Бош сахифа » 2014 » Февраль » 23 » Гулсанамни 90 миллионга чув туширишди(ми?)
06:26
Гулсанамни 90 миллионга чув туширишди(ми?)
Гулсанам Мамазоитованинг концертидан кейин, чипталардан тушган 90 миллион сўмни олиб жуфтакни ростлаб қолган бир маъмур хақида маълумотдан хабар топдик.

Гулсанамнинг айни дамдаги матбуот котиби билан боғланганимизда, аввалига бу хозирча тўғри маълумот эмаслигини  айтиб, кейин ёзмай қўйишимизни айтдию, охири, мутлақо нотўғри хабар деган якуний жавоб берди...

Аммо...



Мана шу аммоси бўлмаса, дарахт нима қилиб шохларини силкитиб, баргларини сочмоқда десанг))

Бу ишни қилган инсон Ўлмас Оллобергановнинг (энди собиқ) маъмури эканлигидан хабар топиб, Ўлмас билан боғланганимизда, унинг яқин бир инсони гўшакни кўтарди.
-Ха у маъмурни энди топа олмайсиз хам.

Гулсанам билан боғлиқ хабар ростми?
-Гулсанам хам, Ўлмас Оллоберганов билан боғлиқ баъзи нохуш вазиятлар хам ва хам адашмасам Насиба Абдуллаева билан хам боғлиқ маълумотлар рост.

Насиба Абдуллаева маъмури Дилором опа билан боғландик.

Дилором опа:- Бизни алдашига имкон бермай, у билан  вақтида хайрлашдик. Хаммасига музокара  жараёнидаёқ, чек қўйилди. Кап-катта одам бўлсак, олдимизда ким ўтирганини фарқлай оламизку. Кимни алдаса алдару, аммо бизларни эмас!


 
Мазкур холат юзасидан барча нишонлар Ўлмас Оллобергановнинг собиқ маъмури Нодир Абдувалиевга тақалганидек бўлиб, бу мақола чиққач,  у офисимизга ташриф буюрди. Хеч кимдан қочмаган, бу маълумотдан ўзи хам хайрон.

Ушбу холат юзасидан Гулсанамнинг турмуш ўртоғи ва маъмури Санжар билан хам аниқлаштириб, концерт билан боғлиқ 90 миллионлик чув туширганлик хабари ёлғон бўлиб чиққани аниқланди.

Шунчаки кимгадир шу гапни тарқатиш керак бўлгану, негадир(!) Ўлмас Оллоберганов яқинлари эса буни тасдиқлашни лозим топган.

Негадир деган тарафи эса умуман бошқа мавзу. Яъни Нодир Абдувалиевнинг Ўлмас Оллоберганов билан ишлаганлик ва у холат айни дамда хозирда саволларга тўлалиги билан боғлиқ.  

Ўлмас Оллобергановнинг икки йилдаги жонли концерти ва Гулсанамнинг бу йилги беш кунлик жонли концерти хам муваффақтиятли ўтган.

Айни дамда концерт ташкилий ишлари билан шуғулланувчи Нодир Абдувалиевнинг Ўлмас Оллоберганов билан боғлиқ муаммоси хақида яқин кунлар у продюсер Жахонгир Халхўжаев билан биргаликда алохида мавзу кўтариб чиқишини билдирди.



Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтлардаги санъат оламидаги фирибгарлик холати сифатида хукмга мухрланган холат, 2013 хонанда Канизанинг собиқ продюсери Мадрахимов Мурод устидан жиноят қўзғатилиб, у суд томонидан узоқ йилларга озодликдан махрум қилингани билан боғлиқ бўлди. 



Мазкур жиноят ишида асосий гувох сифатида сайтимиз бўлгани сабабли, унинг хукмда тасдиқланган фирибгарлик жиноятини биз хам тасдиқлаймиз.

Афсус, икки орада оналарга жабр бўлди.

Бири уйидан ажралиб, катта суммага тушган Канизанинг онаси бўлса, бошқаси яккаю ягона ўғли қамалган бир шўрлик она...

Вахоланки Муродга икки ойча мухлат берилганди, ва хеч ким шартта устидан ариза хам ёзмаганди...афсус устига икки карра афсус...



Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 13973 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Gulsanam, Kaniza, Gulsanam Mamazoitova

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Inkognito   (23-Фев-2014 08:23) [Материал]
Kanizani oyilari ohirgi rasmda kòrinib qolganlari qiziq bòpti. Albatta kadr ortida zahmatkash odamla turadi diganlari rost.

2 zaya   (23-Фев-2014 12:45) [Материал]
ha hozir kypchilik uz manfaatini uylab ish tutadigan bulgan.
san'atkorlarga ham qiyin. . .(

3 Hudoyor   (23-Фев-2014 12:47) [Материал]
Mashinikla kopayib ketyapti OGOH BOLING OGOH SHOU BIZNES VAKILLARI

4 newman   (23-Фев-2014 16:02) [Материал]
e juda yaxshi bo'pti o'zi shu gulsanam yulduzni o'rniga mustaqillikda chiqqanidan beri uni yomon ko'raman AJAB AJAB YANA AJAB

5 Sarvarbek1010   (23-Фев-2014 17:54) [Материал]
Judaham yomon ish bo'libdi.

6 profi7717   (24-Фев-2014 01:01) [Материал]
90ml sum = 35-40ming $ halolmasakan

7 profi7717   (24-Фев-2014 01:02) [Материал]
yemogdi qusmogi bor  biggrin

8 Zulfiya_A   (24-Фев-2014 11:26) [Материал]
очень жаль... sad tovba qildim...

9 umidshorofidinov   (24-Фев-2014 12:34) [Материал]
birovni haqini yegan baribir bir kuni teshib chiqadi

10 Kosovali   (25-Фев-2014 10:48) [Материал]
Xalq artisti hatyabi konsertita bitta jonli ijro etmasdan konsert bergandanni jazosi shu sharmanda uyatam kere

11 Your_Prince   (25-Фев-2014 17:22) [Материал]
Onalari  yoshligimda men ham shunday guzal ayol bulganman deb hayolga chumgan bulsa kerak

12 Gulsanam   (26-Фев-2014 15:33) [Материал]
Assalom aleykum gulsanam opa kaleysiz maninxam ismum gulsanam sizni judayam yaxwi koraman awulalarinizni juda juda yaxwi koraman!oman bolin!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!