Бош сахифа » 2012 » Ноябрь » 15 » Хаёт эканмизки, имкон хануз бор!
04:21
Хаёт эканмизки, имкон хануз бор!
Бу хаёт ягона, иккиси бўлмас,  бир келган тақдирни қайтариб бўлмас, яна бир туғилмоқ бўлса хам имкон, яна бир учрашиш иложи бўлмас...

Соғинган юракни бошқалар босмас, ўрганган қўлларни унутиб бўлмас,  гар тафти бўлса хам мингта қўлларни, ўзгача мехрни бошқаси бермас..

Юракни титратган қайноқ оғушлар, минг қадрдонинг хам ўрнин босолмас, ўзга армонларни ёт орзу босмас, чўғ бўлиб турганга олов алишмас...

Бу дунё бевафо бўлса бизгамас, сену менда танлов ўз қўлимизда, юрак истасаю  қайрилиб кетсак, нима фойда  бундан, не бахт бор  бундан...

Бу хаёт берилган умрбод эмас,  бизнинг тақдиримиз бизсиз ўзгармас, буюк туйғуларни айламайлик хор...Хаёт эканмизки...имкон доим бор!



Ёмғир ёғмоқда...қизиқ нега сени эслайман, ахир бизларга у хамрох бўлмаганди хеч хам. Бизнинг хотираларга у мутлақ бегонаку, нега сени эслашга ундайди? Ёмғир овозига қулоқ тутиб нима учун эслатишини тушундим... 
Сен билан қалбимда ёмғир билан  ажрашгандим...  Хозир ёмғирнинг шитирлаши, ўша пайтлардаги ичим тўкилиб кетаётгани овозини  эслатмоқда. Ёмғир кўз ёшларни эслатар...
Соғинчнинг овози хам бормикан? Сенга ўша овозни Аллохим тинглатишини сўрардим...
 

Ғуборинг бўлдиму, хуморинг эмас, зах босган юракда титраган махбус... Қалбингга киргандим гулханим билан, чароғон этарман кошонангни деб.. билсам экан кўнглинг оддий бир зиндон... гулханим сўндириб музлатган ошён...



Сен мени сўнгги хикоям эдинг. Афсус...сўнгги йўлимгача бормаган сўнгги китобим... Энди китобларимда хикояларга ўрин йўқ... фақат воқеалар, ходисалар, хаёт.... Болаликдаги эртакларни қўмсайман. Беғубор...орзуларга бой... армонсиз ва ишончли! Хамма нарсани сўнггиси бошқача бўларкан. Оғир ва рутубатли сўнгги хикоям... Ўлдирдинг қалбимни... Қизиқ... нима учун болаликдан эртак ўқиган эканман а? Яхшилик билан тугашига ишонч билан тарбиялаган улар нохақми? Билганимда болаликданоқ хикоялар ўқирдим...


Кечирдим... Кечирдинг.. Мухаббатчи? У бизни кечирармикан? Сену менку ажралдик, иккимизда қолмади хаққимиз.... увол бўлгани мухаббат бўлди...


 

Орзу бўлгим келганди, армон бўлибман

Кўзларингда қалқиган бир ёш бўлибман

Қадримни сездирган жон бўлай девдим

Дардимни сездирган бир ғам бўлибман


 
Кечагина хаво соғинч навосини чалди. Эртадан айрилиқ аёзи билан музлатади... Бир вақтлар висол гуллари билан яшнатиб, мухаббат тафтини оловлатганди... Табиатни ўзи бевафо, инсондан нимаям кутиш мумкин?))


Мен уни тимсолини хеч қачон хаёлимда чизмагандим, таъбимга хам мурожаат қилмай, тасаввур хам қилмаганман. Лекин хамиша у қандай бўлиши кераклигини хис қилиб келганман. Уни биринчи бор кўрганимда, айнан шу инсон ўша мен хис қилганим эканлигини тушунганман.
Орадан кунлар ўтмоқда...майли майда қадамлар билан кунлардир, лекин шу  майда қадамлардаги,
шахдам одимлар   билан унга мехрим ошиб, севиб боряпман...
У айнан мен қандай хис қилган бўлсам, худди шундай бўлиб чиқди.  
Хеч қачон севганингизни хаёлингизда тасвирламанг, аниқ тимсол ясаб уни изламанг. Шунчаки у қандай бўлиши кераклигини хис этинг бўлди ва ишонаверинг, сиз уни учратганингизда уни бирда хис этасиз!

Барчангизни умр йўлдошингиз  айнан сиз хис қилгандек бўлишини тилайман!
Мен бахтлиман! Навбат сизларга!

(c) Sayyod
Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 26273 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 26
1 omaty   (15-Ноя-2012 04:38) [Материал]
Вай Сардор ака КЛАСС!!! Манга ёк,ди!!!))

2 J - SuNiK   (15-Ноя-2012 05:05) [Материал]
aytganizde SEVGANIMGA ATALGAN NOMANI eng zo'ri gaaaap yuuuu qoyiil

3 Frenk-kent   (15-Ноя-2012 06:16) [Материал]
У айнан мен қандай хис қилган бўлсам, худди шундай бўлиб чиқди.
Хеч қачон севганингизни хаёлингизда тасвирламанг, аниқ тимсол ясаб уни изламанг. Шунчаки у қандай бўлиши кераклигини хис этинг бўлди ва ишонаверинг, сиз уни учратганингизда уни бирда хис этасиз!

