10:45 Хаққоний бахо: Гулсанам концерти плюс ва минуслари! | |
Гулсанам Мамазоитованинг 6-кунли юз фоизлик жонли ижродаги концертини илк куниданоқ то охиригача кузатдик ва нафақат ўзимизни балки шу кунлар томошабин бўлганларни фикри билан битта қилиб, хаққоний бахони тақдим этамиз.
Концертни хамма куни бошидан охиригача тўлиқ фоиз жонли ижрода ўтиб хамма куни зал одамлар билан лиқ тўлди. Концерт бошида сахна очилгач, дархақиқат сахна кўриниши оддий экран элементларидан иборат бўлишига қарамай, ундаги визуализация натижасида бирда ўз салобатини сездира олади, бироқ негадир узоқ вақт мусиқани ғинғиллаб туриши ва қандайдир монолог айтилиши натижасида бу хиссиётлардан асар хам қолмайди. Сахна очилганидан то қўшиқ бошлангунича вақт жудаям чўзиб юборилган.
Илк қўшиқ ва илк ажойиб ижро. Умуман олганда концертни бошидан охиригача Гулсанамнинг овози ва ижросига эътироз билдириб бўлмайди. Бу тарафлама хаммаси аъло ва керак бўлса этни жимирлатиб хайратлантирадиган даражада!
Дастурнинг энг катта хатоси бу бошловчилик қилган йигит. Томошабинлар бир неча бора "Гулсанамни чақир", "Йўқол", "Ведущего на мыло!" деган хайқириқларини шахсан ўзим хам эшитдим. Сал қолса кимдир чиқиб хайдаб юборар даражада асабга тегди. "Шуни ўрнига қизиқчи қўйишса бўлмасмиди?" хитоб қилади ён-атрофдан кимдир. Ижтимоий тармоқларда хам айнан концертни бузиб турган шу бошловчига эътироз фикрлари бўлди. Уни ўзи бошловчи сифатида кўргандим, кейин бир икки тадбирда пародия хам қилди ва энди концерт хам бераётган эмиш))) Шу сабаб хам бу концертга уни ўз концертидан аввал пиари учун "тиқиштиришган" шекилли. "Ўзбекнаво" тарафидан бўлса хам ажабланмайман, чунки доим шу ташкилотни тадбирларида у "дежурь" ишчи. Санъат оламида ўз исмига монанд бўлиш учун хар тарафга йўрғалаётган Машхурбек исмли бу йигитга айниқса сценариийдан ташқарига, чегарадан чиқишни маслахат бермасдим.
Интервьюда Юлдуз Усмонова билан тақлид борасида саволларга хаттоки жавоб беришни истамаган Гулсанамни концерти Юлдузга икки маротаба боғлиқлик тарафи сезилди. Бу Гулсанамга эмас, албатта ташкилотчи ва режиссерларга боғлиқ танқидий фикрим бўлса керак. "Мен Юлдуз эмас, Гулсанам!" деган сахна кўриниши бошловчининг сахнага чиқиб халиги "Оймисиз юлдузмисиз" каби хазилига жавоб тарзида айтилган бўлсада, харқанча бу шунчаки осмондаги юлдуз учун айтилган дейишмасин, узру одамлар ахмоқ эмас. Емаган ва кемаган бу қичима очиғи умуман емади. Неча кун сахнадан айтилганига халқдан садо чиқмади, кўпчиликни эса энсаси қотти "Нима демоқчи бўляпти ўзи?". Юлдуз бу Юлдуз керакмас унга шама қилиш. Шу шама ортидан концертда фишка қилиш эса ўта пастлик. Халқ Юлдузни хурмат қилади ва минг "Юлдуз Усмонова эмасман, Гулсанамман!" деган тақдирида хам халқ шу тариқа жимлик билан садо бермасди. Кутилган қарсак ва қийқирув бўлмади, бўлмасди хам! Бу сахнани ёндирган Юлдузданам қолади, Гулсанамданам... Уни холатидан бу даражада фойдаланиб камситишдек бўлиб қолди... Майли, минг хозир мен билан олишиб у осмондаги жисмга