Сен энди
ўзгасан, сен энди бошқа. Сенга қўнғироқ қилар камида юлдузлар, ўша сен
тинглаётган машхур хонанданг хам. Энди мен кўримсизман улар соясида, балки
йўлим топарман бошқа махаллада, кимларга бўлмасам хам машхур хонанда, кимгадир бўла оларман ягона юлдуз. Сен
боқган юлдузлардан нур ёғилар тунда, совуқ кечаларингда иситарму улар? Менинг
қалбимдаги оташин туйғу ёрита олмаса, тафти бор эди, кунда суяб турса тунда
аллалаб, ота-онанг каби мехрибон эди. Бугун
учратдим сени, жуда ўзгарибсан, энди либосларинг хам анчайин дадилроқ,
қарашларинг хам бир мунча тепадан. Менга нурсиз туюлди сенга эса бу мода,
кўзларинг безагандек мовий ранг линза.
Анорлар пишибди, ё шишиб кетган, силикон селитра яратар мўъжиза, анор эмас асло қовун-тарвузлар... Нафис лаблар қани? Пластелинми бу? Аввал келганийди уларни тишлаш, энди эса дейди фақат ишқалаш....
Қизарган юзларни безарди уят, энди максфактор яратар дахшатли жоду. Оёқларинг очиқроқ, энди улар озод, киндигинг
безаб турар темир айиқча. Тўғри зўр, прикольно, лек топмадим файз... Кимлар
сотиб олганкин у қайси бойларкин? Ёки осмондаги ўша юлдузлар? Лабларинг
пичирлаб кечир деганда, бармоқларим ёпганди ундай дема деб, энди эса лабинг ўзинг ёпарсан, сигарет симириб қалайсан дея. Қўлим
югурарди майин сочингга, чидай олмай нафис жилваларидан, энди улар жонсиз,
ранглари совуқ. Қўлларим яширдим аста орқага, тегиб кетса чўчиб тушмайин дея. Бир
вақтлар эдинг жоним сен гўзал, кечир энди оддий бир бадбашара! Сен энди
чёткийсан, балки зўр нарса. Сени қўнғироқ қилиб чақирар юлдузлар, сен ўша орзу
қилган энг бойвачча хам. Мен эса
бахтлиман бундоқ қарасам, халолин топарман севмай уйлансам хам. Хеч кимга керак
бўлмай қолганингда, балки набираларим сенга садақа берар. Фақат у пайт
турмассан чинорлар тагида, хандон отиб ўтмасдан каптиваларда, лик-лик эта
олмай дискотекада, чоррахада турарсан узун ....лекин
эски бир ахволдаги либосда. Набирамни
кўрарсан хавасинг келарми, ё бўлса хам болларинг камида детдомда, садақани
оларсан югуриб дўконга, йўқ нонга эмас энди барматухага. Шу ўйлар ўтаркан
кулиб юбордим, оғзимда чиқиб кетди ужас
деган сўз, қошлар эмас хайрон сенда татуаж, хайр детка дедим тез юриб кетиб. Қўлингдан
сигарет тушиб хам кетди, ортимга боқмадим сен хамон шокда, мен эса шошиламан онам олдига, тезроқ
халолига уйлантир дея. Токи бу шаддод
юрак адашмай бир он, учиб қолмасин яна чирой макрига.
(c) Sayyod
|