Барчангизни умр йўлдошингиз айнан сиз хис қилгандек бўлишини тилайман!
Мен бахтлиман! Навбат сизларга!
Superrr boru tan bermasdan iloji yuq shu satrlar xayolimdagi,yuragimdagi suzlar Raxmat music

4 Gulsum   (15-Ноя-2012 06:55) [Материал]
Жудаям оригинал к,ойилман зор чк,ибди!

5 Bahodir_E   (15-Ноя-2012 06:59) [Материал]
:-(нега ёмгирда айрилдик,видолашдик агар хар ёмгирда сени эслаб кийналишимни билганимда торнадо булишини кутардим..

6 Bahodir_E   (15-Ноя-2012 07:02) [Материал]
Хакикий бахтизни топканиз рост бусин энг бахтлиман деганлар бахтизга хавас кисин Сардор ака..койил 1та узиз канчадан канча одамниинг кунглидаги уй кечинмаларини ёзасиз...кам буманг ака Рахмат..

7 kamila777   (15-Ноя-2012 08:30) [Материал]
Qoil, zur Sardorbek umringizdan baraka toping, ilohim bahtingizni topganingiz rost bulsin, ollohim hamisha ua panohida asrasin, Sevganimga atalgan noma bu ohirgisimi? hutdi haerlashgandae yozibsiz, Sardorbek.

8 Dadaxon   (15-Ноя-2012 09:26) [Материал]
Xar doimgidek zör. Ijodizga omad. Baxtizga köz tegmasin.

9 ...   (15-Ноя-2012 09:58) [Материал]
Орзу бўлгим келганди, армон бўлибман
Кўзларингда қалқиган бир ёш бўлибман
Қадримни сездирган жон бўлай девдим
Дардимни сездирган бир ғам бўлибман.................

10 Blueme   (15-Ноя-2012 11:57) [Материал]
va nixoyat xikoya oxiri yaxwilik bn tugabdi, bu misralar barchaga taniw menimcha, taniw kechinmalar, iloxim xammaga wunday g'oyibdan kelgan baxt nasib aylasin!!!!

11 zebosh   (15-Ноя-2012 12:28) [Материал]
sad

12 Zebiniso   (15-Ноя-2012 16:05) [Материал]
ha hamisha yaxshi yozasiz bilmadim negadir tushunchayiz yaxshi. Ilohim uyingiz farishtasi bilan baxtli bo;lib yuring.

13 Ezoz   (15-Ноя-2012 16:17) [Материал]
klass!

14 Розия   (15-Ноя-2012 18:37) [Материал]
Бу хаёт ягона, иккиси бўлмас, бир келган тақдирни қайтариб бўлмас, яна бир туғилмоқ бўлса хам имкон, яна бир учрашиш иложи бўлмас...
ха, учрашиш иложи булмас, агар мен учрашсам, хаётим бузилиб кетиши мумкин ...... демак, такдирга тан бериш керак ....

15 Shahzod   (15-Ноя-2012 20:18) [Материал]
Zo'r thumbup

16 STUDENTKA   (15-Ноя-2012 20:31) [Материал]
Барчангизни умр йўлдошингиз
айнан сиз хис қилгандек
бўлишини тилайман!
Мен бахтлиман! Навбат
сизларга!
© Sayyod
baht tiliman

17 Ulugbekonline   (15-Ноя-2012 21:56) [Материал]
Кечирдим... Кечирдинг..
Мухаббатчи? У бизни
кечирармикан? Сену менку
ажралдик, иккимизда қолмади
хаққимиз....

18 saida   (16-Ноя-2012 04:54) [Материал]
cry :'(

19 saida   (16-Ноя-2012 04:55) [Материал]
cry :'(

20 Gulozora   (16-Ноя-2012 16:41) [Материал]
bundan ham zo'r yozgan nomalari bor, shunga bu uncha yoqmadi...

21 Zebiniso   (16-Ноя-2012 20:20) [Материал]
Man yururman yona-yona,
Ishq bo`yadi mani qona,
Na oqilman, na devona,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Goh esarman yellar kabi,
Goh to`zarman yerlar kabi,
Goh oqarman sellar kabi,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Oqar suvlardek oqarman,
Dardli yuragim yoqarman.
Yorimni o`ylab yig`larman,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Yo qo`lim ol qoldir mani
Yo vaslingga qondir mani
Ko`p yig`latding, kuldir mani
Kel, ko`r mani ishq nayladi.

22 Kamilla   (17-Ноя-2012 01:59) [Материал]
bu tuygularnı juda kuchlı sevganlargına tushunadı... chunku oddıy oqıgan bılan hech narsanı tushunmaslık ham mumkınku...

23 lola   (18-Ноя-2012 15:40) [Материал]
МУХАББАТДАН КОЛГАН УЛКАН ГАМ БОРЛИГИНИ СЕЗИШ КИЙИН ЭМАС ЮРАГИНГИЗДА САРДОР БАХТЛИСИЗ СИРТДАН ЛЕКИН ЮРАГИНГИЗ БОШКА ОДАМНИ ИСМИНИ АЙТИБ ТАЛПИНИБ ТУРИБДИ УЗИНГИЗНИ АЛДАШГА УРИНЯПСИЗМИ

24 Muzaffar   (21-Ноя-2012 23:23) [Материал]
raxmat sizga gap yuq omad sizga yor bulsin

25 umida   (27-Ноя-2012 10:34) [Материал]
салом жудаяяямм зур нима учун такдирлар шундай булар экан? нима деб уйлайсиз шулар ажралиб бахтли булиб кета олармикан?

26 saydana   (26-Май-2014 04:03) [Материал]
surprised Шеъру хикояларга класс

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!