айтилган ва Усмоновага алоқаси йўқ дейдиганлар бисёр бўлсин, аммо дастур сўнггида шунча Ватан хақида қўшиқ куйлаган Гулсанамга нима учун айнан Юлдуз куйлаган қўшиқ матнини қайта қўшиқ қилиш керак бўлибди? Ватан хақида бир олам қўшиқ айтиб, Озодбек билан хам дуэтида кўп куйлагану нима учун айнан энди Юлдуз куйлаган матнга куни қолди? Ватан хақида қўшиқлари машхур бўлмадими? Унда бирйўла "Адойин бўлгаймиз сени"ни қайта куйлаб қўймаптида. Шунчаки шоир бир ва шу шеър ёқди деган гаплар (мабодо) бахонамасде энди, хамма билиб кўриб турибди холатни, сени Юлдузга тақлидда айблашяпти, агар ўзинг шу нарсага қарши бўлсанг харқанча Юлдуз билан боғлиқлик йўлидан қочган бўлардинг тўғрими? Худди интервьюда Юлдуз хақидаги саволга жавоб бермайман ўзгартиринг саволни дегандек! Била туриб нима кераги бор бу интригани? Шунча шеър бор! Шунча бошқа хонандалар куйлаган матнлар бисёр, нега айнан шу Юлдуз куйлагани керак? Концерт ташкилотчиларини бу ўйлаган стратегияси деб хисобладим ва жудаям катта хатога йўл қўйиб , Юлдузни камситишгани етмаганидек, Гулсанамни хам обруига путур етказишди деб хисоблайман. Шахсан ман доим шу тақлид ва таққослашларига қарши бўлиб хамиша Гулсанамни бошқа артист сифатида қабул қилишларига уринардим.
Дастурга қайтамиз:
Сахнадаги қизига аталган қўшиқ сўнггида сахнага Гулсанамни хаётдаги қизи гул кўтариб чиқди.
Бу сахна кўриниши оддий бўлишига қарамай жуда чиройлик кўринди.
Фақатгина либосларни тикканга эътироз бор. Бу либос аслида тагидан тана рангидаги мато билан қилинмаслик учун мўлжалланганлиги билиниб турибди ва шундай бўлган тақдирда хам у хилпираб ғижим бўлиб туриши хунук. Либос одамни қоматини гўзал қилиб туриши керак ва хатоларни яширишга хизмат қилиши мухим, уни бузиб туриши жмас. Либосни қўлларни ёпиб турган тана рангидаги мато нақадар беўхшов ва нўноқ турибдики, худди қариб, чириб кетган одамни териси осилиб, бужмайиб тургандек кўринади. У ёпишиб ёпиб туриши керак бўлган матоку. Айниқса либос орқасидан...молнияси...ғижим...хуллас ғалати
Гулсанамнинг шогирди Малика Эгамбердиева аввал Гулсанамни "Ошиқлар" қўшиғини куйлаганида томошабинлар орасида эса изохлар бошланди. Бири "Мана бўларканку шунақа қўшиқ куйласа бўлмайдими Гулсанам" деди. Унга бу Гулсанамни илк қўшиқларидан бири бўлиб, уни танита бошлаган ашула эканлиги айтилганида нима учун ўзи айтмаганлигидан ажабланди. Малика қўшиқни яхши ижро қилди. Кейин ўзини қўшиғидан хам куйлади. Албатта унда хам хаммаси жонли.
Концертини биринчи куни 9-февраль бўлгани учун Гулсанам Навоийни таваллуд кунига атаб ғазалидан қўшиқ айтди. Афсуски, концертни якуний куни 14-февраль Бобур таваллуд айёми бўлишига қарамай уни унутган кўринади...Бобур ғазалидан қўшиқ айтилмади. Хеч бўлмаса Навоий каби Бобурни таваллуд куни хақида гапирмади. Мажбур хам эмасди, шунчаки Навоийни таваллудини инобатга олган Бобурни нега унутдийкин деган савол туғилди. Ха майли, кимга Лола, кимга Райхон дегандек, Гулсанамга Навоий ижоди хуш келса керак. Озодбекка эса Бобур а?)))
