Сахнада: Зумрад исмли қиз “Парируйим” қўшиғини куйлади. Парируйим сўзидан бошқа сўзга тушунмадим. Мусиқа баланд. Лекин ўзига хос ижроси бор қиз экан. Харакат қилиш керак. Сардор исмли йигит . . . чиқди, куйлади, чиқиб кетди. Ярқ этиб кўзга ташланмади яна билмадим. Юлдуз ва Жамол исмли икки хонанда дуэт тарзида чиқишди (адашмасам улар гурух). Бу қизнинг чиқиши жонли ижродаги жонли чиқиш бўлди. Бошқалар хаяжонданми ёки бошқа сабабдан ўзини эркин тута олмади, бу қизда табиий кўриниш бўлди. Жамолда эса ... хаяжон сезилди. Қизнинг “ха, хуп” деган хитобларини назарда тутмадим, ижро этаётган қўшиғини кўз қарашлари, харакатлари билан хам етказиб бера олганини, мусиқа зарбларига қўл харакатлари билан тақлид қилиб турганини назарда тутдим. Омад. Мухлис исмли йигит. ТВда чиқиб туради. Қўшиғини яхши куйлади. Барибир хаяжон сезилди. Ерга қараб куйлади ўзиям. Гуласал Абдуллаева. “Гулсанамча”. Гулсанамнинг мулойимроқ варианти. Кулишлар ўзига ярашибтурди. Бу қиз ижросидаям юқоридаги холат. Ё мусиқа баланд, ё овоз паст. Бу хонанда куйлаган қўшиқ эсда қолмадию, ундан кўра ТВда айлантираётган “Айт қани” деган қўшиғини куйлаганда зўр бўларди. Танлаган қўшиғи унчалик эмас. Охирида чиққан қиз. Узр исми ёдимда қолмади, лекин овози анча пайтгача ёдимдан чиқмаса керак. Офарин. Микрофонниям чийиллатворди. Бу қиз Нилуфар Саидова куйлаган “Турналар” қўшиғига ўхшаган қўшиқ куйлаб, куйлагандаям шунақа жонли куйласа, шоу-бизнесдагиларниям чийиллатворарди. Омад. Нилуфар Усмонова миллий либос, гўзал кўриниш, “Отмагай тонг”жонли ижрода. Бир куплетдан кейин шарт чўнтакдан қоғозча чиқариб шу қоғозга ора-чора қараб куйласа бўладими! Сўзлари мураккаб қўшиқ ёки хорижий қўшиқ бўлганда тушунса бўлар, лекин Отмагай тонгни билмаслик. Билмадим. Яхшимааааас Нилуфар. Гулсанам Мамазоитова. Сахнада ўзини эркин тутди. Битта оғирроқ, битта шўҳ қўшиқ куйлади. Шух қўшиғига бир неча сония Алишер Файз рақсга ҳам тушди. Гулсанамга баракалла. Энди яккахон концертни хам шунақа 100 фоиз жонли берса, янаям қойил қолардик. Томошабинлар орасида: Санъаткорлар ичидан биринчи бўлиб келган Даврон Эгашев биринчи қўшиқ якунлангандан кейин даврани тарк этди. Ягона ва Амиралар концерт охиригача телефонлари билан овора бўлди. Тамилада эса телефон кўринмади. Йўқотгандан бери хали янги олмаган бўлса керак. Аксарият хонандалар концертга кеч келиб вақтли кетишди. Концерт ёқмадими ёки тўй хизматлари бормиди!? Отметка учун келишни нима кераги бор???
|