28 апрель эрталабки соат 7-00дан то кечки 22-00гача №24 мехрибонлик уйида сумалак шоу бўлиб ўтди. Ўз исмини билдиришни истамаган бу шоу хомийси ва ташкиллаштирувчиси хаммага таниш хонанда бўлиб, репортажда шунчаки қатнашчи хонанда бўлиб қолишни лозим топди.
Мехрибонлик уйи ховлисида қўйлар сўйилди, бир неча хил таомлар дошқозонда қайнади. Ташриф буюрган хонандалардан кўзимиз тушганлари: Мадина Мумтоз, Афруз гурухи, Нилуфар Усмонова, Даврон Зайнутдинов, энг актив Шохруххон ва унинг икки укаси Шухратбек ва Мухамадали. Яна бир қатор хонандалар хам келганини маълум қилишди.
Актер Адиз Ражабов шу куни бошловчи бўлди. Адизни тўйларда бошловчиликни кам учратишингиз мумкин, хаттоки тўйларда ва премьераларда хам, лекин мана шундай тадбирларда уни кўп учратишимиз хурматга сазовор.
Шохруххоннинг фанклуби шу куни хизматчилар гурухи бўлиб, нафақат байрам рухиятини, балки ташкилий ишлардан то креатив лойихаларгача аъло даражада уддалашди. Бу фанклубнинг уддабуронлиги, мехмондўстлиги, ташкилиш ишлардаги чаққонлик, миллиметр ва секундигача аниқ ва равон равишда ишлаши, мени яна бир бор ижобий хайратлантирди.
Шохруххон ва фанклуб
Мана шу сурат менга Шрекдаги мушукчани кўзларини ёдимга солди)))
Афруз
Sayyod
Мадина Мумтоз
совғалар тарқатиш жараёни
асосан кичкинтойларни мана шу тариқа, "ути мой шладкий"-дея юзини чимчилаб қўйиш одатимиз кенг тарқалган, бу суратда кичкинтойларни ўзи Шохруххонга шундай хисларни сезиши ажабмас, чунки Шохруххонни ўзи катта хажмдаги-кичкинтой)))))))))))
Адиз бирдек барчани кўнглини олди.
Машхурлар билан боғлиқ қизиқ эсдалик лойихасини Шохруххон фанклуби амалга ошириб, ташриф буюрганларни қўлларини шу тариқа излари плакатларга намоёнланди.
Sayyodни танқидий матнлар сабабчиси бўлган қўл, аслида хаммасига мана шу айбдор)))Шунинг учун хам уни "отпечатка"си текширувдан ўтказиш учун бахонада олинди))
кечгача давом этган дискотекадан кейин, Адиз Ражабов турли ўйинларни ўтказди, булар орасида энг қизғини "Крокодил" бўлди. Яна совғалар....
Хайрия тадбирлари хақида сўз кетар экан, фикрлар хамиша бўлинади. Ва аксарият холларда закот ва садақа сифатидаги нарсаларни адаштириб, бу хақида ошкор қилинмаслиги айтилади. Вахоланки, мана бундай оммавий тадбирларни тарғибот сифатида ошкор қилиб, бошқаларни хам эзгу ишларга жалб қилиш мухим эканлигини унутиш керак эмас!
Барча имконияти мавжудларни шундай хайрия тадбирларига чорлаймиз, зеро сизларнинг биргина ташрифингизни ўзи қалби кемтик мурғак қалблар учун энг катта бахт онлари!
Байрам рухияти Шохруххонга ижобий таъсирини ўтказмай қолмади, у рақсга хам тушиб кетди. Қўшиққа хос тарзда ғирт миллий кўринишда.
Kanizani 2-minutlik murojati uz samarasini berayotganidan faqat hursand bulish kerak Shohruhhonni boshlagan haeriya ishlarini olloh dargohida qabul qilsin. ammo bolalar uei uziga tuq dahshat ekanmi, man fotolarga qarab shundae tushundim.
Bu xayriyani amalga owirganlaga Olloh o`z ajrini beradi. baraka topiwsin. nafaqat bolalar uyi balkim nogironlar maktabida o`qidigan yana nogironlar uyida xam shunga o`xwaw tabrirlani amalga owirilsa nur ustiga a`lo nur bo`lardi. Savob iwlarilada Olloh madadkor bo`sin. Shohruhni fan klubiga gap yo`q.....