Мода оламининг машхур танқидчиси Эвелина Хромченко айтганидек 2014 йилда борщ ранги (қизил аралаш) модада эди, мана шу стилидаги ўзбекона кўринишидаги бу либосни хам Эвелина танқид қайчилари билан кесган бўлармиди. Тикилиш сифати қўполдек. Гуллари тушмаган ва бел қисми ғалати тикилган. Белбоғми у ё худди бузилган жойини ёпиш учун тикиб қўйилгандек ортиб қолган материалми билмадиму аммо бел қисмини бузган.
Дастурда Гулсанам дунёга машхур "Джипси Кингс" гурухининг "Бамболео" шлягери ва "Кавказ асираси" фильмидаги Нина образининг "Песня про Медведей" қўшиғини куйлади... Энди бору...кўпде... Гулсанам...негяяя?)) Халқ кутган "Ёр-ёр" қани? Шунча зўр қўшиқлари бор бу хонандани очиғи... ўзи сокин тароналар унга ярашиб, овоз иқтидорини очиб бериб қалбларини кесиб майдалагувчи товуши бўлса... Томошабинлар орасида аниқ эшиттим :"Шундан кўра "Ёр-ёр"ни айтмайдими?" Бу борада нафақат Гулсанам, балки шу Зиёдани хам тушунмайман. Концертида хориж қўшиқларини куйлаш нима наф? Бу нима хисобот бўлдики Гулсанам ёки Зиёдани тинглаймиз деб келганлар хорижни хитларини тинглаб кетишса. Яна камига бу одамни ғашига тегадиган акцентчи? Қайта куйланган қўшиқ ўша хонандани қандайдир бир бошқа қиррасини кўрсатмаса тажриба қилиб нима? Умуман, Гулсанам овозига хар иккала қўшиқ тушмаган, кемаган, қовушмаган ва ярашмаган хам! Халқ кутган ва суйган қанақа қўшиқлари борку. Одамлар фақат янги қўшиқ учун эмас, ўзи учун шу хонандани кашф қилган севимли қўшиғини тинглаш учунам келадику. Умуман янги қўшиқ бўлмай, фақат халққа ёқан таниш қўшиқларини куйласа борми, зал баравар куйлаб ўтиради, мана шуку хордиқ аслида! Ўзингни концертинггга чипта сотяпсанми, ўзингникини куйла!
Гулсанамга хориж қўшиқларини расво қилишни қатъиян таъқиқлаган бўлардим, очиғи. Гулсанамни ўзлиги бу ўша ўзини сокин ва булоқдек тараладиган хамда жимжимадор нолалари билан! Унга Юлдузга шама ва хорижни қўшиқлари керакмас. Тўғриси, Гулсанамни ижоди менга ёққани ва мана шу овоз иқтидори, куйлаш махоратини хурмат қилганим учун хам куюниб ёзяпман. Жахл аломатлари бўлса хам, қандайдир бир камситиш ёки ерга уришмас, айнан Гулсанамни ўзига куюниб жахлда ёзяпман. Унинг ижодидан "Келмадингиз" қўшиғини куйланмаслигини билардиму аммо хеч бўлмаса ўша "Ёр-ёр"ни кутгандим... Дастурга янги қўшиқ етмай худди зўрма зўраки тўлдириш учун хориж қўшиқлари куйлангандек. Вай менга ёқарди, мухлислар сўрашди деган бахоналар ўринсиз. Одам ўзиям эшитиши керакку. Хонанда мухлислари сўраган аниқ қўшиқларни айтиши керакку, балки айтиб кўрарсиз қандайдир хориж қўшиқни деган ноаниқликнимас. Уятде шунча зўр қўшиқлари бўла туриб....эээ.. Раққос ва раққослар рақси "чистка" бўлмаган. Яъни рақслари кўп жойида синхрони йўқ, бир-иккиси бир-бирига қараб-қараб ўйнайди, бир иккиси номига. Берилиб ўйнайдигани йўқдек. Гулсанам хам берилиб ўйнамади.
