдан, куйдириб қўйишим мумкин.
Хазиллашма мен билан... севиб қолишим мумкин)))
(с) Sayyod
|