СтайлУзнинг эса бу йилги баннерлардаги "кўриниши" менга ёқди. Ширин миллийлик... Матолардан ўрама "чупа-чупс"дек ширинлик, гўёки миллийлигимиздаги гўзаллик , ширин негизлик билан қиёсланаётгандек. Ха , бу тадбир хали ёш, лекин шахдам қадамлар билан, дунёга баланд овозда ўзини танитяпти. Камтарона ширинлик ёшидаги гўзаллик хафталиги!
-ТВМда Авазбек Олимовнинг фамилияси Алимов бўлиб қолгани хатолик деб адашибмиз. Тўйларда хам, уни айнан Алимов деб эълон қилишаётганини, хонанданинг маъмури талаб қилаётганини гувохлар маълум қилмоқда. Айтишларича, унинг расмий хужжатларидаги фамилияси шу тариқа ёзилган экан.
Қизиқ , шунча йил Олимов бўлган, бирдан фамилиясини айни Мустақиллик даврида русийзабонча жаранглашини истагани нима билан боғлиқ экан, тушунарсиз... Ё энди хужжатини кўриб қолганмикан? Балки йўқолган паспорти энди топилиб, "Эврика! Ахир мен Алимов эканманку"-деган янгилик бўлгандир?)). Олим деган исм эшитгандиму, Алимдан хабарим йўқ экан...қизиқ... Санъат олами жуда қизиқ.
-Анвар Санаевнинг ТВМда "айланаётган "Сени излаб" қўшиғига ишланган клип хақида эътирозлар кўпайган. Жумонгсифат клипдаги ясалган кийик беўхшовлиги майлику, лекин, Shreya Ghoshalнинг "Ishq hua" қўшиғини шундоққина кўчириб олиб, ўзбекча талқинда куйлагани эриш туюлмоқда.
Бугунги кунда хеч нарсани умуман беркитиб бўлмай қолган, 21 аср мўъжизалари реал ва бир минутда асл муаллифни топиб оласиз. Керак бўлса , махсус дастур орқали айфонга исталган ашулани "тинглатиб" турсангиз, агар ўғирланган бўлса, дарров оригиналини топиб бермоқда.
-Санъат оламидаги мардлар сахнада синаларкан а? Икки санъаткорни хамиша таққославеришса, барибир кун келиб аниқ сараланадиган ва исбот талаб онларда хаммаси аниқ бўларкан:
Бошқа таққослаш ва ўхшашликка шама хам шарт эмас бўлган факт. Асли имтихонда аниқланади))