Гулсанамни мана бу икки либоси эса сахнабоп ва мантиқан хослиги билан ёқди. Бир кун оқини кийган бўлса, бошқа куни қизилини кийди. Бирида ноталар иккинчисида фортепиано ))
13-14 февраль кунларидаги дастурда Гулсанамнинг акаси Отабек Мухаммадзохид битта қўшиқ куйлаб берди. Бошловчини бачкана ва емаган хазиллари ўрнига Отабек иктадан қўшиқ айтганида хам зўр бўларди. Отабек куйлаганида залда кўпчилик ўрнидан туриб кетиб рақсга тушди.
Дастурнинг энг аъло фишкаси бу "Дабл-диез" битбокс гурухи йигитлари бўлди. Улар овози билан ўзбек миллий чолғу асбобларигача ўхшатиб, Гулсанамнинг "Ажаб-ажаб" акапелласига жўр бўлишди.
Афсуски концертда ёдимда қолган қўшиқ бўлмади. Худди бир йилги концертида биттада ёдимда қолиб ёққан "Келмадингиз" каби. Дастур сўнггида Юлдуз ижросидаги "Нима қилдик Ватан учун" қўшиғи матни Гулсанам ижросида ўзгача ва очиғи чиройлик куйлангани билан... Ўша юқоридаги гап.
Инсониятни хар бир иши негизида нияти ётади, менинг бу концертга шахсий фикрим ва танқидларим негизидаги ниятим аслида шу сатрларда кўринганидек очиқ-ойдин ва ўзга бир ғарази ёки салбийлиги йўқ.
Нима бўлганида хам, хар бир хонанданинг ўз аудиторияси, мухлислари ва борича қабул қиладиган турдаги тингловчилари хам бўлади. Фақатгина вафодори эмас. Гулсанамга мухлислар олқишига эриб кетмасликни ва овози хамда куйлаш махоратидек дастури хам аъло ўтишини тилайман. Йўқ, кўпроқ шуни истайман! Шуни истаганим учун хам тилайман! Мен учун Юлдузни ўрни алохида, унга бўлган муносабатим хам. Озодага хам шундай алохида ва индивидуал. Балки шунинг учун хам хар иккала бир-бири билан низода бўлган хонандалар билан бирдек муносабатни ушлагандирман. Буни айтаётганим сабаби, Юлдузга ён босиб, тарафкашлик эмаслигини тушунтиришда. Гап холат ва вазиятда! Хозир ва шу ерда (здесь и сейчас!) Гулсанамга хам шундай ва уни хам таққослашларини истамай алохида ижодий шахс сифатида қабул қилишларини тарғиб қилиб келмоқдаман. Балки юқорида айтганимдек концерт ташкилотчилари ва режиссеримас Гулсанамни ижодий жамоаси фикри билан бўлгандир ва нима бўлганда хам очиғи, ўша шама ва асосийси айнан халқ сени таққослаб танқид қилиб айблаётган инсонга боғлиқ бўлган матнни куйлагунча фонограммада рэп куйлаганинг афзал эди. Сени мухлисларингми, Юлдузникими бу хаммаси бир халқ! Халқ назаридан қолиш эса осон. Жудаям осон. Халқ артисти унвони бу хали катта синов ва аванс холос! Олдинда уни оқлаш маъсулияти турибди. ..ва бунда халқ
Тез орада концертдан қисқа видеолавхалар фақат онлайн тарзда танишиш учун видеорепортаж тарзида сайтимизга қўйилади. Концертдан тўлиқ ва сифатли видео эса лицензион дискларда сотувга чиқади.
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва Азиз Жабборов. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 19313 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |